Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор туманида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга туман ҳокимлиги, агентликнинг туман бўлими томонидан ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда. Бу борада янги тизим ҳисобланган Ёшлар етакчилари фаолияти муҳим ўрин тутмоқда. Ҳар бир маҳаллада фаолият олиб бораётган етакчилар маҳалла ёшларини хатлов асосида ўрганиб, ёрдамга муҳтож ёшларни аниқлаб, уларга манзилли кўмак берилишига ёрдамлашиб келмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлигида маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари томонидан тавсия этилган ёшларга субсидия асосида турли иш ускуналари, дастгоҳлар ва компьютер технологиялари тарқатилди.

Ускуналарни олиб ўзини-ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатдан жуда мамнун эканлигини айтиб, Президентимизга ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакилларига, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига, бевосита Ёшлар етакчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизга катта ишонч билдирилиб, алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни маҳаллабай ва хонадонбай ўрганиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишида маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ҳам туманда яшовчи ҳар битта ёшга алоҳида эътибор қаратиб, уларга ҳар томонлама кўмаклар берилмоқда.

Жумладан, туманнинг “Наққошлик” маҳалласида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган Сабина Шодумуродова ҳам компьютер жамланмаси сўраб мурожаат қилган эди. Куни-кеча масъуллар томонидан “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан олинган компьютер жамланмаси Сабина яшайдиган хонадонга етказиб берилди.
👉 Сабина ва унинг ота-онаси кўрсатилаётган кўмак ва эътибор учун давлатимиз раҳбарига ва барча масъулларга миннатдорлик билдирди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор туманида жорий йилда “Ёшлар дафтари” га 646 нафар ёшларимиз киритилган. Шулардан 443 нафарига эҳтиёжига қараб ОТМга шартнома тўловлари, ҳарбий хизматга бадал пули, ҳайдовчилик ўқув курсига тўловлар, ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидияга асбоб-ускуналар сотиб олиши учун тўловлар ҳамда моддий ёрдам пуллари шаклида кўмаклашилиб, ёшлар ҳар томонлама қўллаб қувватланмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёшларнинг ютуқлари ва муаммоларига эътибор қаратилди. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ДСИ мутасаддилари ҳам иштирок этган ушбу тадбирда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича саволлар беришди ва ўз таклифларини ҳам баён этишди.

Қизиқарли ва ҳаяжонли ўтган тадбир сўнгида барча маҳаллаларда иш олиб бораётган Ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида стол теннислари ва ускуналари тарқатилди.

5 та муҳим ташаббус бўйича олимпиадалар ўтказиш жараёнида зарур бўлган бу спорт анжомларининг тарқатилиши ёшларнинг спортда янада фаол бўлишларига имкониятлар яратади.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

#Чилонзор_ОАВда

#Ёшлар_бандлиги_таъминланмоқда

☝️Чилонзор туманида ҳозирги вақтда:

☝️Ёшлар сони 43 минг 974 нафарни ташкил этади;

☝️☝️☝️Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида:

👉👉👉776 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди;

☝️☝️☝️Асосий йўналишлар: Касб-ҳунарга ва турли ўқув курсларига йўналтириш ҳамда ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида меҳнат ускуналари билан таъминлаш;

👉👉👉Айни шу мақсадда “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 3 миллиард 492 минг сўм маблағ ажратилди.

👉👉👉Ёшлар” телеканали дастурларида айни жараёнлар кенг ёритилди

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

#Чилонзор_ОАВда

#Ёшлар_бандлиги_таъминланмоқда

👉👉👉“Ўзбекистон 24” телеканали дастурларида
Чилонзор туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг самараси кенг ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Маҳаллабай
#Ёшлар_муаммолари_ўрганилмоқда

Чилонзор туманида ҳокимлик мутасаддиларига бириктириб берилган муаммоли ёшлар билан ишлаш юзасидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев “Бектўпи” ва “Гулистон” маҳаллаларида яшовчи ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонларида бўлиб улар билан самимий мулоқот қилди ва уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида
ёшлар томонидан айтилган муаммоларга ечим топилди ва уларнинг таклифлари асосида чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Маҳаллабай
#Ёшлар_муаммолари_ўрганилмоқда

Чилонзор туманида ҳокимлик мутасаддиларига бириктириб берилган муаммоли ёшлар билан ишлаш юзасидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, куни кеча туман ҳокими ўринбосари Гулнора Тўлаганова “1-Катта Чилонзор” маҳалласида истиқомат қилаётган 5 нафар ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонларида бўлиб улар билан самимий мулоқот қилди ва уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини ўрганди.


Ўрганиш жараёнида ёшлар томонидан айтилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 8 нафар вояга етмаган ёшларга маиший техника ва жиҳозлар (велосипед, сентизатор, тикув машинаси ва оверлог, ноутбуклар) топширилди.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев техника ва жиҳозларни тантанали равишда ёшларимизга топширди. Шунингдек, туман ҳокими ёшларимизга сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асл моҳияти инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, ота-онасидан маҳрум бўлган болаларнинг баркамол авлод сифатида шаклланиши ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор тумани сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ва сектор ҳудудида яшовчи муаммоли ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Ҳар бир сектор раҳбари 100 нафардан кўпроқ ёшларнинг муаммоларини бирма-бир индувидиал тарзда ўрганди, ёшларнинг ҳар бири билан самимий мулоқот қилиниб уларнинг таклифлари ҳам тингланди. Ёшларнинг аксарият муаммолари учрашувлар жараёнида бартараф этилди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ўрганилиб, уларни аималга ошириш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

👉👉👉Лавҳамизда сектор раҳбарларининг ёшлар билан мулоқотлари
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддиларига бириктирилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан,
Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари, Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи А.Абдуқодиров ҳам ўзига бириктирилган туманимиздаги 22-сонли меҳрибонлик уйида яшовчи ёшлар билан учрашди.

Мулоқотлар жараёнида ёшларнинг муаммолари бирма-бир ўрганилди. Ёшларнинг ҳар бири билан самимий суҳбат қилиниб уларнинг таклифлари ҳам тингланди.

Ёшларнинг аксарият муаммолари учрашув жараёнида бартараф этилди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

Учрашув якунида
ёшларга китоблар ва эдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi