Central Bank of Uzbekistan
31.2K subscribers
6.89K photos
545 videos
3 files
8.24K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндалари ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

🔊Бугун Марказий банкда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндалари, давлат ва жамоат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Биз улуғ алломалар авлодимиз, аждодлар мероси боқий ва барҳаёт!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔊Тадбирга Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хайрулла Иноғомов таклиф этилди.

🔊У Алишер Навоий ва Бобурнинг ўлмас асарлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти ҳамда инсоний фазилатлари хусусида сўзлаб берди. Шу билан бирга, буюк аждодларимиз асарлари ва уларга атаб ижро этилган саҳна кўринишларидан парчалар намойиш этилди.

🔊Тадбирда таъкидланганидек, буюк шахслари билан ғурурлана оладиган халқлар унчалик ҳам кўп эмас, биз ўз навбатида, шундай аждодларимизга муносиб авлод бўла олишимиз керак.

🔊Бундан ташқари, Алишер Навоий ва Бобурнинг ижодига ҳамда умуман адабиёт ва санъатга оид қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Фаол иштирокчилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига чипта ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔊Марказий банкда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъуллари иштирокида “Юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида семинар ўтказилди.

🔊Тадбирда ёшларнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ фазилатларни шакллантириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

🔊Шунингдек, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ички ва ташқи таҳдидлар ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔊Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёш ходимлар учун “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ўтказилди

🔸Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида “Ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

🔸Мазкур тадбир доирасида иштирокчиларга коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик, коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик турлари ҳамда Марказий банкнинг ички идоравий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди.

🔸Шу билан бирга, ёшларни коррупция иллатидан ҳимоя қилиш ва ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида Марказий банк тизимида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🔸Семинар жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирувчи саволлар юзасидан масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Марказий банкда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифалари мазмун-моҳиятини етказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

🏆Унда Марказий банк марказий аппарати ва Zoom платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар ходимлари қатнашди.

🏆Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков мавзу юзасидан маъруза қилиб, тақдимотлар асосида Стратегия мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.

🏆Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси келгуси етти йилда Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат саналади. Унга кўра, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш Стратегияда келтирилган мақсад ва вазифаларнинг асосий ғояларидир.

🏆“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган ва барча соҳалар фаолиятининг устувор вазифаларини белгилаб беради.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкнинг махсус стипендия дастурини муваффақиятли якунлаган 15 нафар стипендиатга сертификатлар топширилди

2023-2024 ўқув йилида юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 140 дан зиёд иқтидорли талабалар орасидан 20 нафари Марказий банкнинг махсус стипендияси танловидан ўтиб, 15 нафари мазкур Стипендия дастурини муваффақиятли якунлади.

Мазкур дастур ёш кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишиш имконини берганлиги билан аҳамиятлидир.

Марказий банк томонидан стипендиатлар учун амалиёт вақтида пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, валютани тартибга солиш ва тўлов баланси, кредит ташкилотлари пруденциал назорати ҳамда банк фаолиятига оид бошқа йўналишлар бўйича тематик ўқув семинарларининг ташкил этилганлиги уларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк мутахассислари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирларида иштирок этишмоқда

😎“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан республика миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда.

😎Мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш ҳисобланади.

😎“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун ҳудудларда Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар масъулларини ўз ичига олган ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

😎Комплекс тарғибот тадбирларини ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўтказилишини таъминлаш юзасидан Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан туман марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жойлардаги йирик корхоналарда ҳамда фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда баннер, видеоролик ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

😎Шунингдек, барча тижорат банкларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, банк хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюрган ҳар бир мижозга рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлиш юзасидан тушунтиришлар бериш йўлга қўйилди.

__________

Специалисты Центрального банка принимают участие в комплексных просветительских мероприятиях «Месяц повышения киберкультуры»

😎В целях реализации задач, обозначенных в государственной программе по реализации стратегии «Узбекистан – 2030» в год «Поддержки молодежи и бизнеса», в июле текущего года по всей Республики проводится «Месяц повышения киберкультуры».

😎Целью проведения данного месяца является предотвращение превращения граждан в жертв киберпреступлений и формирование у граждан «кибергигиены» в борьбе с киберпреступлениями.

😎Для проведения мероприятий «Месяц повышения киберкультуры» на высоком уровне в регионах созданы рабочие группы, в состав которых входят специалисты Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка, сотрудники Центра кибербезопасности Департамента оперативного розыска Министерства внутренних дел, а также ответственные лица местных органов власти и других ведомств.

😎В целях проведения комплексных пропагандистских мероприятий в каждом районе представителями рабочей группы проводится информационно-просвитительские мероприятия с использованием баннеров, видеороликов и раздаточных материалов в районных центрах, махаллинских сходах граждан, на крупных предприятиях, а также в местах массового скопления граждан.

😎Кроме того, во всех коммерческих банках, исходя из цели «Месяца повышения киберкультуры», каждому клиенту, посещающему с целью получения банковских услуг, были даны разъяснения по вопросам осведомленности о мошенничестве, совершаемом с помощью цифровых технологий.

#tadbir #мероприятие

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Истиқлолимизнинг 33 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

🇺🇿Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Диёр Каримов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Акмал Норов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик туйғусининг нечоғлик қадрли неъматлиги, бу кунларни қанчадан қанча аждодларимиз орзу қилгани, ватанни севиш, уни асраб-авайлаш энг муқаддас бурч эканига тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга, мамлакатимизда кечаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, юртимизнинг банк-молия соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар хусусида ҳам маълумот берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Марказий банкда Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Илҳом Марупов ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарда дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши, диндан турли нопок мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларни ички ва ташқи, шунингдек, интернет тармоғидаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли

Марказий банкда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга 35 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур, — деб ёзганлар Абдулла Авлоний бобомиз. Ўзбек тили ниҳоятда гўзал ва бой тил. Лекин, афсуски, ҳозир кўпчилик сўзлар сўзлашувдан чиқиб кетмоқда. Тилимизни асраб-авайлаш, нуфузини кўтариш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ўзбек тилини фақат байрам куни эмас, ҳар куни қадрлайлик!”, — деди актёр Наврўз Жумаев.

Тадбирда юртимизнинг таниқли шоир ва адибларининг асарларидан парчалар ўқилди, актёрлар тарихий кинолардан саҳналар ижро этишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк ходимлари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар

Ўзбекистон касаба уюшмаларида мамлакатимизнинг турли соҳаларида умрини ҳалол ва самарали меҳнатга бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган бир гуруҳ юртдошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, улар орасида Марказий банкда узоқ йиллар касбига садоқат ва масъулият билан фаолият олиб борган, билим ва тажрибаси билан соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрий ходимларимиз ҳам бор.

Юксак эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни Марказий банк жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Марказий банк марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бош бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқариш бўйича олиб борилаётган фаолият натижаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Давра суҳбати иштирокчиларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишининг асосий сабаблари, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар, жумладан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги келтириб ўтилди.

Бундан ташқари, барча ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида 13 та ички локал ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу ҳужжатларда ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўзида акс эттирувчи тақиқлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Конституциямизнинг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Марказий банкда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети масъул ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Нуриддин Шерматов маъруза билан иштирок этиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва унинг ҳаётимиздаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, унда янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги, унинг мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ўрни, иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти эътироф этилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Заргарлик йўналишидаги тадбиркорлар билан соҳага оид муаммолар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Марказий банк томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги учрашув заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар билан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасида бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раиси ўринбосари ва масъул ходимлари, Ўзмиллийбанк АЖ, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда тижорат банклари томонидан заргарлик йўналишини янада ривожлантиришга кўмаклашиш ва тармоқ тадбиркорлари фаолиятида банк тизимига тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, хомашё билан таъминлаш ва экспортни қўллаб-қувватлаш борасида қонунчиликка ўзгартириш киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тадбиркорлар таклифлари тингланди ва тажрибалар алмашилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан ҳимояси – юртга садоқат ва мардлик тимсоли

😎Марказий банкда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси мамлакатимиз таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

😎Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Жамоат ҳавфсизлиги университети масъул ходимлари иштирок этди.

😎Тадбирда сўзга чиққанлар миллий армиямизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб бораётгани, мамлакатимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашга қодир бўлган қудратли кучга айланганлигини таъкидлашди.

😎Тадбирда “Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, ҳарбий оркестр томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM