Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
#Аёллар_дафтари
#4_босқич

Маҳаллаларда хотин-қизлар муаммолари хатлов асосида ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-кизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарорига асосан Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини амалга ошириш юзасидан барча маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов жараёнлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман штаб аъзолари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова ҳамда Республика штабидан бириктирилган Касаба уюшмаси ташкилоти вакили Шавкат Мингалиев ва "Чўпон ота" маҳалла ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида маҳалла ҳудудидаги “Кўзи ожизлар жамият бошқаруви” тассарруфидаги 27-сонли ётоқхонадаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан хатлов олиб борилди.

Хатлов жараёнида 18 та оила ва 27 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилиб, муаммо ва таклифлар билан яқиндан танишилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Чилонзор туманида “
Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига 9 минг 247 нафар эғтиёжманд хотин-қизлар киритилган бўлиб, жорий йилнинг апрель ойида
5 минг 74 нафар хотин-қизларга моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Аёллар дафтари”нинг 4 босқичи 3-4 ва 6 тоифаларига киритилган
7 минг 109 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлардан 4 минг 171 нафарига БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Туманда “
Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул
#Аёллар_дафтари

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “
Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида 2-сектор худудидаги “Катта Қозиробод” МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ, туман Адлия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман Миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бўлими ҳамда туман Уй-жой бўлими масъул ходимларининг иштироки таъминланиб, 48 нафар хотин-қизлардан 29 нафарининг муаммолари ҳал этилди ҳамда 19 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Матбуот_анжумани
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги Фейсбук саҳифаси орқали туманда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларга берилаётган кўмаклар тўғрисида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова иштирок этиб, 2023 йилнинг биринчи чораги давомида бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди ва берилган саволларга жавоб берди.

Матбуот анжуманининг тўлиқ матни билан https://fb.watch/kApePz2vXd/ манзил орқали танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Миннатдорлик_изҳори

Чилонзор туман "Мевазор" маҳалласида истиқомат қилувчи Н. Раҳимова фарзандининг кўриш аъзоларида нуқсони борлиги, лекин жарроҳлик амалиётига, қизчасини даволатишга маблағи етишмаётганидан қийналиб юрганди.

Хотин-қизлар фаолининг ўрганишлари натижасида Н.Раҳимова “Аёллар дафтари”га киритилди ва унга фарзандининг кўзларини жарроҳлик амалиёти орқали даволашга кетадиган маблағ ажратилди.

Н. Раҳимова 4 ёшли фарзанди Сабрияга бу ёруғ оламни кўришга кўмак берганлиги учун, аввало, ҳеч бир аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмай, ҳар томонлама кўмак ва эътибор қаратишни йўлга қўяётган давлатимиз раҳбарига, қолаверса, барча ижрочи масъул раҳбарларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашни тизимили равишда ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган “Аёллар дафтари”ни юритиш тизими орқали кўплаб аёлларимизга турли кўмаклар бериб келинмоқда.

Жорий йилда Чилонзор туманидаАёллар дафтари"нинг 4-босқичига 9минг 247 нафар аёллар киритилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 88 нафар хотин-қизлардан 10 нафари тадбиркорликка ўқитилди ва имтиёзли кредит маблағи билан таъминланди.

Анчадан бери тадбиркорлик қилишни орзу қилиб юрган туманимизнинг “Шуҳрат” маҳалласида истиқомат қилувчи Соҳиба Эрсориева ҳам олдин тадбиркорлик кўникмалари ва йўл-йуруқлари билан танишиш учун ўқув курсида ўқиди ва курсни битиргач, 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит олди.

Соҳибахон ушбу маблағлар ҳисобига ўзи яшайдиган кўпқаватли уйнинг ертўла қисмини ижарага олиб, кичик тикув цехи фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирда тикув цехида 6 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатиб, турли бичимдаги аёллар кўйлаги ва болалар кийимларини тикмоқдалар.

Давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлар туфайли ўз бизнесини бошлаган аёлларимиз ўз меҳнати билан даромад топишга киришганидан мамнун.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Саломатлик-инсон учун бебаҳо бойлик. Шу боис, саломатликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш керак. Лекин кўпинча, айниқса аёлларимиз соғлигига ўз вақтида эътибор қаратишмайди.

Шуни инобатга олиб, “
Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, туманимизда ушбу
дафтарга киритилган аёллар босқичма-босқич тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. -Шу пайтгача “Аёллар дафтари”га киритилган 9 минг 247 нафар аёлларнинг 1 минг 200 нафари турли тор мутахассис шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Қолганлари ҳам маҳаллама маҳалла ташкил этилаётган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Аёллари эъзозланган юртда файзу барака бўлади, тинчлик ва барқарорлик бўлади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари ҳар доим хотин-қизларни, айниқса, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларга ўз вақтида ҳар томонлама кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Чилонзор туманида ҳам “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларга ҳар томонлама ёрдам бериб келинмоқда. Жумладан, фарзанд тарбияси билан банд бўлган ёки ногирон фарзанди бўлган аёлларга ўз уйидан чиқмаган ҳолда даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишга шарт-шароит яратиб берилмоқда.

Шунингдек, “Бешчинор” маҳалласида истиқомад қилувчи қарамоғида ногирон фарзанди бўлган З.Пўлатовага, “Яккатут” маҳалласида яшовчи турмуш ўртоғи ётувли касал ва 4 нафар фарзанди бор Ш.Жўраева каби ёрдамга муҳтож аёлларгаАёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида уй шароитида тикувчилик қилиб, оилага даромад олиб кириши учун тикув машиналари тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

#Самарқандга_зиёрат

Чилонзор туманида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманимизда яшовчи “Аёллар дафтари”да турли тоифалар бўйича рўйхатда турувчи аёлларни юртимизнинг тарихий обидаларига зиёратларга олиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, жорий йил давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга 1 минг 375 нафар аёлларимизнинг саёҳатлари уюштирилди.

Бундан ташқари, тарихий обидаларга бой бўлган Бухоро шаҳрига 220 нафар, Хоразм вилоятига 85 нафар ва Самарқанд шаҳрига 2 маротаба зиёратлар уюштирилиб, 230 нафар аёлларимиз саёҳат қилиб келдилар.

Куни кеча Самарқанд шаҳрига саёҳатга борган онахонларимиз ва хотин-қизларимиз ўзгача бир таассуротлар билан қайтдилар ва ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

-Оилавий шароитимиз туфайли бундай саёҳатларга чиқиш имкониятимиз бўлмаган, лекин ҳар доим орзу қилиб юрардик, -дейди “1-Чарх Камолон” маҳалласида яшовчи онахонларимиз Санобар Ғуломова ва Муножаатхон Раҳматуллаевалар. Аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат, аёлларга шунчалик эътибор қаратиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяптилар. Қолаверса, бизни хонадонларимизга бориб, шарт-шароитимизни ўрганиб, бизга кўмаклар бераётган туманимиз раҳбарлари ва мутасаддиларига ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

Шунингдек, “Нафосат” маҳалласида яшовч Галина Трапезникова, “Дилобод” маҳалласида яшовчи Надежда Фадеева, Гулчеҳрахон Ирисқулова каби онахонларимиз ҳам ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдиришди.

👉👉👉 Туманимиз аёллари учун бундай саёҳатлар яна давом эттирилади.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

«
Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож жами 2мин 397 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилган, соғлиғида муаммоси бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож 108 нафар хотин-қизлар дори-дармон воситалари билан бепул таъминланди.

Куни кеча “Наққошлик” МФЙ истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилдора Абдураимова ва Холида Алимова ҳамда “3-Чарх Камолон” маҳалласида истиқомат қилувчи Доно Маҳкамова, Маъмура Соҳибназароваларга даволанишлари учун дори-дармон воситалари тақдим этилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

201 нафар хотин-қизларнинг саломатлигини тиклаш учун кўмак берилди


Саломатлик бебаҳо бойликдир. Аёл кишининг соғлом бўлиши оиланинг тинч ва хотиржам турмуш кечиришида муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан жами 201 нафарига даволаниш ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 1 млрд 431 млн 786 минг сўм маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг декабрь ойида эса “Аёллар дафтари”нинг 4-тоифасига киритилган саломатлигида муаммоси бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 18 нафар хотин-қизларга мураккаб жарроҳлик амалиёти ва даволанишига яқиндан кўмаклашиш мақсадида, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

📣📣📣 "
Аёллар дафтари"нинг 5-босқичи рўйхатини шакллантириш учун хатлов ишлари бошланди

Чилонзор туманида 2023 йил 26 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича 2024 йил 5 январдан бошлаб 31 январга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари бошланди.

Дарҳақиқат, аёл соғлом, хотиржам бўлса, оила тинч бўлади, хонадонларга кундан-кунга барака кираверади. Ҳамжиҳат, тинч ва фаровон оила бағрида яшаётган инсонларнинг ишлари бароридан келади, фарзандларини ҳар томонлама соғлом ва элу-халқ, юрт хизматига камарбаста бўладиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялай олади. Бу эса мамлакатимизда барқарор жамият, фаровон турмуш ва Ватанимиз тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан бири саналади.

➡️➡️➡️ Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари аёллар муаммоларини ўрганиш ва аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шу ўринда, туманимиз маҳаллаларида бошланган "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиладиган аёллар рўйхатини шакллантиришда ўзига хос масъулият, асосийси холис ёндашув талаб этилади.

👉👉👉 Туманимизнинг 55 та маҳалласида фаолият олиб бораётган фидойи ва жонкуяр Хотин-қизлар фаолларининг ўз маҳалласидаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларида, аёлларимизни рози қилиб, аҳил оилалар ва баркамол фарзандлар сафини кенгайтиришдек масъулиятли фаолиятни амалга оширишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi