This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда
#Инсон_қадри_учун
Хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган “Кексалар ҳафталиги” Чилонзор туманида ҳам ўзига хос тарзда ўтказилмоқда.
Жумладан, туман Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги Мабуот хизмати ва маҳалла масъуллари бирга хонадонларга бориб кексалар ҳолидан хабар олдилар. Кўп йиллардан бери аҳил-иноқликда барча маҳалладошларига намуна бўлиб яшаб келаётган кекса отахон ва онахонларга миннатдорлик билдирилиб, айрим беморлардан ҳам хабар олинди.
✅ Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#Муаммо_ва_ечим
#Инсон_қадри_учун
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
🔷 Кўп қаватли, айниқса, 7, 9 ва яна баландроқ қаватли уйларда яшовчиларнинг аксариятида умумий дарди ва муаммоси бор. Бу ҳам бўлса, лифтларнинг носозлиги.
🔷 Ҳа, Катта Олмазор маҳалласидаги 8-кўпқаватли уйда яшовчиларни ҳам кўп йиллардан бери шу муаммо қийнаб келарди. Бундан айниқса, кексалар кўп азият чекишган. Шуни ҳисобга олиб, шу уйда яшовчи Гўзал ая Ҳамраева туман ҳокимлигига мурожаат йўллаган эди.
🔷 Бугунги кунда айни тураржойдаги бу муаммо ижобий ҳал бўлмоқда. Мурожаатига эътибор қаратилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганидан хурсанд бўлган Гўзал ая лифт ўрнатаётган усталарга ҳар куни тушлик қилиб беради, уларни дуолар қилади.
🔷 Биз айни манзилга чиқиб, бу ерда олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишдик. 👆

🔶Зафар Мирзаулуков: “Инсон қадри – ҳар нарсадан устун!”
🔷Узоқ йиллар давомида бирга яшаш, ҳаётнинг қувонч ва синовли кунларида ҳам доим бирга бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди.
🔶Бугун тумандошларимиз орасида 80 ёшдан ошган, 60 йилдан узоқ вақт давомида бирга турмуш кечириб, айни пайтда набиралари даврасида ҳар кунини байрамдек ўтказаётган кексаларимиз бисёр.
🔷Янги йил байрами арафасида Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ўзи сайланган округдаги “Мевазор”, “2-Қатортол” ва “Яккабоғ” маҳаллаларида яшовчи ана шундай нуронийларимизнинг хонадонларида бўлди.
🔶Оила аъзоларига байрам совғаларини топшириб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Нуронийларимиз эса юртимизга тинчлик, халқимизга саломатлик тилаб, дуо қилишди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Видеоселектор
#Инсон_қадри_учун_100та_мақсад
Куни кеча ўтказилган видеоселеторда Президентимиз Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилишини эълон қилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари “Инсон қадри учун – 100 та мақсад” доирасида амалга ошириладиган ишларимиз ва уларнинг натижасини аҳолининг барча қатлами ва хорижий ҳамкорларимизга тўлақонли шаклда, содда ва тушунарли тилда етказиб бориш зарурлигини таъкидлади.
Мутасаддиларга янги ёндашувлар асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали дастур ижроси бўйича барча даражадаги раҳбарларнинг ҳар ўн беш кунда халққа ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш ва назоратини ташкил қилиш йўналишида ҳам муҳим топшириқлар берилди видеоселектор йиғилишида.
Давлатимиз раҳбари яна шуни қатъий таъкидлади: "Кўриб турганингиздек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини ҳаётга жорий этиш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Уларни амалга ошириш албатта осон бўлмайди.
Лекин биз ўтган беш йил мобайнида бу борада катта тажриба тўпладик, ўз иш услубимизни шакллантирдик. Энди талаб янада қаттиқ бўлади. Бу фақат Президентнинг талаби эмас, бизга ишонч билдирган халқимизнинг талаби, ҳаёт талаби.
Шунинг учун ҳам бир ғайратимизга ўн ғайрат қўшиб, ҳақиқий фидойилик намунасини кўрсатиб ишлашимиз керак".
"Ҳар бир сўзимиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз жамиятга, одамлар қалбига қандай таъсир кўрсатишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор беришимиз зарур.
Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак.
Мен ишонаман – кўпни кўрган, мард ва олижаноб, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон тинч, озод ва фаровон яшайдиган, эзгу мақсадларини эмин-эркин амалга оширадиган давлат ва жамиятни албатта барпо этамиз.
Бунинг учун бизда барча сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий асослар, энг муҳими, кучли хоҳиш-ирода ва қатъий интилиш бор", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

#Тиббий_кўрик
Имконияти чекланган фуқаролар ва ҳомиладор аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди
Тиббий кўрик... Биз бу жумлани эшитганда кўз олдимизга оилавий поликлиникаларда ҳали ҳануз сақланиб келаётган узундан узоқ навбат кутишларни тасаввур қиламиз ва вақтимизни қизғанганимиздан тиббий муассасаларга жуда мажбур бўлиб қолмасак бормай ҳам қўя қоламиз.
Лекин имконияти чекланган фуқаролар ва ҳомиладор аёллар учун тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиб туриш жуда муҳим. Шу боис ҳам, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бундай тоифадаги тумандошларимизнинг саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада оилавий поликлиникалар шифокор ва ҳамширалари томонидан имконияти чекланган фуқаролар ҳамда ҳомиладор аёллар уйма-уй бориб тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Жумладан, бугун 36-сонли оилавий поликлиника шифокорлари томонидан Бешчинор маҳалласида худди шундай манзилли тиббий кўриклар ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман тиббий ижтимоий бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларга тизимли равишда кўмак бериб келинмоқда.
Жумладан, ўтган йилда туманимизда истиқомат қилувчи 150 нафар ногиронлиги бор ва пенсия ёшидаги муҳтож фукаролар реабилитация техник воситалари билан таъминланди. Шунингдек, 36 нафар юриш имкони бўлмаган фуқароларга махсус аравачалар тақдим этилган.
Жорий йилда эса Чилонзор тумани бўйича жами 53 нафар ногиронлиги бор ва пенсия ёшидаги муҳтож фукаролар реабилитиция килиш техник воситалари билан таъминаланиши режалаштирилган. Яқинда шундай фуқароларимиздан 2 нафарига электрон аравачалар топширилди.
Туман ҳокимлигининг 4-сектор раҳбари, масъуллар ва тиббий ижтимоий бўлим мутасаддилари биргаликда махсус аравачаларни эгаларга тақдим қилди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини тизимли равишда ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада пухта ўйланган янги тизимлар жорий этилган.
Жумладан, аҳолининг энг қийналган, тиббий, моддий ёрдамларга муҳтож қисми “Темир дафтар”га рўйхатга киритилиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, Чилонзор туманида ҳам бугунги кунда “Темир дафтар”га 490 нафар оила киритилган бўлиб, 90 нафар ёрдамга муҳтож фуқарога саломатлигини тиклаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишга керакли маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан ажратиб берилди.
Жарроҳлик амалиёти туфайли соғлигини тиклаб олаётган фуқароларимиз давлатимиз раҳбарининг инсонпарварлик, инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб бораётган ижтимоий сиёсатидан рози эканлигини эътироф этишмоқда.
👉👉👉Лавҳамизда ана шундай фуқароларимиздан бирининг миннатдорлик изҳорлари

#Миннатдорлик_изҳори
Чилонзор тумани “Е” мавзеси 8- уйда яшовчи Қаҳрамон Расулов иккинчи гуруҳ ногирони. Ташқаридан қараганда соппа-соғдек кўринган бу тумандошимизнинг нафас олиш тизимида хасталик бўлгани учун бирон юмушнинг бошини тутишга имкони бўлмай, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолган эди.
Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, Қаҳрамон Расулов “Темир дафтар”га киритилди ва унинг саломатлигини тиклаб олиши учун амалий кўмак берилди.
👉👉👉Хасталикдан бутунлай фориғ бўлган тумандошимизнинг миннатдорчилик изҳорлари лавҳамизда

#Нуронийлар_доимо_эъзозда
Бугунги кунда Чилонзор туманида 27 минг 766 нафар кекса ёшли отахон ва онахонларимиз истиқомат қилишади. Туманимиз нуронийларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиз маҳаллаларида яшовчи 55 нафар нуроний онахонларимиз шаҳримиздаги ва Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга олиб борилди. Қулай ва замонавий автобусда шаҳримиз бўйлаб ва Тошкент вилоятига сайр қилган онахонларимиз “Хасти Имом”, “Минор” (Оқ масжид) ва “Занги ота” зиёратгоҳларига бориб зиёратлар қилишди. Сафар давомида онахонларимиз учун тушлик ҳам ташкил этилди.

Video
#Инсон_қадри_учун
“Тирсакобод” маҳалласида олиб борилаётган ишлар “Менимча” лойиҳасида ёритилди
Давлатимиз раҳбари томонидан “Инсон қадри учун” шиори остида олиб борилаётган ижтимоий сиёсат туфайли кўпгина юртдошларимизнинг моддий аҳволи яхшиланиб, турмуш шароити фаровонлашиб, кўнгилларида шукроналик ва бахтиёрлик ҳислари жўш урмоқда.
Жумладан, Чилонзор туманининг “Тирсакобод” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалардан бирида ҳам давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор туфайли таъмирталаб тураржойлари замонавий ва шинам қилиб таъмирлаб берилди. Қўни-қўшни ва маҳалла-куй томонидан деярли ҳар куни ушбу оиладан хабар олиниб, оила аъзоларига кўмак бериб келинмоқда.
Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсат, эҳтиёжманд қатламлар учун ажратилаётган маблағлар манзилли равишда сарфланиши маҳалла раиси, маҳалладаги Ҳоким ёрдамчиси, Хотин қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси лавозимларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг қанчалик холис ва виждонан ишлашига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Шу маънода айтиш мумкинки, “Тирсакобод” МФЙ раиси раҳбарлигидаги жамоа давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг, ислоҳатларнинг ижросини холислик ва адолат билан олиб бормоқда. Бунинг натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмаклар манзилли етиб бормоқда ва аҳолининг розилигига эришилмоқда.
👉👉👉Айни шу жараёнлар “Менимча” телелойиҳаси орқали “Ўзбекистон 24” телеканалида кенг ёритилди.

Туманимиз нуронийларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 167-сонли қарорига мувофиқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, туманимиз маҳаллаларида яшовчи 55 нафар нуроний онахонларимиз шаҳримиздаги ва Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳларга олиб борилди.
Сафар давомида нуронийларимиз учун “2-Чарх Камолон” маҳалласи гузарида тушлик ҳам ташкил этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Иқтисод бўлими масъуллари томонидан туманимизнинг 9-мавзеси 29-уй 52-хонадонда ҳамда 9-уй 90-хонадонда яшовчи оилаларга ош етказиб берилди.

“1-Чарх Комолон» МФЙда маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ош тарқатилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
“1-Чарх Комолон» МФЙда маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ош тарқатилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
“Катта Қозиробод” маҳалласида туман ҳокими раҳбарлигида кам таъминланган оилаларнинг 90 нафар аъзоларига оёқ кийимлари тарқатилди.
👉👉👉Лаҳамизда жараёнлар
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
“Катта Қозиробод” маҳалласида туман ҳокими раҳбарлигида кам таъминланган оилаларнинг 90 нафар аъзоларига оёқ кийимлари тарқатилди.
👉👉👉Лаҳамизда жараёнлар
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади
2024 йил 1 мавсуми доирасида лойиҳаларни амалга оширишнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади. Республика бўйича ажратилаётган жами маблағ — 3 трлн сўм.
◽️Лойиҳаларни киритиш 20 февралга қадар давом этади.
#инсон_қадри_учун
Каналга уланиш — @argos_uz