Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Субсидия_ҳақида

Субсидия олиш ҳақида 6та долзарб саволга жавоб

Субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

Батафсил: https://bit.ly/3bkfQzb

Манба: Davlat xizmatlari agentligi

***

#О_субсидии

Ответы на 6 актуальных вопросов про получение субсидии

Субсидия не означает, что каждому заявителю будут выделены денежные средства. Для этого необходимо соответствовать ряду требований.

Подробнее: https://bit.ly/3beijes

Источник: Агентство государственных услуг
#Субсидия
#Очиқ_мулоқот

⚡️Уй сотиб олиш учун субсидия: энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида айни шу масалага бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари, Тошкент шаҳар ва Чилонзор туманининг 4-сектор раҳбарлари иштирокида кечган мулоқотда субсидия олиш тартиби ва қоидалари юзасидан йиғилганларга маълумот берилди.

Ушбу жараёнда муаммоларга дуч келаётган фуқароларга ҳуқуқий кўмак ва йўл-йўриқлар кўрсатилиди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Фуқаролар_қабули
#Субсидия

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш йўналишида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида мурожаат қилиб келган фуқароларга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши ҳақида кўрсатмалар ҳамда амалий ёрдамлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Фуқаролар_қабули
#Субсидия

Уй-жой сотиб олиш учун
субсидия олишга талабгорлар учун қабул бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъуллари томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишни режалаштираётган фуқаролар учун қабул бўлиб ўтди.

Мурожаат қилиб келган барча фуқароларга субсидия ажратилиши тартиблари ва бу борадаги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари тушунтирилиб, керакли йўл-юруқлар кўрсатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimli
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ХАБАРИНГИЗ_БОРМИ

#Субсидия

Ҳурматли тумандошлар!

Сизлар учун муҳим хабарни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Бугун 3-октябрь кунидан Тошкент шаҳри бўйлаб ипотека кредитлари бўйича
субсидияга ариза топшириш бошланди.


Ариза бериш истагида бўлганлар доимий яшаш жойи бўйича давлат хизматлари маркази ёки электрон тарзда ((
my.gov.uz)) сайти орқали аризаларини йўллаши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сонли Фармонига мувофиқ, 2023 йил учун янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.


Эндиликда
субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:


◾️
Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;


◾️
Субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.


◾️ Хизматдан
my.gov.uz портали орқали масофадан фойдаланиш мумкин.


👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқлар_дўстлиги_маҳалласи
#Аёллар_бандлиги
#Субсидия

Жамилахон аёллар пардози билан шуғулланадиган бўлди


Бугунги кунда барча маҳаллаларда иш излаётган аёлларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида маҳалла, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада "Халқлар дўстлиги" маҳалласидан яхши бир хабар эшитдик. Анчадан бери ўзини-ўзи банд қилиш учун имконият излаб юрган аёлларимиздан бири Жамила Умарованинг бугун қувончи чексиз экан. Негаки, Жамилахон бугун ўзининг қобилиятларини намоён қила оладиган касби билан шуғулланиши учун барча меҳнат ускуналарига эга бўлди.

"Аёллар дафтари"нинг ишсиз аёллар тоифасига киритилган Жамила Умарова қўлида ҳунари борлигини билдириб, агар меҳнат ускуналари бўлса, аёллар пардози билан шуғулланиб, даромад топиши мумкинлигини айтган эди. Ҳунари орқасидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган Жамилахонга барча ҳамкор ташкилотлар ўз ёрдамини берди ва субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.

Энди Жамилахон тадбиркорлик қилиб ўз оиласига даромад олиб киради ва ўз турмуш шароитини янада яхшилаш имконига эга бўлади.

Биз Жамилахонинг ишларига ривож тилаб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi