Central Bank of Uzbekistan
30.4K subscribers
6.8K photos
540 videos
3 files
8.15K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Конституцияга бағишланган байрам тадбири ўтказилди

🔸Марказий банкда Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

🔸Тадбир меҳмони - Ўзбекистон халқ артисти, атоқли санъаткор Гавҳар Зокирова Конституциямиз берган имкониятлар ҳақида фикр юритар экан, “Барчамиз – энг оддий одамдан то энг машҳур кишигача ўз ишимизни виждонан бажарсак, юртимиз бундан-да обод бўлади. Бунинг учун ватанимизни яхши кўрсак, хизматимизни аямасак кифоя. Асосий қонунимизда оила бағрида шод ва хурсанд яшаш учун барча имконият яратилган", дея таъкидлади.

🔸Атоқли санъаткор эркинлик, билим ва меҳнат билан истаган марраларни забт этиш мумкинлиги ҳақида ўз ҳаётидан ибратли мисоллар келтириб, тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.

🔸Анжуманда юридик фанлари доктори, профессор Шуҳрат Файзиев ҳам сўзга чиқиб, конституция тарихи, унинг аҳамиятига илмий-тарихий жиҳатдан ёндашди. Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берди.

🔸“Конституция 28 йил олдин пайдо бўлган ҳужжат эмас. Бизда қонунчиликнинг бир неча асрлик тарихи бор. Европалик олимлар Амир Темур салтанати тараққиётининг сабабини ўрганиб, шундай хулосага келишган: “Унинг қудрати яратган қонун-қоидаларида”. Бу ўринда Темур тузуклари назарда тутилган. Шу тариқа бизда конституциянинг – адолат тамойилларини ўрнатувчи қонунчилик шакллари юзага келган”, – деди профессор.

————————————

Проведено праздничное мероприятие посвященное к Конституции

🔸В Центральном банке проведено праздничное мероприятие посвященное к 28-летию Конституции Республики Узбекистан.

🔸Гостья мероприятия – народная артистка Узбекистана Гавхар Закирова размышляя о возможностях, предоставляемых нашей Конституцией, сказала: «Каждый из нас, независимо от сферы деятельности, если будет добросовестно выполнять свою работу, то наша страна станет ещё более благополучной. Имеются возможности жить счастливо и весело в окружении своих близких. Для этого достаточно любить свою родину, и служить во благо страны."

🔸Народная артистка отметила, что свобода, знание, упорство и труд являются главными критериями в достижении желаемых целей и привела некоторые поучительные рассказы из своей жизни.

🔸Доктор юридических наук, профессор Шухрат Файзиев в своем выступлении затронул история Конституции и ее значение, ссылаясь на исторические и научные факты. Подробно рассказал об изменениях, внесенных в Конституцию и их сути.

🔸"Конституция - это не тот документ, который появился 28 лет назад. У нас тысячелетняя законодательная история. Европейские страны изучив причину развития султаната, который построил Амир Темур, отметили следующее: «Его сила в законах, которые он создал». Здесь имеется ввиду Уложения Тимура. Таким образом, сформировалась законодательная база, основанные на принципах – справедливости", - сказал профессор.

#тадбир #мероприятие

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўтмиши буюклигини ҳис этган инсоннинг ўзига ишончи ортади

🔸“Биз нега уларни ёдга оламиз, хотираларини абадиятга мухрлашга интиламиз? Сабаби, ўтмиши буюклигини ҳис этган инсоннинг ўзига ишончи ортади. Бу кучни бутун халқ мисолида тасаввур этаверинг”.

🔸Марказий банкда буюк мутафаккир ва давлат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир мана шундай пурмаъно фикрларга, қизиқарли маълумотларга бой бўлди.

🔸Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод иштирок этди. У Алишер Навоийнинг ўлмас асарлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ҳақида тарихий манбаларга асосланиб сўзлаб берди.

🔸Шу билан бирга, учрашувда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг буюк ва шонли ҳаёти, ўзга ўлкада шоҳ бўлса-да, она юртига бўлган муҳаббатига тўхталиниб, унинг ҳаёт йўли ва туйғуларини моҳирона кўчира олган рубоий ва ғазалларидан парчалар ўқилди.

🔸“Бобур ўз ҳолатини асарларида ҳеч муболағасиз, рўй-рост акс эттира олган ва шоҳ сифатида бундан тортинмаган камёб шахс бўлган. У Алишер Навоий ҳақида ҳам моҳирона ёзган ва уни гўзал таърифлар келтириб, улуғлаган”, - деди Б.Бобомурод.

🔸Таъкидланганидек, дунёда тарихи, буюк шахслари билан мақтанадиган миллатлар кўп эмас. Биздан талаб этилгани, қайси соҳада фаолият юритишимиздан қатъи назар, аввало, тарихимизни билишимиз ва буни дунёга кўрсата олишимиз зарур.

#тадбир

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк тизими ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида банк тизими раҳбар ходимлари ва ёш мутахассислари иштирокида жаҳолатга қарши маърифат мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔸Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда ёшларни радикализмни олдини олиш ва унга қарши курашишга жалб этиш ҳақида сўз юритилди.

🔸Дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

🔸Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

🔸Бундан ташқари, ҳар бир ходим ўз касбига виждонан ёндашиши ва иш вақтида ўзига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажариши муҳим эканлиги таъкидланди.

🔸Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#тадбир #мероприятие

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти юзасидан тадбир ташкил этилди

🔸Пойтахтимизда фаолият юритаётган тижорат банклари филиаллари раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🔸Унда Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳасида инсон қадри, унинг манфаатлари ва умуман халқ учун кенг кўламдаги ўзгаришлар ўз аксини топаётгани таъкидланди.

🔸Тадбирда Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришлар, шу жумладан, фуқаро дахлсизлиги ва эркинликлари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оила ва ёшлар масалалари бўйича янги нормаларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

🔸Шу билан бирга, Конституциянинг банк тизими фаолиятига оид 41-, 150- ва 151-моддалари юзасидан ҳам тушунтириш берилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олдилар.

#тадбир #конституция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Зангиота туманида тарғибот тадбири ташкил этилди

🔸Тошкент вилояти Зангиота туманида тижорат банклари филиаллари ходимлари учун мамлакат Конституциясига киритилаётган ўзгартиришларнинг моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🔸Тадбирда Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришлар, шу жумладан, банк тизими фаолиятига оид нормалар ҳамда ўтказилиши белгиланган референдум юзасидан тушунтиришлар берилди.

🔸Шунингдек, Конституциянинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, фуқаро дахлсизлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ижтимоий ҳимояси, фуқаролик жамияти, одил судлов борасида киритилган янгиликларга тўхталиб ўтилди.

#тадбир #конституция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғиботига бағишланган тадбир

🔸Марказий банкда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот тадбир бўлиб ўтди.

🔸Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари томонидан янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчаларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

🔸Хусусан, Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага етиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, жумладан, “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар 3,5 баробарга, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар 3 баробарга кўпайганлиги таъкидланди.

🔸Шу билан бирга, бош Қомусимизда рақобатбардош миллий иқтисодиёт, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланаётгани алоҳида қайд этилди. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган банк тизимига оид моддаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

🔸Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари, тасарруфидаги ташкилотлари ходимлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.

🔸Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

———

Мероприятие, посвященное пропаганде проекта Конституционного закона

🔸В Центральном банке состоялось мероприятие, направленное на разъяснение сути и значения проекта Конституционного Закона Республики Узбекистан «О Конституции Республики Узбекистан».

🔸В нем приняли участие члены Сената и Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан и подробно рассказали о роли обновленной Конституции в жизни людей, изменениях и дополнениях к ней и их значении.

🔸В частности, отмечалось, что статьи Конституции увеличиваются с нынешних 128 до 155, а нормы — с 275 до 434, то есть, 65% текста Основного закона были обновлены на основе предложений нашего народа, в том числе нормы, касающиеся прав человека на основе принципа «Человек – общество – государство» увеличились в 3,5 раза, а нормы по социальным обязательствам государства в 3 раза.

🔸Вместе с тем особо отмечалось, что в Основном законе укрепляются гарантии конкурентоспособности национальной экономики, частного предпринимательства и права собственности. Были также затронуты статьи, касающиеся банковской системы, включенные в новую редакцию Конституции.

🔸Также в данном мероприятии посредством видеоконференцсвязи приняли участие сотрудники территориальных главных управлений, подведомственных организаций Центрального банка.

🔸На встрече, прошедшей в формате открытого диалога, собравшиеся получили подробные ответы на интересующие их вопросы.

#тадбир #мероприятие #конституция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin