O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
35.4K subscribers
7.61K photos
582 videos
3 files
8.85K links
Murojaat uchun / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Aloqa uchun / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
📢АНОНС: Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, мобил илова ва ликвидлик провайдерлари фаолиятининг йўлга қўйилиши юзасидан тақдимот

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банклари, бошқа молиявий институтлар ва ОАВ вакиллари учун “Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, мобил илова ва ликвидлик провайдерлари фаолиятининг йўлга қўйилиши” мавзусида тақдимот бўлиб ўтади.

🔸Тадбирда жаҳон молия бозори стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, жорий этилган фьючерс платформасининг қулайликлари, давлат қимматли қоғозлари бозорининг мобил иловаси афзалликлари ҳамда провайдер-банклар фаолиятини йўлга қўйишнинг асосий хусусиятлари тўғрисида сўз юритилади.

🔸Шу билан бирга, тадбир дастуридан провайдер-банклар ва Ўзбекистон республика валюта биржаси ўртасида шартномалар имзоланиши ҳамда фьючерс шартномалари билан тест савдолари бўйича ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам ўрин олган.

Сана: 2022 йил 3 октябрь
Вақти: 16:00
Жойи: Марказий банкнинг “В” биноси

🔸Тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

#тақдимот

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Валютавий фьючерс операциялари жорий этилди

🔸Ўзбекистон республика валюта биржасида илк бор валютавий фьючерс шартномалари билан олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконияти яратилиб, унинг мобил иловаси ва ликвидлик провайдерлари фаолияти йўлга қўйилди.

🔸Ички валюта бозоридаги ушбу янгилик Марказий банк ва ЎзРВБ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, ЎзРВБ мобиль иловаси ҳамда ликвидлик провайдерлари фаолиятини йўлга қўйиш” мавзусидаги тақдимотда таъкидлаб ўтилди.

🔸Шу билан бирга, тадбирда валютавий фьючерс шартномалари, уни жорий этишдаги аҳамиятли жиҳатлар, “UZCE mobile GB” мобиль иловасининг бозор иштирокчилари учун қулайликлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Маълумот учун: валютавий фьючерс контракти – маълум бир миқдордаги валютани (базавий актив) битим тузилган кундаги келишилган нарх бўйича келгусида аниқ бир кунда сотиш ёки сотиб олиш шартномасидир.

🔸Валютавий фьючерс шартномаларининг жорий этилиши ўз навбатида, валюта бозорида янги турдаги инструментларнинг пайдо бўлишига ҳамда бу орқали корхоналарнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи шоклар таъсирини юмшатишга имконият яратади.

🔸Ўзбекистон республика валюта биржаси савдолари иштирокчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида “UZCE mobile GB” мобиль иловаси ишга туширилди.

🔸Ушбу мобиль иловадаги мавжуд имкониятлар давлат қимматли қоғозлари бозоридаги аукционлар параметрларига оид маълумотларни кўриш, киритилган буюртмаларни бекор қилиш, давлат қимматли қоғозларини сотиш ёки сотиб олиш бўйича битимлар тузиш, РЕПО битимларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини кўриш, биржа маълумотлари – котировкалар, биржа янгиликлари ва таҳлилий материалларни ёки ушбу бозорга оид бошқа биржа маълумотларини олиш каби афзалликларни яратишга хизмат қилади.

🔸Тадбир доирасида провайдер-банклар ва ЎзРВБ ўртасида шартномалар имзолаш ҳамда фьючерс шартномалари билан тест савдолари бўйича ўтказилган турнир ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

📸Фотогалерея

#тақдимот

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin