Central Bank of Uzbekistan
30.4K subscribers
6.77K photos
539 videos
3 files
8.13K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкда “Маънавият ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида маънавият марафони доирасида маърифий тадбир ташкил этилди.

🔸Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Алишер Боймуродов ҳамда Ўзбекистон Давлат Хореография академияси жамоаси вакиллари бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.

#tadbir

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш юзасидан тадбир ўтказилди

🔸Марказий банкда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш ҳамда аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

🔸Унда Марказий банк, тижорат банклари, Микромолия институтлари миллий Ассоциацияси, Микромолиявий бозор иштирокчилари миллий Ассоциацияси ҳамда микромолия ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

▶️Батафсил

———

Состоялось мероприятие, посвященное повышению роли и доли микрофинансовых услуг в развитии предпринимательства


🔸В Центральном банке совместно с Министерством экономики и финансов состоялось мероприятие, посвященное повышению роли и доли микрофинансовых услуг в развитии предпринимательской деятельности, а также работе по вовлечению населения в малый и средний бизнес.

🔸В нем приняли участие представители Центрального банка, коммерческих банков, Национальной ассоциации микрофинансовых институтов, Национальной ассоциации участников микрофинансового рынка, а также микрофинансовых организаций.

▶️Подробнее

#tadbir #мероприятие

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
2024 йилга мўлжалланган молиявий саводхонликни ошириш бўйича лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йил 10 январь куни Марказий банк томонидан 20 та тижорат банклари раҳбариятлари иштирокида 2023 йилда молиявий саводхонлик бўйича амалга оширилган лойиҳалар сарҳисоби ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Муҳокама иштирокчилари молиявий саводхонликни ошириш, ушбу йўналишда ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини фаол олиб бориш бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишиб олишди.

Муҳокама давомида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирларини амалга оширишда фаол иштирок этган алоҳида банкларнинг самарали фаолияти эътироф этилди ва Марказий банк томонидан турли намонациялар билан тақдирландилар:

🤩Ипак Йўли – “Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк”
🤩ТБC Банк – “Молиявий саводхонлик бўйича энг ташаббускор банк”
🤩Aгробанк – “Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк”
🤩Aсака банк – “Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк”
🤩Туронбанк – “Ижтимоий тармоқларда молиявий саводхонликни тарғиб қилишда энг фаол банк”
🤩Инфин банк – “Ижтимоий тармоқларда молиявий саводхонликни тарғиб қилишда энг фаол банк”
🤩Ўзсаноатқурилишбанк – “Халқаро таълим кампанияларини ўтказишда энг масъулиятли банк”
🤩Трастбанк – “Халқаро таълим кампанияларини ўтказишда энг масъулиятли
банк”
🤩Халқ банк – “Республиканинг чекка ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича энг фаол банк”

———

Обсуждены задачи по повышению финансовой грамотности на 2024 год

10 января текущего года Центральным банком проведена встреча-обсуждение с руководством 20 коммерческих банков, направленная на подведение итогов реализации мероприятий 2023 года и обсуждение планируемых проектов по финансовой грамотности на 2024 год.

Участники дискуссии договорились развивать дальнейшее сотрудничество, в том числе в сферах развития финансового образования, разработки социальных видеороликов и реализации активной информационно-просветительской деятельности в СМИ.

В ходе обсуждения подчеркнута деятельность отдельных коммерческих банков, принявших активное участие в реализации различных образовательных мероприятий и проектов, направленных на повышение финансовой грамотности населения. Им были вручены почетные грамоты Центрального банка:

🤩«Самый креативный банк по финансовой грамотности» – АИКБ «Ипак Йули»
🤩«Самый инициативный банк по финансовой грамотности» – АКБ «TBC Bank»
🤩«Самый ответственный банк в продвижении проектов по финансовой грамотности» – АКБ «Агробанк»
🤩«Самый ответственный банк в продвижении проектов по финансовой грамотности» – АО «Асакабанк»
🤩«Самый активный банк в продвижении финансовой грамотности в социальных сетях» – АКБ «Туронбанк»
🤩«Самый активный банк в продвижении финансовой грамотности в социальных сетях» – АО «Invest Finance Bank»
🤩«Самый ответственный банк в проведении международных образовательных кампаний» – АКБ «Узпромстройбанк»
🤩«Самый ответственный банк в проведении международных образовательных кампаний» – ЧАБ «Трастбанк»
🤩«Самый активный банк по реализации проектов в отдаленных районах республики» - АК «Халк банк»

#tadbir #мероприятие

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ватан ҳимояси – тинчлик ва фаровонлик кафолати


Марказий банкда 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказий банк ходимлари ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ўқитувчи ва курсантлари ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар миллий армиямизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб бораётгани, мамлакатимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашга қодир бўлган қудратли кучга айланганлигини таъкидлашди. Жумладан, Мудофаа вазирлиги қўшинларида амалга оширилаётган янгиланишларга тўхталиб ўтилди. “Бугунги кунда миллий армиямизнинг ўқув моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга, инфратузилмаларини модернизация қилишга ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, – дея қайд этишди тадбир меҳмонлари.

Тадбирда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари, жумладан, Жалолиддин Мангуберди ва Соҳибқирон Амир Темур боболаримиз мардлиги ва жасоратини кўрсатувчи саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

———

Защита родины – гарантия мира и процветания

В Центральном банке по случаю 32–й годовщины создания Вооруженных Сил Республики Узбекистан и 14 января – «Дня защитников Родины» состоялось духовно-просветительское мероприятие под девизом «Армия Нового Узбекистана – символ могущества страны, высокой гордости и верности!». В нем приняли участие сотрудники Центрального банка, преподаватели и курсанты Академии Вооруженных Сил Узбекистана, а также учащиеся «Школы Темурбеков».

Выступавшие отметили, что имидж нашей национальной армии кардинально меняется, что она становится мощной силой, способной обеспечивать мирную жизнь народа и неприкосновенность наших границ. В частности, обсуждались реформы, осуществляемые в войсках Министерства обороны. «Сегодня особое внимание уделяется дальнейшему совершенствованию учебной материально-технической базы национальной армии, модернизации её инфраструктуры и улучшению условий жизни военнослужащих», – отметили гости мероприятия.

В рамках мероприятия также были представлены показательные выступления учащихся «Школы Темурбеков», в том числе сцены, демонстрирующие мужество и отвагу наших предков Джалалиддина Мангуберды и Сахибкирана Амира Темура.

#tadbir #мероприятие

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндалари ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

🔊Бугун Марказий банкда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндалари, давлат ва жамоат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Биз улуғ алломалар авлодимиз, аждодлар мероси боқий ва барҳаёт!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔊Тадбирга Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хайрулла Иноғомов таклиф этилди.

🔊У Алишер Навоий ва Бобурнинг ўлмас асарлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти ҳамда инсоний фазилатлари хусусида сўзлаб берди. Шу билан бирга, буюк аждодларимиз асарлари ва уларга атаб ижро этилган саҳна кўринишларидан парчалар намойиш этилди.

🔊Тадбирда таъкидланганидек, буюк шахслари билан ғурурлана оладиган халқлар унчалик ҳам кўп эмас, биз ўз навбатида, шундай аждодларимизга муносиб авлод бўла олишимиз керак.

🔊Бундан ташқари, Алишер Навоий ва Бобурнинг ижодига ҳамда умуман адабиёт ва санъатга оид қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Фаол иштирокчилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига чипта ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔊Марказий банкда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари иштирокида “Юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида семинар ўтказилди.

🔊Тадбирда ёшларнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ фазилатларни шакллантириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

🔊Шунингдек, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ички ва ташқи таҳдидлар ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔊Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёш ходимлар учун “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ўтказилди

🔸Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

🔸Мазкур тадбир доирасида иштирокчиларга коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик, коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик турлари ҳамда Марказий банкнинг ички идоравий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди.

🔸Шу билан бирга, ёшларни коррупция иллатидан ҳимоя қилиш ва ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида Марказий банк тизимида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🔸Семинар жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирувчи саволлар юзасидан масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Марказий банкда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифалари мазмун-моҳиятини етказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

🏆Унда Марказий банк марказий аппарати ва Zoom платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар ходимлари қатнашди.

🏆Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков мавзу юзасидан маъруза қилиб, тақдимотлар асосида Стратегия мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.

🏆Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси келгуси етти йилда Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат саналади. Унга кўра, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш Стратегияда келтирилган мақсад ва вазифаларнинг асосий ғояларидир.

🏆“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган ва барча соҳалар фаолиятининг устувор вазифаларини белгилаб беради.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкнинг махсус стипендия дастурини муваффақиятли якунлаган 15 нафар стипендиатга сертификатлар топширилди

2023-2024 ўқув йилида юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 140 дан зиёд иқтидорли талабалар орасидан 20 нафари Марказий банкнинг махсус стипендияси танловидан ўтиб, 15 нафари мазкур Стипендия дастурини муваффақиятли якунлади.

Мазкур дастур ёш кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишиш имконини берганлиги билан аҳамиятлидир.

Марказий банк томонидан стипендиатлар учун амалиёт вақтида пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, валютани тартибга солиш ва тўлов баланси, кредит ташкилотлари пруденциал назорати ҳамда банк фаолиятига оид бошқа йўналишлар бўйича тематик ўқув семинарларининг ташкил этилганлиги уларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк мутахассислари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирларида иштирок этишмоқда

😎“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан республика миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда.

😎Мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш ҳисобланади.

😎“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун ҳудудларда Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар масъулларини ўз ичига олган ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

😎Комплекс тарғибот тадбирларини ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўтказилишини таъминлаш юзасидан Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан туман марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жойлардаги йирик корхоналарда ҳамда фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда баннер, видеоролик ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

😎Шунингдек, барча тижорат банкларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, банк хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюрган ҳар бир мижозга рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлиш юзасидан тушунтиришлар бериш йўлга қўйилди.

__________

Специалисты Центрального банка принимают участие в комплексных просветительских мероприятиях «Месяц повышения киберкультуры»

😎В целях реализации задач, обозначенных в государственной программе по реализации стратегии «Узбекистан – 2030» в год «Поддержки молодежи и бизнеса», в июле текущего года по всей Республики проводится «Месяц повышения киберкультуры».

😎Целью проведения данного месяца является предотвращение превращения граждан в жертв киберпреступлений и формирование у граждан «кибергигиены» в борьбе с киберпреступлениями.

😎Для проведения мероприятий «Месяц повышения киберкультуры» на высоком уровне в регионах созданы рабочие группы, в состав которых входят специалисты Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка, сотрудники Центра кибербезопасности Департамента оперативного розыска Министерства внутренних дел, а также ответственные лица местных органов власти и других ведомств.

😎В целях проведения комплексных пропагандистских мероприятий в каждом районе представителями рабочей группы проводится информационно-просвитительские мероприятия с использованием баннеров, видеороликов и раздаточных материалов в районных центрах, махаллинских сходах граждан, на крупных предприятиях, а также в местах массового скопления граждан.

😎Кроме того, во всех коммерческих банках, исходя из цели «Месяца повышения киберкультуры», каждому клиенту, посещающему с целью получения банковских услуг, были даны разъяснения по вопросам осведомленности о мошенничестве, совершаемом с помощью цифровых технологий.

#tadbir #мероприятие

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Истиқлолимизнинг 33 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

🇺🇿Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Диёр Каримов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Акмал Норов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик туйғусининг нечоғлик қадрли неъматлиги, бу кунларни қанчадан қанча аждодларимиз орзу қилгани, ватанни севиш, уни асраб-авайлаш энг муқаддас бурч эканига тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга, мамлакатимизда кечаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, юртимизнинг банк-молия соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар хусусида ҳам маълумот берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Марказий банкда Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Илҳом Марупов ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарда дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши, диндан турли нопок мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларни ички ва ташқи, шунингдек, интернет тармоғидаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли

Марказий банкда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга 35 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур, — деб ёзганлар Абдулла Авлоний бобомиз. Ўзбек тили ниҳоятда гўзал ва бой тил. Лекин, афсуски, ҳозир кўпчилик сўзлар сўзлашувдан чиқиб кетмоқда. Тилимизни асраб-авайлаш, нуфузини кўтариш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ўзбек тилини фақат байрам куни эмас, ҳар куни қадрлайлик!”, — деди актёр Наврўз Жумаев.

Тадбирда юртимизнинг таниқли шоир ва адибларининг асарларидан парчалар ўқилди, актёрлар тарихий кинолардан саҳналар ижро этишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк ходимлари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар

Ўзбекистон касаба уюшмаларида мамлакатимизнинг турли соҳаларида умрини ҳалол ва самарали меҳнатга бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган бир гуруҳ юртдошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, улар орасида Марказий банкда узоқ йиллар касбига садоқат ва масъулият билан фаолият олиб борган, билим ва тажрибаси билан соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрий ходимларимиз ҳам бор.

Юксак эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни Марказий банк жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Марказий банк марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бош бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқариш бўйича олиб борилаётган фаолият натижаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Давра суҳбати иштирокчиларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишининг асосий сабаблари, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар, жумладан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги келтириб ўтилди.

Бундан ташқари, барча ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида 13 та ички локал ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу ҳужжатларда ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўзида акс эттирувчи тақиқлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Конституциямизнинг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Марказий банкда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети масъул ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Нуриддин Шерматов маъруза билан иштирок этиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва унинг ҳаётимиздаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, унда янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги, унинг мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ўрни, иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти эътироф этилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM