BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
2.99K subscribers
27K photos
2.49K videos
111 files
11.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
Innovatsion rivojlanish vaziri tomonidan yana bir yosh innovatorga “3D printer” sovg'a qilindi

O'zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vaziri I.Y.Аbduraxmonovning Buxoro viloyatida “Vazir va yoshlar” uchrashuvi davomida Romitan tumani “Barkamol Avlod” bolalar maktabi tarbiyalanuvchisi Ramazonov Jahongirning robototexnika yo'nalishida qilgan ixtirolari taqdimotidan so'ng Innovatsion rivojlanish vaziri tomonidan ixtirolarini prototiplarini ishlab chiqarish va ularni takomillashtirish maqsadida “Barkamol Avlod” bolalar maktabi uchun “3D printer” beg'araz berilishi haqida taʼkidlab oʼtilgandi.

Batafsil: https://bit.ly/3l2uqmA

Bizning telegramdagi sahifamiz: ▶️@buxoroinnovation
#Хушхабар
❇️БУХОРОДАГИ ИККИТА МАКТАБ “ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ” ЛОЙИҲАСИ СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🔹Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамкорлигида “Замонавий мактаб” лойиҳаси эълон қилинган эди.

🔹Мазкур лойиҳада республика миқёсида 42 та умумтаълим мактаби иштирок этиб, уларда 2020 йилнинг январь ойидан то декабрь ойига қадар таълим сифатини ошириш борасида олиб борилган фаолият белгиланган параметрлар асосида баҳоланди.

🔹Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларга эришган 8 та умумтаълим мактаби танлаб олинди ва сертификат билан тақдирланди.

🔹Қувончлиси, ушбу таълим муассасалари қаторидан Бухоро шаҳридаги 29- ҳамда Бухоро туманидаги 1-умумтаълим мактаби ҳам ўрин олди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#мен_вакцина_олдим

Вирусдан ҳимояланишнинг ягона йўли - вакцина

🦠💉Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда коронавирусга қарши эмлаш ишлари ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари тиббиёт ходимларининг тиббий тавсиясига кўра "ZF-UZ-VAC2001" ва "Спутник V" нинг 1-босқичини қабул қилди.

Бухоро шаҳридаги 4-сонли Оилавий поликлиника шифокорларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилдан эътиборан республикамизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш анъанаси йўлга қўйилган эди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар Тагаев ҳам халқ таълими тизимида миллатлараро дўстлик ва ҳамкорлик ғояларининг тарғиботида фаол иштирок этгани учун «Халқлар дўстилиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.


@uzedu
❇️УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ВА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАШ – МУҲИМ ВА ЖИДДИЙ ЖАРАЁН

🔹Бугун, 29 июль куни вилоят халқ таълими бошқармасида бошлиғи Дилфуза Мустафаева бошқарманинг қурилиш бўлим ходимлари, лойиҳа ташкилотлари ҳамда шаҳар ва туман МТЭХ бош муҳандислари иштирокида ўтказилган йиғилишда умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш – муҳим ва ўта жиддий жараён эканлигини алоҳида таъкидлади.

🔹Йиғилишда асосий эътибор вилоятда инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалл” дастурлари доирасида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида ажратилган маблағ ҳисобидан реконструкция қилинадиган ҳамда мукаммал таъмирланадиган таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб борилишига қаратилди.

🔹Бу борада айни пайтда амалга оширилаётган жараёнлар чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
❇️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

🔹Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётан қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

🔹Жумладан, Олот, Қоракўл, Шофиркон ва Ромитан туманларида бўлиб, Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган умумтаълим муассасаларида кечаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

🔹Жараёнларни сифатли якунлаш, тайёргарлик ишларини пухта бажариш борасида масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook