Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Нуронийлар_доимо_эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ Чилонзор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, ҳозирги кун ҳолатига кўра туманда истиқомат қилувчи 6 нафар нуронийларнинг спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш мақсадида жами 1 миллион 730 минг сўм миқдорида 1 ойлик спорт муассасасига пул маблағлари тўлаб берилди.

Бундан ташқари 2022 йилнинг 5 июлидан бошлаб 10 кун муддатга 2 нафар якка-ёлғиз нуронийларнинг соғлигини тиклаш ва маданий ҳордиқ олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Юнусобод туманида жойлашган "Нуроний санаториияси"га бепул даволанишларига йўлланмалар берилди.

Нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Нуронийлар_доимо_эъзозда

Бугунги кунда Чилонзор туманида 27 минг 766 нафар кекса ёшли отахон ва онахонларимиз истиқомат қилишади. Туманимиз нуронийларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, куни кеча Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиз маҳаллаларида яшовчи 55 нафар нуроний онахонларимиз шаҳримиздаги ва Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга олиб борилди. Қулай ва замонавий автобусда шаҳримиз бўйлаб ва Тошкент вилоятига сайр қилган онахонларимиз “Хасти Имом”, “Минор” (Оқ масжид) ва “Занги ота” зиёратгоҳларига бориб зиёратлар қилишди. Сафар давомида онахонларимиз учун тушлик ҳам ташкил этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Нуронийлар_доимо_эъзозда

Туманимиз нуронийларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, туманимиз маҳаллаларида яшовчи 55 нафар нуроний онахонларимиз шаҳримиздаги ва Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга олиб борилди.

Сафар давомида нуронийларимиз учун “2-Чарх Камолон” маҳалласи гузарида тушлик ҳам ташкил этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi