Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.97K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Сўнгги кунларда туманимизнинг Катта Қозиробод маҳалласида маҳаллабай ишлашнинг янгича тизими юзасидан ташкил этилаётган ишларга республика миқиёсида эътибор қаратилаётганлигидан хабарингиз бор.

Хўш, айни шу тизим бўйича намуна сифатида иш бошлаган Чилонзор тумани маҳаллаларидаги Ёшлар етакчилари ишни нимадан бошламоқда?

Бу савол албатта, барчани қизиқтиради. Биз ҳам айни шу саволларга жавоб топиш учун Катта Қозиробод маҳалласига бордик. Айтиш жоизки, МФЙ идорасида Ҳоким ёрдамчисига ва Ёшлар етакчисига хона ва компьютер технологиялари ажратилган.

Маҳаллада иш қизғин. Айниқса, МФЙ раиси ва масъуллар билан ҳамкорликда иш бошлаган Ёшлар етакчиси Сунатилла Ҳусанов ўзига айнан давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ишга киришиб кетган. Маҳаллага ёрдам сўраб келган фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш чораларини кўриш билан бирга хонадонларга чиқиб оилаларни ҳам ўрганмоқда.

Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларнинг ечимини топишда масъул ташкилотлар билан мулоқот қилиб, муаммоларни ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Жараёнлар лавҳамизда
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Беш_ташаббус_амалда
⚡️Наққошлик маҳалласида 100 метрга югуриш мусобақаси ўтказилди
🏃🏃🏻‍♂️Наққошлик маҳалласида ёшлар етакчиси Худойберган Аллабергановнинг иш бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Лекин у маҳалла ёшларининг қадрдон дўсти, ташаббускор етакчисига айланиб улгурди.

🏃🏻‍♂️🏃 Худойберган маҳалла ёшларини йиғиб улар учун қизиқарли бўлган спорт тури “100 метрга югуриш” бўйича мусобақа ташкил этди. Мусобақада фаол бўлган чаққон ёшлар рағбатлантирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Инсон жамиятда ўз ўрнини топиши учун ёшликдан бирон бир касбни танлаб, етук мутахассис бўлиши талаб этилади. Шу боис, Чилонзор туманида ёшларни касбга йўналтириш юзасидан ҳам туманда жойлашган ОТМлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, кеча тумандаги ёшлар етакчилари маҳалладаги ёшларни туман ҳудудида жойлашган Сингапур менежментни ривожлантириш институтига экскурсияга олиб борди.

Экскурсия жараёнида болажонлар институтда ёшлар таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, қандай мутахассислар етишиб чиқиши ва бошқа маълумотлар билан батафмил таништирилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Чилонзор туманининг Новза МФЙ ёшлар етакчиси Бекзод Раҳматжонов ҳам новзалик болажонларнинг яқин қадрдони бўлиб қолди. Маҳалла ёшлари учун уюштирилаётган саёҳатлару, мусобақалар болажонларнинг бўш вақти мазмунли ўтитшига ҳисса қўшмоқда.

Бекзот куни кеча болаларни туманимиздаги тарихий Абулқосим мадрасасига саёҳатга олиб борди. Бугун эса бошқа маҳалладаги ёшлар билан мусобақа ташкил этиш учун ёшларни машқ қилдирмоқда.

-Новзалик ёшлар ҳаммадан илғор бўлиши керак,-дея ўзига мақсад қўйган ёшлар етакчисининг ишларига омад тилаймиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Чилонзор тумани прокурори, 2-сектор раҳбарининг ёшлар етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Туман Давлат хизматлари маркази биносида ўтказилган ушбу тадбирда туман прокуратураси ёшлар етакчиларига ҳар доим кўмак беришга тайёрлиги, ёшлар етакчилари ўз навбатида сектор масъуллари, МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ва ваколатлари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Ёшлар фаоллашмоқда: “Обод Чилонзор” лойиҳаси бошлаб юборилди

Ёшлар агентлигининг Чилонзор тумани бўлими ташаббуси билан туман ҳудудида “Обод Чилонзор” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳа доирасида туман ҳокимлигининг 4-секторига қарашли маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўз маҳалласидаги фаол ёшлар билан биргаликда ҳудуддаги симёғоч, устунлар, дарахтлар, кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларини ёпиштириб кетилган эълонлар, турли рекламалар ёзилган қоғозлардан тозалаб, маҳалла ободончилигига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Шу ўринда, реклама ва эълонларни турли жойларга тартибсиз ёпиштириб кетаётган фуқароларимизга бу ҳатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлигини ва бунинг учун қонунчилигимизда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани прокурори И.Бозоров, туман прокурори ўринбосари С.Абдураҳмонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Б.Зиёвидиновлар томонидан туман 2-секторидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ва махалла ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, маҳаллаларда ёшлар билан ишлашда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳамда жорий йилнинг март ойида 2-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида ўтказилиши режалаштирилган спорт мусобақаларини ташкиллаштириш бўйича айрим масалалар юзасидан фикр алмашилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Мактаб_маъмурияти_билан_ҳамкорликда

“Заковот” билимдонлар беллашуви ғолиби “Билимдон”лар жамоаси бўлди

Ёшларнинг турли соҳалар бўйича билимини ошириш орқали уларнинг дунёқарашини кенгайтириш бугунги кунда энг долзарб вазифаларимиздан бирига айланган. Бу борада ўқувчи ёшлар орасида ўтказилаётган “Заковот” интеллектуал ўйинлари муҳим ўрин тутади.

Куни кеча туманимизнинг 281-сонли умумтаълим мактабида таълим муассасаси Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Д.Мирзаҳмедова ҳамда “Ал Хоразмий” ва “Шараф” маҳаллалари Ёшлар етакчилари томонидан ташкил этилган билимдонлар беллашуви ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади.

“Заковот” беллашувида 3 та жамоа, яъни “Билимдонлар”, “Ал Фаробий” ва “Ўзбекистон ёшлари” жамоалари илм ва зукколик бўйича куч синашди. Қизғин ва шиддатли давом этган билимлар “жанги”да ғолибликни, яъни биринчи ўринни “Билимдонлар” жамоаси забт этди. Иккинчи ўринни “Ал Фаробий” жамоаси олди. Учинчи ўрин “Ўзбекистон ёшлари” жамоасига берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ёшларнинг ителлектуал салоҳиётини оширишга хизмат қиладиган шундай қизиқарли тадбирларни ташкил қилаётгани учун ҳар иккала маҳалла Ёшлар етакчиларига ва мактаб маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Чилонзор туманининг 3-секторида жойлашган “Кўркам” маҳалласида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодиров маҳалла ёшларининг муаммоларини ўрганиб, ўз ваколати доирасида аксарият муаммоларга ечим топиб келмоқда.

Айтиш жоизки, ҳозирда айни маҳаллада 1 минг 916 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар мавжуд бўлиб, шундан 545 нафари 18-ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. Шу пайигача Ёшлар етакчиси томонидан барча ёшлар учун деярли ҳар куни бир-биридан қизиқарли маънавий, маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Ёшлар етакчисининг саъ-ҳаракатлари билан маҳаллада яшовчи 3 нафар талабанинг ОТМда таълим олиши учун тўлов контракт маблағларининг бир қисми "Ёшлар дафтари" жамғармасидан тўлаб берилмоқда. 1 нафар ёшга ўзини банд қилиши учун субсидияга иш ускуналари сотиб олиб берилди.

Маҳаллада яшовчи ёшлардан бирига эса Ахборот технологиялари йўналишидаги курсга ўқиши учун бепул йўлланма тақдим этилди. Эътиборли томони, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пробация хизмати назоратида турган ёшлар билан ҳам иш олиб бормоқда. Яқинда маҳаллада яшовчи шундай ёшлардан бирига Компьютер технологиялари бўйича курсда ўқиши учун йўлланма берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

“Қувноқлар ва зукколар” клуби раҳбари ва аъзолари чилонзорлик
ёшлар билан учрашди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бугунги кунда ёшлар етакчиларининг олдига қўйилган асосий вазифалардан бири саналади. Бу борада Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари томонидан бир-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Гулистон маҳалласида жойлашган таълим муассасаси биносида Ёшлар агентлиги Чилонзор тумани бўлими ва айни маҳаллада фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиси Ҳусниддин Шарофиддиновнинг ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ёшлар учун эсда қоларли тадбирлардан бири ўтказилди.

Ёшлар қизиқиб томоша қиладиган “Қувноқлар ва зукколар” клуби раҳбари Умарбек Раҳмонов, клубнинг фаол аъзоси Маъруф Расуловлар билан бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда 400 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

🔵 @chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Бешта_муҳим_ташаббус_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тизимли равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан “Зарқўрғон” маҳалласида жойлашган 164-сонли умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам маҳалла ёшлари учун чуқар таассуротларга бой бўлди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

“Кўркам” маҳалласи
ёшлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига боришди

Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари етарли даражада эмаслиги жамиятда адолатсизликлар ва коррупция ҳолатлари кўпайишининг асосий омилларидан саналади. Шу боис, бугунги кунда аҳолининг айниқса, ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириб, уларнинг жамиятда янада фаол бўлишини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири қилиб белгиланган.

Чилонзор туманидаги маҳаллаларда иш олиб бораётган ёшлар етакчилари ҳам айни шу мақсадни кўзлаган ҳолда қатор тадбирларни ташкил этиб келмоқда. Жумладан, “Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодиров ташаббуси билан маҳалла ёшларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига экскурсияси ташкил этилди.

Ёшлар қонун ижодкорлари фаолият олиб бораётган бино, бу ердаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Қонунчилик палатаси депутатлари билан мулоқотлар жараёнида эса қонунларга оғишмай амал қилиб яшаш адолат мезони эканлигини, шунингдек, барча бирдай амал қилиши лозим бўлган қонунларни ишлаб чиқишда ўта масъулият билан ёндашиш, бир-бирига мутаносиб бўлган қонунлар тизимини яратиш жараёнларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги мулоҳзаларни тинглади.

👉👉👉Қонун ижодкорлари билан бўлиб ўтган дўстона суҳбат ёшлар қалбида катта таъсурот қилдирди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Муслима инглиз тилини пухта ўрганадиган бўлди

Чилонзор туманидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган Ёшлар етакчилари барча ёшларимизни қамраб олган ҳолда уларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда.

Туманнинг 4-секторига қарашли бўлган “Меҳржон” маҳалласида яшовчи Муслима Тошпўлатова билан мулоқот олиб борилганда, унга инглиз тили курсида ўқиши учун амалий ёрдам кераклигини айтган эди. Ёшлар етакчисининг саъи-ҳаракатлари билан бугун у инглиз тили курсида ўқиш учун Ёшлар агентлиги туман бўлимининг йўлланмасини қўлга киритди.

Муслиманинг орзулари кўп. У инглиз тилини мукаммал ўрганиб, логистика соҳасида мутахассис бўлишни режалаштирган.

Орзуларинг ва режаларинг амалга ошишида омад тилаймиз, Муслима!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, куни-кеча ҳар бир сектордан биттадан маҳаллалар Ёшлар етакчиларига стол тенниси тақдим этилди. Эндиликда “Бектўпи”, “1-Чарх Камолон”, “Оқтепа”, “Бўрижар” маҳаллалари болажонлари бўш вақтларини стол тенниси билан шуғулланиб, мазмунли ўтказишига имкон бор.

Бошқа маҳаллалар ёшлари учун ҳам қулайлик ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Стол_тенниси_мусобақаси
#Ёз_2022_лойиҳаси

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида тумандаги барча маҳаллаларда Ёшлар етакчилари томонидан Стол тенниси мусобақалари ташкил этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#5_ташаббус_олимпиадасининг_2_мавсуми

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан тумандаги 55 та маҳалла ёшлари учун теннис столлари ва анжомлари тарқатилган эди.

Бу эса Президентимиз илгари сурган Беш муҳим ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича олимпиаданинг 2- мавсумига старт берилган бугунги кунда маҳаллаларимиз ёшлари учун жуда қўл келди.

Ҳозирда Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида Теннис мусобақаларининг маҳалла босқичлари ўтказилиши режалаштирилган. “2-Қатортол” маҳалласи Ёшлар етакчиси ташаббуси билан дастлабки мусобақа айни шу маҳаллада ташкил этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Маҳаллада яна бир ёшнинг бандлиги таъминланди

“Навбаҳор” маҳалласи
Ёшлар етакчиси Баҳромжон Бакиев маҳаллада истиқомат қилаётган яна бир ёшни ўзини ўзи банд қилиш дастури асосида бандлигини таъминлашга эришди.

Маҳалла ёшларидан бири Гўзал Абдураҳмонова аҳолига маиший хизмат кўрсатиш йўналишида ўз фаолиятини бошлади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Тарихий_обидага_саёҳат

Ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда ички туризм бўйича саёҳатлар уюштириш муҳим ўрин тутади.

Ёшлар агентлиги Чилонзор тумани бўлими томонидан бу борада режа график ҳам тузиб олинган. Ушбу график асосида бугун туманнинг 1-секторига қарашли 14 та ва 2-секторга қарашли 6 та маҳаллаларнинг ёшлари ҳудудимизда жойлашган Абул Қосим мадрасасига саёҳатга олиб борилди.

Тарихий ёдгорлик ва ундаги тарихий маълумотлар ва турли буюмлар ёшларда чуқур таассурот қолдирди ва уларнинг юртимиз тарихига бўлган қизиқишларини оширди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Бектўпилик
ёшлар "Ёшлар жамғармаси"дан қандай ёрдамлар олди

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғайрат-шижоатини ижобий томонларга йўналтириш юзасидан кўпгина имкониятлар яратиб берилмоқда. Туманимизнинг 55 та маҳалласида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари эса давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар доирасида маҳалла ёшларига кўмаклар бериб келмоқда.

Шунингдек, ўтган 2023 йил давомида "Бектўпи" маҳалласида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиси Тойиржон Вайдуллаевга кўмак сўраб маҳаллада яшовчи 19 нафар ёшлар мурожаат қилди. Ёшлар етакчиси томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси кўмагида 6 нафар ёшларга ОТМларда ўқиш учун тўлов контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилди, 6 нафар эҳтиёжманд ёшларга бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

Бундан ташқари, 3 нафар
ёшларга илм-фан йўналишида ўқиш харажатлари тўлаб берилди, 2 нафар ёшларга "Келажак касблари" лойиҳаси доирасида замонавий касбларни эгаллашларига кўмаклашилди. Маҳаллада яшовчи бир нафар ёш йигитга сафарбарлик чақируви резерви бадалини қоплаш учун маблағ ажратилди.

Ёшлар етакчисининг ташаббуси билан маҳалладаги мактаб битирувчилари билан ҳам иш олиб борилиб, уларни ОТМларга тайёрлаш бўйича тайёрлов курсларига йўналтириш юзасидан ҳам тадбирлар ташкил этилди. 2023-2024 ўқув йилида мактабни битирган 54 та битирувчининг 46 нафари ОТМларга кирди, 5 таси касб-ҳунарга ўқитилди, 2 нафари эса ишга жойлашган.

Маҳалладаги тарбияси оғир, мактабда ўзлаштириши суст бўлган ўқувчилар билан ҳам ишлар олиб борилиб, уларни маҳалланинг нуронийлари ва профилактика инспекторлари билан учрашувлари ташкил этилган.

Ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида мунтаззам спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда. Бундан ташқари, Тоиржон Вайдуллаевнинг ташаббуси билан турли ташкилотларга хатлар чиқарилиб, кам таъминланган оилалар фарзандларидан 50 нафардан кўпроғи шаҳримиздаги истироҳат боғларига, муз саройларига ҳордиқ чиқаришга олиб борилган.

Жорий йилда ҳам ёшларнинг муаммолари хонадонма-хонадон юриб ўрганилиб, ёрдамга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлиаш ишлари олиб борилади.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Хориждаги ёшлар баланси шакллантирилмоқда

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, хорижга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган ёшлар ҳам ўрганилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, муаммоларини ечишга кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда барча маҳаллаларда Ёшлар етакчилари томонидан хорижга ишлаш ёки ўқиш мақсадида кетган ёшлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi