Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Самарқандга_зиёрат
Чилонзор туманида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманимизда яшовчи “Аёллар дафтари”да турли тоифалар бўйича рўйхатда турувчи аёлларни юртимизнинг тарихий обидаларига зиёратларга олиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айтиш жоизки, жорий йил давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга 1 минг 375 нафар аёлларимизнинг саёҳатлари уюштирилди.
Бундан ташқари, тарихий обидаларга бой бўлган Бухоро шаҳрига 220 нафар, Хоразм вилоятига 85 нафар ва Самарқанд шаҳрига 2 маротаба зиёратлар уюштирилиб, 230 нафар аёлларимиз саёҳат қилиб келдилар.
Куни кеча Самарқанд шаҳрига саёҳатга борган онахонларимиз ва хотин-қизларимиз ўзгача бир таассуротлар билан қайтдилар ва ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
-Оилавий шароитимиз туфайли бундай саёҳатларга чиқиш имкониятимиз бўлмаган, лекин ҳар доим орзу қилиб юрардик, -дейди “1-Чарх Камолон” маҳалласида яшовчи онахонларимиз Санобар Ғуломова ва Муножаатхон Раҳматуллаевалар. Аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат, аёлларга шунчалик эътибор қаратиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяптилар. Қолаверса, бизни хонадонларимизга бориб, шарт-шароитимизни ўрганиб, бизга кўмаклар бераётган туманимиз раҳбарлари ва мутасаддиларига ҳам миннатдорчилик билдирамиз.
Шунингдек, “Нафосат” маҳалласида яшовч Галина Трапезникова, “Дилобод” маҳалласида яшовчи Надежда Фадеева, Гулчеҳрахон Ирисқулова каби онахонларимиз ҳам ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдиришди.
👉👉👉 Туманимиз аёллари учун бундай саёҳатлар яна давом эттирилади.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi