BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
3.06K subscribers
26.8K photos
2.47K videos
111 files
11.6K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
#Хушхабар

❇️ҚОРАКЎЛ ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИ ЎҚУВЧИСИ НУФУЗЛИ ХОРИЖИЙ ОЛИЙГОҲЛАРНИНГ 182000 АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДАГИ ГРАНТЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🔹Халқаро математика мактабининг 11-синф ўқувчиси Суннат Тўрақулов ўз натижалари билан илм-барча ютуқларнинг калити эканлигини яна бир бор намойиш этди.

🔹Синовлардан муваффақиятли ўтган ушбу иқтидорли, тиришқоқ ўқувчи Widener (132.000$) университети, Миссури штати университети( 30.000$), ҳамда Нью-Йорк штати университети (20.000$)нинг жами 182 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантларини қўлга киритди.


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#Хушхабар
❇️БИР МАКТАБНИНГ ИККИ НАФАР БИТИРУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

🔹Бухоро туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Умаржон Қосимов ҳамда Азамат Муҳиддиновларнинг илм олишга бўлган интилишлари, тиришқоқликлари ўз самарасини берди.

🔹Ушбу иқтидорли ўқувчиларнинг ҳар иккаласи ҳам мактаб партасидаёқ Москванинг Синергия номидаги молия ишлаб чиқариш университети талабасига айланишди.

🔹Энг қизиғи, билимдонларимиз бу муваффақиятни ҳеч қандай қўшимча курсларга бормасдан, мактабда эгаллаган билимлари ва мустақил изланишлари туфайли қўлга киритишди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#хушхабар

❇️БИР МАКТАБНИНГ УЧ НАФАР ЎҚУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛИШДИ

🔹Бухоро тумандаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Ферангиз Тилавова, Азиз Ҳайдаров ва Шоҳжаҳон Файзиевлар Москванинг “Синергия” номидаги молия ишлаб чиқариш университетига ўқишга қабул қилиндилар.

Устозлари ва ота-оналари кўмаги туфайли муддатидан олдин талабалик бахтига мушарраф бўлган бу иқтидорли, тиришқоқ билимдонларимизга омад тилаймиз!


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг:
👉 buxorovxtb
#Хушхабар

❇️ҒИЖДУВОНДАГИ 8-ИДУМИ РЕСПУБЛИКАДА “ЭНГ ОБОД МАКТАБ” ДЕЯ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

🔹“Обод мактаб” экологик ойлиги доирасида ташкил этилган “Энг обод мактаб” танловида Бухоро вилоятидан ҳам бир нечта таълим муассасалари иштирок этишди.

Батафсил👉
https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-24

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#хушхабар
❇️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Қоракўл туман халқаро математика мактабининг 9-синфида таҳсил олаётган Анварбек Рахматов ҳам “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

🔹Анварбек 2019 йилда Жанубий Африка давлатининг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтган математика фани бўйича IMC-2019 Халқаро олимпиадасида якка тартибда олтин, жамоавий ҳисобда бронза медалини қўлга киритган.

🔹Шу йили у Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида ўтказилган “Истедодларни тайёрлаш лобараторияси” олимпиадасида математика, физика ва химия фанларидан иштирок этиб, кумуш медалига сазовор бўлди.

🔹2020 йилнинг октябрь ойида математика фанидан ўтказилган “SEAMO” олимпиадасининг саралаш Республика босқичида олтин медални қўлга киритди.

🔹Жорий йилда эса у “Қўқон олимпиадаси”да юқори кўрсаткич билан ғолибликни қўлга киритди ва Нексия автомашинаси билан тақдирланди.

👉 buxorovxtb
#Хушхабар

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 8 НАФАР БИТИРУВЧИСИ “ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИАТИ ДЕБ ТОПИЛДИ
. УЛАР ХОРИЖНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙГОҲЛАРИДА БЕПУЛ ЎҚИШ ВА ЯШАШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ стипендия танловида қатнашган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 8 нафар ўқувчиси Жамғарма стипендиати деб эътироф этилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиясини қўлга киритган ёшлар Жамғармага Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2021 йил 10 июлга қадар топширишларини ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қиламиз.

Умиджон Абдуллажонов (Наманган вилояти)— The University of Arizona (АҚШ)

Шукурилло Акрамов
(Андижон вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)

Акмалжон Махмудов
(Қашқадарё вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)

Фарангис Буранова
(Тошкент шаҳар) University of South Florida (АҚШ)

Усмонов Сарварбек
(Наманган вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)

Акбарали Содиқов
(Бухоро вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)

Шерали Озодов
(Хоразм вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)

Дилрабо Кодирова
(Тошкент шаҳар) University of Delaware (АҚШ)

Стипендиатларнинг ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар, хорижий давлатда яшаш, турар жой, халқаро ва ички транспорт, суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш билан боғлиқ барча ҳаражатлари “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Халқ таълими вазирлиги ва жамғарма номидан барча стипендиатларни ушбу танловда кўрсатган билим ва иқтидорингиз натижаси сифатида сизга кўрсатилган юксак ишонч ва эътироф билан чин қалбдан табриклаймиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Хушхабар

5 ЙИЛДА ИЛК БОР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.

Якуний натижаларга кўра,

Диёрбек Толипов —
Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;

Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.

Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади!

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида
#Хушхабар
❇️БУХОРОДАГИ ИККИТА МАКТАБ “ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ” ЛОЙИҲАСИ СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🔹Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамкорлигида “Замонавий мактаб” лойиҳаси эълон қилинган эди.

🔹Мазкур лойиҳада республика миқёсида 42 та умумтаълим мактаби иштирок этиб, уларда 2020 йилнинг январь ойидан то декабрь ойига қадар таълим сифатини ошириш борасида олиб борилган фаолият белгиланган параметрлар асосида баҳоланди.

🔹Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларга эришган 8 та умумтаълим мактаби танлаб олинди ва сертификат билан тақдирланди.

🔹Қувончлиси, ушбу таълим муассасалари қаторидан Бухоро шаҳридаги 29- ҳамда Бухоро туманидаги 1-умумтаълим мактаби ҳам ўрин олди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#ХУШХАБАР

Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин 3 та бронза медалини қўлга киритди

2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:

🥇 Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль;

🥉 Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;

🥉 Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

🥉 Икромиддин Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

👉 Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида
#Хушхабар
❇️BUXOROLIK O‘QUVCHI OLIYGOHGA KIRISH IMTIHONIDA ENG YUQORI BALLNI QO‘LGA KIRITDI

🔹Romitan tumanidagi 33-umumta’lim maktabi bitiruvchisi Baxtiyor Karvonov oliy ta’limga kirish uchun o‘tkazilgan test sinovlarida 70 ta test topshiriqlarining barchasini to‘g‘ri bajarib, 189 ballni qo‘lga kiritdi va Prezident grantini olishga nomzod abituriyentlar qatoridan joy oldi.

🔹Yosh iqtidor egasi 2020-2021-o‘quv yilida fan olimpiadasining Respublika bosqichida muvaffaqiyatli ishtirok etib, sovrindor safidan o‘rin olgan edi.

🔹Shuningdek, Romitan XTB tomonidan o‘tkazilgan "Iqtidorli o‘quvchilar" tanlovida oliy o‘rinni qo‘lga kiritib, tuman hokimi stipendiyasiga sazovor bo‘ldi.

🔹Mustaqil hayot sari muvaffaqqiyatli odim tashlayotgan Baxtiyorga omad tilaymiz!

Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#хушхабар
❇️BUXOROLIK YANA BIR O‘QUVCHI OLIYGOHGA KIRISH TESTIDA ENG YUQORI NATIJANI QAYD ETDI

🔹Kogon tumanidagi 21-umumta’lim maktabi bitiruvchisi Sohiba Hamidova Davlat test markazi tomonidan oliygohlarga o‘qishga kirish bo‘yicha o‘tkazilgan test sinovlaridan eng yuqori natijani qo‘lga kiritdi.

❇️Ushbu Iqtidorli o‘quvchi berilgan test sinovlarining barchasiga to‘g‘ri javob bergan holda 189 balni qayd etdi.


Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#хушхабар
❇️XALQ TA’LIMI VAZIRI “DO‘STLIK” ORDENI BILAN TAQDIRLANDI

🔹Mamlakatimiz Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning “O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining o‘ttiz yilligi munosabati bilan davlat xizmatchilari hamda ishlab chiqarish va ijtimoiy-iqtisodiy sohalar xodimlaridan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida”gi Farmoniga muvofiq, Xalq ta’limi vaziri Sherzod Shermatov «Do‘stlik» ordeni bilan taqdirlandi.

🔹Sherzod Shermatov Xalq ta’limi vaziri lavozimiga tayinlangach, sohani rivojlantirishga qaratilgan ko‘pgina ijobiy ishlarni amalga oshirdi. Xalqaro miqyosida qo‘lga kiritilayotgan yutuqlar, ta’lim sifatini oshirish maqsadiga qaratilgan dadil qadamlar va samarali natijalar bugun munosib e’tirof etildi.

🔹Bu e’tirof buxorolik xalq ta’limi tizimi xodimlari uchun ham nihoyatda quvonchli xushxabar bo‘ldi.

🔹Yuksak mukofot muborak bo‘lsin!

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#хушхабар
❇️BUXOROLIK O‘QUVCHILAR “QUVNOQ STARTLAR” RESPUBLIKA MUSOBAQASINING CHORAK FINALIGA YO‘LLANMA OLISHDI

🔹“Quvnoq startlar” respublika musobaqasida Gʻijduvon tumanidagi 28-umumta’lim maktabi o‘quvchilaridan tarkib topgan “Xojai Jahon” jamoasi viloyatimiz sharafini munosib himoya qilmoqda.

🔹Kuni kecha bo‘lib o‘tgan guruh bosqichida Toshkent shahri, Samarqand va Xorazm viloyati jamoalarini mag‘lubiyatga uchratib, 1-o‘rin bilan chorak finalga yo'll oldi.

🔹Ayni paytda vakillarimiz keyingi bochsqichga qizg‘in hozirlik ko‘rishmoqda.

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#ХУШХАБАР

Қоракўллик ўқувчи янги ўқув йилидаги илк халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Кипр математик жамияти ва Жануби-Шарқий Европа математиклар жамияти томонидан ўтказилган 38-Болқон математика олимпиадаси - BMO 2021 (Balkan Mathematical Olympiad) масофавий тарзда ташкил қилинди. Ушбу олимпиадада 18 мамлакатдан 103 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси илк бор қатнашган олимпиадада терма жамоа таркибида қатнашган 6 нафар ўқувчилар орасида қоракўллик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этдилар.
1. Лазизбек Ражаббоев (Қоракўл Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси);
2. Анвар Раҳматов (Қоракўл Халқаро математика мактаби 10-синф ўқувчиси).

Натижаларга кўра Лазизбек Ражаббоев 🥉БРОНЗА 🥉медалини қўлга киритди.

Анвар Раҳматов эса 4-даражали диплом билан тақдирланди. Уларни ушбу ютуқлар билан муборакбод этамиз.
#ХУШХАБАР

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза соҳиби бўлди

Фарғона вилоятида 8 ноябрь куни старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи иштирок этган Олимпиада бугун ўз ғолибларини аниқлади. Танлов натижаларига кўра дунёнинг турли давлатларидан қатнашган 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Халқаро физика олимпиадаси ғолибларининг тўлиқ рўйхати: 👉https://bit.ly/3wzozIU


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи бешкарра Жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бешкарра жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Нодирбек Абдусатторов Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг 11-синфда таҳсил олади.

Ўқувчимизни муносиб ғалаба билан муборакбод этамиз.
#ХУШХАБАР

С1 darajadagi sertifikatga ega rus tili fani o‘qituvchilariga ustama to‘lanadi

Vazirlar Mahkamasining 2022 йил 19 январдаги 34-сонли қарори bilan С1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega rus tili fani o‘qituvchilariga sertifikat olingan kundan boshlab ikki yil davomida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ustama to‘lash tartibi 2022 yil 1 fevraldan boshlab yo‘lga qo‘yiladi.

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |
#хушхабар
❇️BUXOROLIK AKA-UKA O‘QUVCHILAR NUFUZLI XALQARO OLIMPIADALARGA SARALASHNING 2-BOSQICHIDAN MUVAFFAQIYATLI O‘TISHDI

🔹Xabaringiz bor, joriy yilning 9-fevral kuni kimyo va biologiya fanlaridan xalqaro olimpiadalarda ishtirok etuvchi O‘zbekiston terma jamoasiga nomzodlarni saralashning 2-bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Bunda buxorolik o’quvchilar ham faol ishtirok etdilar.

🔹Eng quvonarlisi, biologiya fani bo’yicha ishtirok etgan 2 nafar vakillarimiz – Kogon tumanidagi 3-umumta’lim maktabi o’quvchilari bo’lgan Ahmadjon (11-sinf) va G’olibjon(9-sinf) Sharipovlar yuqori ball bilan saralashning keyingi bosqichiga yo’llanma olishdi.

🔹Aka-uka bilimdonlarga keyingi bosqichda ham omad tilaymiz!

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |
#хушхабар

⚡️Қоракўллик 2 нафар ўқувчи Япония рақамли университети (Japan Digital Univeisity) талабаси бўлди

Япония давлатининг ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган САКУРА олимпиадасида Қоракўл туманидан бир йўла икки нафар ўқувчи ўзларининг ёш тоифалари бўйича бронза медали совриндорлари бўлишган эди.

Бугун, 1 февраль куни Тошкент шаҳрида мазкур олимпиаданинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида иштирок этган Қоракўл ихтисослаштирилган мактаб интернетининг 10-синф ўқувчиси Бекзод Исломов ҳамда 3-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Адҳам Низомовга САКУРА олимпиадаси совриндорлари бўлгани муносабати билан Япония рақамли университети (Japan Digital Univeisity)га ўқишга кириш имтиёзини тақдим этувчи ваучер топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#хушхабар

🥈Бухоролик ўқувчи Грециядан кумуш медал билан қайтди


Шукрулло Содиқов - Бухоро шаҳридаги 12-ИДУМ ва "RobotsAnd Me" робототехника ўқув маркази ўқувчиси, Грецияда бўлиб ўтган FIRST Global Challenge 2024 мусобақасида 🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этиб, юксак натижа — кумуш медални қўлга киритди! 🎉

🥇Эслатиб ўтамиз, Шукрулло бундан олдин 2022 йилда Швецариянинг Женева шаҳрида ва 2023 йилда Сингапурда бўлиб ўтган IRST Global Challenge халқаро мусобақасида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, "RobotsAnd Me" робототехника ўқув марказидаги ёш иқтидорлар жаҳон миқёсида тан олинмоқда ва улар технология оламида юксак марраларни забт этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube