Central Bank of Uzbekistan
30.6K subscribers
6.83K photos
543 videos
3 files
8.19K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Огоҳ бўлинг! Сўнгги пайтларда фирибгарлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан маблағларини ўзлаштириш учун Марказий банк номидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарларнинг "кимдир номингизга кредит расмийлаштирмоқчи, карта маълумоти ва бир марталик SMS-кодни айтиб юборсангиз кредитни бекор қиламиз" қабилидаги ёлғон маълумотларига ишонманг.

⚠️Ёдда тутинг! Марказий банк жисмоний шахсларга кредит ажратиш билан шуғулланмайди.

#firibgarlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📲❗️Firibgarlar tuzogʼiga tushib, mablagʼingizni boy berishdan ehtiyot boʼling!

📹Videorolikni tomosha qilib, oʼzingizga zarur tavsiyalarni eslab qoling!

#firibgarlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини фуқароларга жўнатиб, кредит таклиф этиш ва уларнинг маблағларини ўзлаштиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган банклардан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали кредит расмийлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали хизматлардан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олинган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш тавсия этилади.

Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатларнинг олдини олади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарларнинг янги найрангидан огоҳ бўлинг!

Шу кунларда фирибгарларнинг интернет тармоғи орқали Марказий банк номидан тадбиркорларга "фирибгарлик қурбони бўлганлиги ҳамда молиявий активларни сақлаш учун тегишли кўрсатмалар бажариш лозимлиги" тўғрисидаги сохта ҳужжатлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби хабарларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Шуни ёдда тутингки❗️

▪️Марказий банк тадбиркорларга молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.

▪️Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг турли ҳужжатларини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида шубҳали хизматлардан фойдаланмаслик ва ҳужжатлар билан ишлашда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат, янги фирибгарлик❗️

Энди картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтманг!

Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.

❗️Буни қандай уддалашмоқда? Батафсил ушбу видеода.

#firibgarlik

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан очилган “O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki” (cb_uzbek) сохта қўллаб-қувватлаш чатга қўшиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️❗️❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Фирибгарлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали сохта веб-сайт ва саҳифалар фаол тарғиб қилинмоқда

Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик маркази банк карталари маълумотлари ва пул маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ фирибгарлик белгиларини аниқлаш учун интернет ресурслари мониторингини амалга оширади.

Мониторинг натижасида фирибгарлар сохта веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали моддий ёрдам бериш, инвестиция киритиш, соврин ютиш мазмунидаги хабарлар билан фуқароларнинг ишончига киришга уриниши аниқланди.

Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали келадиган турли ҳаволаларни босмаслик, шубҳали веб-сайтларга шахсга доир ва банк карта маълумотларини киритмаслик ҳамда SMS-хабарлардаги тасдиқлаш кодларини ошкор қилмаслик талаб этилади.

———

Мошенники активно продвигают поддельные веб-сайты и страницы через социальные сети

Центр кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка осуществляет мониторинг интернет-ресурсов для выявления признаков мошенничества, связанного с кражей персональных данных и денежных средств с банковских карт.

В ходе мониторинга выявлено, что мошенники пытаются войти в доверие граждан с помощью поддельных веб-сайтов и страниц в социальных сетях с сообщениями о материальной помощи, инвестициях и розыгрыше призов.

Для предотвращения случаев мошенничества следует избегать перехода по подозрительным ссылкам в социальных сетях и мессенджерах, не вводить персональные данные и данные банковских карт на подозрительных веб-сайтах, не раскрывать одноразовые коды подтверждения, полученные посредством SMS-сообщений.

#firibgarlik #мошенничество

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар telegram мессенжерида "Марказий банк"нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ижтимоий тармоқларда "Фирибгарлар алдашдими?" мазмунидаги сохта хабарлар тарқатилмоқда


Ушбу турдаги хабарларни тарқатишдан кўзланган мақсад – фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карталаридаги маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳисобланади.

Тарғиб қилинаётган сохта хабарларда асосан Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ёки тўлов ташкилотлари рамзий белгилари ҳамда мижозларнинг SMS-хабарлари акс эттирилади.

Юқоридаги каби ёлғон хабарларни ижтимоий тармоқ лентасидан олиб ташлаш учун хабарнинг юқори ўнг бурчагидаги "уч нуқта" белгисини босиб, "Рекламани яшириш" амалиётини бажариш лозим.

Cert-CBU билан кибермаданиятни оширинг!

———

В социальных сетях распространяются сообщения с содержанием «Обманули мошенники?»

Целью распространения такого рода сообщений является незаконное присвоение денежных средств с банковских карт путем получения персональных данных граждан.

В распространяемых сообщениях в основном используются государственные символы Республики Узбекистан, логотипы коммерческих банков, операторов платежных систем или платежных организаций, а также SMS-сообщения клиентов.

Чтобы удалить подобные сообщения из ленты социальной сети, необходимо нажать на значок «три точки» в правом верхнем углу сообщения и выполнить действие «Скрыть рекламу».

Повышайте киберкультуру вместе с Cert-CBU!

#firibgarlik #мошенничество

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

🏘Уй-жой сотиб олишда фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги учун қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Мавзу юзасидан Марказий банк масъул ходими изоҳ берди.

🤩📹Батафсил видеода

#regulyator #firibgarlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан сохта ҳужжатлар жўнатиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

❗️Марказий банк бу каби хабарларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади ва уларга ишонмасликка чорлайди.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM