Central Bank of Uzbekistan
31.3K subscribers
6.91K photos
545 videos
3 files
8.26K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
​​Марказий банкда стипендиатларга сертификатлар топширилди

🔸Марказий банкда Стипендия дастурини муваффақиятли якунлаган 17 нафар стипендиатга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔸2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро Вестминстер университети, Инха университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида таҳсил олаётган 154 нафар иқтидорли талабалар орасидан 25 нафари Марказий банкнинг махсус стипендияси танловидан ўтиб, 17 нафари мазкур Стипендия дастурини муваффақиятли якунлади.

🔸Марказий банк томонидан стипендиатлар учун Амалиёт вақтида уларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, валютани тартибга солиш ва тўлов баланси, кредит ташкилотлари пруденциал назорати ҳамда банк фаолиятига оид бошқа йўналишлари бўйича тематик ўқув семинарлар ташкил этилди.

#stipendiya #sertifikat

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
👍👌😎🫡

29 нафар иқтидорли талабалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига сазовор бўлишди

Марказий банк томонидан иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан иқтидорли, билимли ва умидли кадрларни саралаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий банкнинг махсус стипендияси танлови ўтказилиб келинади.

Танловнинг бу йилги босқичида ҳам 400 дан ортиқ талабалар иштирок этиб, улар орасидан 29 нафар иқтидорли талаба Марказий банк махсус стипендиясига муносиб деб топилди.

Марказий банк фаолияти ва асосий вазифаларини тўлиқ тушуниб етиш учун ҳар бир стипендиат октябрь ойидан бошлаб 9 ой давомида Марказий банкнинг турли департаментларида амалиёт ўтайди ва Марказий банкнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур дастур кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишишлари имконини беради.

#stipendiya

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM