BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
10.1K subscribers
27.7K photos
2.53K videos
111 files
11.8K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
Бугун, Қоракўл Халқаро математика мактаби битирувчиларига шаҳодатномалар топширилди

Битирувчиларининг устозлари ва жонажон ўқув маскани билан хайрлашувмаросими мактабнинг янги биносида бўлиб ўтди.Тадбирда Қоракўл тумани ҳокими Шерали Саломов, Халқаро математика мактабининг ўқувчи ва ўқитувчилари жамоаси, ота-оналар иштирок этдилар. Тадбир аввалида туман раҳбари сўзга чиқиб 7 йил аввал шу мактабга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни етуклик ғалабаси билан табриклади ва давлат имтиҳонида ҳам ўтган йилги натижани такрорлаб барчалари ОТМ талабаси бўлишини тилади.

QORAKO'L.UZ расмий саҳифаларига аъзо бўлинг Telegram | Facebook | Youtube | Sayt
#кун_ҳикмати

🔰Муваффақият ҳеч қачон таслим бўлмайдиганларники.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
⚡️Dilnoza Allanazarova, Buxoro tumanidagi 16-umumta'lim maktabi direktori:

✳️"MAKTABLARDA LIDERLIK VA STEAM" LOYIHASI SAMARA BERMOQDA

🔹Xorijlik
mutaxassislar Dr. Carly va Mr. David maktabimiz faoliyati va "Maktablarda liderlik va STEAM" loyihasi doirasida olib borilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishib, yutuqlarimizni e'tirof etishdi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxoro-vxtbuz-06-22

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
​​⚡️Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилоятидаги ваколатли офиси:
— Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш йиғма бўлими бошлиғи.

— Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш йиғма бўлими бош мутахассиси.

— Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

— Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.

— Тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ва бизнес юритиш учун интерактив хизматларни қўллаш бўлими бошлиғи.

— Тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ва бизнес юритиш учун интерактив хизматларни қўллаш бўлими бош мутахассиси.

— Кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик мажмуалари билан ишлаш ҳамда уларда бизнес лойиҳаларини жойлаштириш бўлими бошлиғи.

— Кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик мажмуалари билан ишлаш ҳамда уларда бизнес лойиҳаларини жойлаштириш бўлими бош мутахассиси.

— Хатлар билан ишлаш ва ижро интизоми масалалари бўйича бош мутахассис.

— Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилоятидаги ваколатли офиси бош хисобчиси.

— Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилоятидаги ваколатли офиси Кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассиси.

Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассис.

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими бош мутахассиси.

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими бош мутахассиси.

Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Қоракўл тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жондор тумани бўлими:
— Ижтимоий ягона ҳимоя реестри шўъбаси мудири.

Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Жондор тумани халқ таълими бўлими Кадрлар бўйича инспектор.

— Қоровулбозор тумани халқ таълими бўлими Бош ҳисобчи ўринбосари.

— Қоровулбозор тумани халқ таълими бўлими ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер.

— Қоровулбозор тумани халқ таълими бўлими ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер.

— Пешкў тумани халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъба мудири.

— Пешкў тумани халқ таълими бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси.

"Шохруд-Дўстлик" ирригация тизими бошқармаси:
— Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 июндан 1 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Buxoro | Kun.uz
Президент билан суҳбатлашган Шоҳрух Эргашев Қоракўл математика мактабига қабул қилинди

Жорий йилнинг 14 май куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда даволанаётган болалар билан суҳбатлашган эди.

Учрашувда иштирок этган Жондор туманидаги 12-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохрух Эргашев 9-синфни янги ўқув йилидан бошлаб Қоракўл Халқаро математика мактабида давом эттирадиган бўлди.

Мактаб директори Темур Рўзиев Шохрух Эргашев хонадонида бўлиб, ўқувчи ва унинг ота онасига мактабга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқни топширди.

➡️ Бухоро хабарлари
❇️НИГОРА ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
🔹Бухоро шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Нигора Рўзимуродованинг “Ландшафт дизайни”га қизиқиши технология дарсидаги сабоқлардан бошланган.

🔹5-синф “Технология” дарслигига киритилган янги мавзулардан бири айнан шу йўналишга бағишланган бўлиб, ўқувчилар учун жуда қизиқарли тарзда берилган.

🔹Нигора мазкур йўналишда яратган ижодий ишлари билан қатор кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

🔹Яқинда у Бухоро шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгарак аъзолари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “Ижодкор болалар” кўрик-танловида ҳам “Ландшафт дизайни” йўналишида ғолибликни қўлга киритди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram
#эътироф
❇️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ ПОЙТАХТДАГИ ОРОМГОҲДА ДАМ ОЛИШ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🔹 Севинч Садриддинова Шофиркон тумани 3-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синфини тугатди.

🔹Она тили ва адабиёти фани йўналишида вилоят миқёсидаги турли кўрик-танловларнинг доимий ғолиби бўлган бу тиришқоқ қиз инглиз тилини ҳам қунт билан ўрганишга киришган.

🔹Яқинда у н вилоят миқёсида турли ютуқларни қўлга киритган Севинч инглиз тилини ҳам қунт билан ўрганишга киришди. Тиришқоқлиги туфайли IELTS халқаро сертификатини қўлга киритган Севинч муддатидан олдин Британия Менежмент университети талабаси бўлди.

🔹 Яқинда у Республика Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган турли тилларга ихтисослашган “Ибрат” ёзги оромгоҳида дам олиш имкониятини берувчи йўлланма учун ўтказилган саралаш танловидан ҳам муваффаққиятли ўтди.

🔹Эндиликда Севинч 27июндан 2-июлгача бўлган муддатда Тошкентдаги тиллар оромгоҳида ҳам мароқли ҳордиқ олиш, ҳам тил ўрганиш имкониятига эга бўлди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўз келажагини солиқ ёки молия соҳасида кўришни истаган битирувчиларни янги олий ўқув юрти - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтига ўқишга таклиф этади!

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#xushxabar
✳️Buxoro tuman o’quvchisi 5 ta nufuzli xorijiy oliygoh talabasi bo'ldi

🔹Buxoro tumanidagi 16-umumta'lim maktabining 11-sinf o'quvchisi Maxmudova Maftunabonu o'zining tirishqoqligi, zukkoligi, faolligi, intiluvchanligi, bilimga chanqoqligi bilan o'qituvchilar va o'quvchilar orasida hurmatga sazovor bo'libgina qolmay u ingliz tili fanini chuqur o'zlashtirib "IЕLTS" sertifikatini qo'lga kiritib, Webster University, Singapur Menejment University, AKFA University , INHA University, WOXSEN University kabi 5 ta nufuzli xorijiy oliygohlarning talabasi bo'ldi.

🔹U o'z oldiga qo'yilgan maqsadlariga erishish uchun dastlabki muvaffaqiyatli qadamini qo'ydi.

🔹Biz Maftunaning erishgan natijalari bilan tabriklab, kelgusidagi o'qishlariga omadlar tilaymiz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Buxoro viloyat XTB ijtimoiy fanlar yo'nalishi o'qituvchilari faoliyati ommalashtirilmoqda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Oquvchilar_uchun
Biznesingiz bormi?

Katta orzularni amalga oshirish uchun katta boʻlishni kutish shart emas. Qadrli oʻquvchilar, Siz qanday fikrdasiz?

“Hammasi haqida” loyihasining navbatdagi sonini tomosha qilib, izohlarda oʻz fikr -mulohazalaringizni bilan oʻrtoqlashing. Siz qaysi biznesni boshlagan boʻlardingiz?

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
RESPUBLIKA TA'LIM MARKAZI, BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI VA VILOYAT XALQ TA'LIMI BOSHQARMASI HAMKORLIGIDA "YANGICHA O’ZBEKISTON-YANGICHA TA’LIM: IZLANISHLAR, TAKLIFLAR. YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI ILMIY-AMALIY ANJUMANIGA TAKLIF QILAMIZ.

🗓sana: 2021 yil 25 iyun
vaqt: 10:00
🏐anjuman platformasi: ZOOM
🔑anjumanga havola:
https://zoom.us/j/9019302020?pwd=SGNHRmIxWUt4UU80YkVldXJkM0pIdz09

Anjuman identifikatori: 901 930 2020
📌Parol: BUXDU90
#кун_ҳикмати

🔰Агар ҳаётда ниманидир ўзгартирмоқчи ёки нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, бугун қулай фурсат. Эртани кутманг! Чунки эртанинг эртаси бор!

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Савол: Фуқаролиги бўлмаган шахс тизимда қандай рўйхатдан ўтказилади?

Жавоб: Рўйхатдан ўтишда "ҳужжат тури" модулида "Фуқаролиги бўлмаган шахсга берилган ҳужжат" тури танланади. Қариндошлик даражаси танлангач, Паспорт ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами) киритилади. Сўнгра, паспорт серия рақами ва туғилган сана ёзилади. Навбатдаги қадамда "Қидириш" тугмаси босилади ва қолган маълумотлар модулда автомат тарзда пайдо бўлади.

________

#СПРАШИВАЛИ

Вопрос: Каким образом регистрируется лицо без гражданства?

Ответ: При регистрации необходимо в графе "тип документа" выбрать “документ, выданный лицу без гражданства”. Затем выбрать степень родства, ввести ПИН ФЛ, ввести серию паспорта и дату рождения. Далее нажать кнопку поиска. Остальная информация в модуле будет заполнена автоматически.

Более подробную информацию о приеме можно узнать на официальном Telegram-канале @mymaktab_uz или по телефону ☎️ 71 203 07 04.

🌐 mymaktab_uz