Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Нилуфархон боғчага ишга жойлашди


Аҳоли бандлиги масаласи бутун дунё бўйича долзарб муаммо. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишларни олиб бориш бўйича тузилмалар фаолияти йўлга қўйилган.

Маҳаллалардаги ишсиз аёлларни ўзига муносиб иш топиб, бандлигини таъминлаш ҳозирда маҳаллаларда иш олиб бораётган Аёллар фаолларининг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда айнан Аёллар фаоллари томонидан маҳаллалар кесимида 700 нафар аёллар доимий ишга жойлаштирилди, 50 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинган.

Шунингдек, куни кеча “Боғзор” маҳалласи Аёллар фаоли ёрдамида шу маҳаллада яшовчи Нилуфар Ражабова 265-сонли давлатга қарашли МТТга ишга жойлаштирилди.

Нилуфархон анчадан бери муносиб иш ўрни излаб тополмай юрганди. Хатловлар натижасида “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига рўйхатга олинди ва ўзи истаган фаолият билан шуғулланиш имконига эга бўлди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқлар_дўстлиги_маҳалласи
#Аёллар_бандлиги
#Субсидия

Жамилахон
аёллар пардози билан шуғулланадиган бўлди

Бугунги кунда барча маҳаллаларда иш излаётган аёлларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида маҳалла, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада "Халқлар дўстлиги" маҳалласидан яхши бир хабар эшитдик. Анчадан бери ўзини-ўзи банд қилиш учун имконият излаб юрган аёлларимиздан бири Жамила Умарованинг бугун қувончи чексиз экан. Негаки, Жамилахон бугун ўзининг қобилиятларини намоён қила оладиган касби билан шуғулланиши учун барча меҳнат ускуналарига эга бўлди.

"Аёллар дафтари"нинг ишсиз аёллар тоифасига киритилган Жамила Умарова қўлида ҳунари борлигини билдириб, агар меҳнат ускуналари бўлса, аёллар пардози билан шуғулланиб, даромад топиши мумкинлигини айтган эди. Ҳунари орқасидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган Жамилахонга барча ҳамкор ташкилотлар ўз ёрдамини берди ва субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.

Энди Жамилахон тадбиркорлик қилиб ўз оиласига даромад олиб киради ва ўз турмуш шароитини янада яхшилаш имконига эга бўлади.

Биз Жамилахонинг ишларига ривож тилаб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Диёрахон қизларига ҳам ҳунар ўргатаётганидан хурсанд

Хабар берганимиздек, биз туманимиздаги субсидияга меҳнат ускуналари олган аёлларимизнинг фаолиятини ўрганиб, улар билан мулоқот уюштирган эдик. Бизнинг бугунги суҳбатдошимиз "Гулистон" маҳалласида яшовчи Диёрахон Тожихонова бўлдилар.

Диёрахон, аввало давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилаётганидан жуда мамнунлигини, давлат томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб субсидияга тикув мошинкаси жамланмасини олганлигини ва фаолиятини йўлга қўйиб, оиласига даромад ҳам олиб кираётганлигини таъкидлади.

Диёрахоннинг икки нафар қизи ҳам онасидан ҳунар ўрганаётганлигини кўриб хурсанд бўлдик. Чунки ҳозирда кўп учратганимиз ўсмир қизларнинг аксарияти ҳунарга қизиқмасдан, кўпроқ телефон билан, ижтимоий тармоқларни кузатиш билан вақтини ўтказаётганлигини, бу эса уларнинг келажагига, тарбиясига ёмон таъсир қилаётганлигини кўп айтиб ўтамиз.

Демак, Диёрахонинг қизлари бўш вақтини беҳуда ўтказмасдан, ҳунар ўрганаётгани ҳам давлатимиз раҳбарининг аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсатининг, ислоҳотларнинг кутилган самарасидир дейишимиз мумкин.

👉👉👉 Диёрахонинг фаолияти ҳақида лавҳамиз орқали билиб оласиз

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Назокатхон субсидияга олган тикув машинасидан унумли фойдаланмоқда

Жорий йилнинг ўтган даврида Чилонзор туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияномасига асосан 104 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди.

Шунингдек, 99 нафар хотин-қизларга тикувчилик қилиши учун тикув машиналар (тўғри чок ва оверлоклар, дазмол билан биргаликда), 5 нафар фуқарога эса ноутбук ва моноблок компутерлар, (рангли принтер билан биргаликда) олиб берилди. Шуни таъкидлаш жоизки, "Онлайн маҳалла" платформасига яна 100 дан ортиқ аризалар келиб тушган ва йил якунига қадар 50 дан ортиқ субсидиялар берилиши кўзда тутилмоқда.

Субсидияга тикув машинаси олган аёлларимиздан бири "Гулистон" маҳалласи 48-уй, 65-хонадонда яшовчи Назокатхон Йўлдошева ҳам ўз тикувчилик фаолиятини бошлаб юборган. Биз Назокатхон яшайдиган хонадонда бўлиб, унинг иш фаолияти билан танишдик.

Аёллар, онахонлар ва болажонлар учун бежирим кийим-кечаклар тикишни йўлга қўйган Назокатхонинг орзулари ва режалари бисёр.

👉👉👉Лавҳамиз шу ҳақда

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi