BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
2.99K subscribers
27K photos
2.49K videos
111 files
11.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
#Savol_javob #Imtihon_2021

❗️Nega Prezident maktablari kirish imtihonlarida javoblar qalamda belgilanadi?

Javoblarni qalamda belgilash Cambridge Assessment tashkiloti tomonidan qo’yilgan talablardan biri.
Bunga sabab:


▶️ Qalamdan boshqa yozuv qurolida belgilangan javoblarni maxsus kompyuter tekshirmaydi. Test javoblarini tekshirishga ixtisoslashgan dastur faqat qalamda belgilangan javoblarni qabul qiladi;

▶️Qalamda belgilangan javoblar yaxshi skaner qilinadi - ruchkada belgilanganda esa ularning bo’yalib ketish ehtimoli mavjud;

▶️Javoblarni qalamda belgilash talabgorga xato qilib qo’ysa, shu xatoni tuzatish imkonini beradi.

📌Ma’lumot o’rnida, IELTS, TOEFL kabi sinovlarda ham shu usul qo‘llanadi.
Forwarded from IT taʼlim
#INFOGRAFIKA
“Yilning eng yaxshi o'zbek tili o'qituvchisi” tanlovi

🗓 Tanlovda ishtirok etish uchun joriy yilning 20-iyulidan 20-avgustiga qadar ro‘yxatdan o‘ting:
👉 https://bit.ly/3y0BdAG (📹 videoyo'riqnoma)

Tanlov g‘oliblari o‘zbek tili bayrami arafasida:
🥇1-o‘rin sohibi “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” I darajali diplomi, 30 mln. so‘m miqdoridagi pul mukofoti hamda “Xalq ta’limi a’lochisi” ko‘krak nishoni;
🥈2-o‘rin sohibi “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” II darajali diplomi, 20 mln. so‘m miqdoridagi pul mukofoti hamda “Xalq ta’limi a’lochisi” ko‘krak nishoni;
🥉3-o‘rin sohibi “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” III darajali diplomi, 10 mln. so‘m miqdoridagi pul mukofoti hamda “Xalq ta’limi a’lochisi” ko‘krak nishoni bilan taqdirlanadilar.

Batafsil ma’lumot: https://t.iss.one/edurtm_uz/8022

Aziz o‘qituvchilar, Siz ham o‘z ishtirokingiz bilan iqtidoringizni namoyon qiling!

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизни микроҳудуд бўйича 1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 31 июль куни якунланишини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Шу кунга қадар my.maktab.uz платформаси орқали жами 66 319 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 52 594 нафарининг аризалари модератор текширувидан ўтказилган ва микроҳудуддаги мактабларга юборилган.

ДИҚҚАТ:
Ўз микроҳудудига бириктирилган мактаб ҳамда таълим тили давлат тили (ўзбек тили)ни танлаган ота-оналар мактабга боришлари талаб этилмайди (уларнинг фарзандлари тўғридан-тўғри 1-синфга тизим орқали қабул қилинадилар).

1 августдан кейин ота-оналар томонидан микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларга мавжуд бўш ўринлар асосида ариза қабул қилинган тақдирда, микроҳудуд бўйича мактабга топширилган аризаларни қайтариб олиш имкони берилади.

‼️Эслатма: онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда анъанавий шаклда ёки бошқа турдаги қабул жараёнлари амалга оширилмайди, шунинг учун БАРЧА ота-оналар 31 июль кунига қадар фарзандларини тизим орқали рўйхатдан ўтказишлари ва ариза юборишлари сўралади.

1-синфга онлайн ариза топширишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, мактаб маъмуриятига ёки @mymaktab_uz телеграм канали орқали ҳамда ☎️71 203 07 04 рақами орқали мурожаатлар марказига қўнқироқ қилишингиз мумкин.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Уважаемые родители! Сообщаем вам, что онлайн-прием учащихся в 1-й класса по микроучастку завершится 31 июля.

Для информации: до сегодняшнего дня через платформу my.maktab.uz зарегистрировано всего 66 319 учащихся, заявки от 52 594 человек проверены модератором и отправлены в школы по микроучастку.

ВНИМАНИЕ:

Родители, которые выбрали школу по микроучастку и язык обучения – государственный (узбекский) язык, не должны приходить в школу (их дети будут приняты в 1-й класс напрямую через систему).

После 1 августа родителям будет предоставлена возможность отозвать заявки из школы по микроучастку, если вторая и третья школы, выбранные за пределами микроучастку, будут приняты на основе имеющихся свободных мест.

‼️ Напоминание: на территориях, где осуществляется онлайн-прием, не будет ни традиционных, ни других видов приема. Поэтому ВСЕМродителям необходимо зарегистрировать детей и отправить заявки через систему до 31 июля.

Если у вас возникли трудности со сдачей онлайн-заявок, вы можете обратиться в администрации школ, отправить обращение через телеграм-канал @mymaktab_uz или позвонить в центр приема обращений по номеру ☎️71 203 07 04.
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:

"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.
Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.
Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.
Бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.
Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.
Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.
Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.
Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.
Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.
Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.
Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, Ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил.
Шунингдек, Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради.
Жумладан, Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади.
Биргина мисол, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Инха университети билан янги тизим яратган.
Шу боис, бириктирилган ректорлар Меҳрибонлик уйларига тарбиячилар тайёрлаш, кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларни келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш муҳитини шакллантиришга, театр ва концертлар ташкил этишга масъул ва жавобгар бўладилар.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳафтада камида икки кун ушбу тўгаракларга келиб, болаларни ўқитиб берадилар. Бунинг учун, уларга алоҳида устама тўланади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерациялари билан бирга икки ҳафта муддатда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этади.
Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар.
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширсин.

Facebook|Instagram|Twitter
#Сўраган_эдингиз

Бугун ОАВларда “5 йил стажга эга ходимлар суҳбат асосида ОТМга ўқишга қабул қилинади” мавзусида маълумот эълон қилинганидан кейин Халқ таълими вазирлигига ўқитувчи ва педагоглар томонидан уларни номзодини таклиф этиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур мурожаатларга жавобан юқоридаги тартибга асосан республика ОТМга фақатгина иқтисодиёт тармоқларида 5 йил стажга эга бўлган ходимлар тавсия этилишига рухсат берилганлигини маълум қилади.

Тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирликлар рўйхатида Халқ таълими вазирлиги ҳам бўлиб, вазирлик 2021/2022 ўқув йили учун 100 нафаргача вазирлик тизимида фаолият юритаётган иқтисодий йўналишдаги (масалан, туман бўлими бухгалтери, иқтисодчиси) талабгорга тавсиянома бериши мумкинлигини қайд этамиз.
#кун_ҳикмати

🔰Яхши имконият қийинчилик ва муаммолар орасида яширинган бўлади. Қийинчиликлардан чўчиган инсон ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#Imtihon_2021

Prezident maktablariga kirish imtihonlarining 1- bosqichi yakunlandi.

🔰Natijalar avgust oyining ikkinchi oʻn kunligida eʼlon qilinadi.

🔖 Bu haqida telefon raqamingizga sms xabarnoma yuboriladi, shuningdek, "Shaxsiy kabinet" orqali ham bundan xabar topishingiz mumkin.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
‼️ DIQQAT TANLOV!!!

O‘zbekistonda nechta millat vakillari istiqomat qiladi?

O‘zbekistonlik qaysi millat vakili Mustaqil O‘zbekiston uchun olimpiada o‘yinlaridagi birinchi oltin medalni olib kelgan?

Qaysi tojik olimiga bag‘ishlab respublikaning qator shaharlarida yirik ko‘chalar nomlangan?

Shu kabi savollarga javoblarni bilasizmi?

UNDA BU XABAR AYNAN SIZ UCHUN.

Xalq ta’limi vazirligi 30-iyul – “Xalqlar do‘stligi kuni”ga bag‘ishlab “Biz o‘zbekistonlikmiz” onlayn viktorinasini o`tkazmoqda.

Viktorina 30-iyul kuni soat 11:00dan 12:00ga qadar telegram ijtimoiy tarmog‘ining “quiz bot”i orqali o‘tkaziladi, unda 18 yoshgacha bo‘lgan yoshlar ishtirok etishi mumkin.

Viktorina g‘oliblari:

1-o‘rin
uchun – televizor 📺;
2-o‘rin uchun – planshet 📱;
3-o‘rin uchun – smart-soat ⌚️ bilan taqdirlanadilar.

Viktorina «quiz bot» havolasi 30-iyul kuni soat 11:00da Xalq ta`limi vazirligining telegram (@uzedu) kanali orqali e`lon qilinadi.

‼️Shaxsiy telegram akkauntida telefon raqami va foydalanuvchining ismi (username/имя пользователя) ko‘rsatilmagan Viktorina ishtirokchilarining savolnoma natijalari qabul qilinmaydi.

O‘ZINGIZNI SINAB KO‘RING VA SOVG‘LARDAN BIRINI QO‘LGA KIRITING!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ВНИМАНИЕ КОНКУРС!!!

Представители скольких национальностей и народностей проживают в Узбекистане?

Представителем какой национальности является спортсменка, завоевавшая для Независимого Узбекистана первую олимпийскую медаль?

В честь какого таджикского ученого названы улицы в ряде городов Узбекистана?

Если вы знаете ответы на эти вопросы, то следующая новость специально для Вас!

Министерство народного образования в честь «Международного дня дружбы", проводимого 30 июля, проводит онлайн викторину “Мы узбекистанцы”.
Викторина будет проводиться посредством “quiz bot” социальной сети телеграмм 30 июля с 11:00 до 12:00, в которой могут принять участие лица до 18 лет.

Победители будут награждены:

1 место –
Телевизор 📺;
2 место – Планшет📱;
3 место – Смарт часы ⌚️

Ссылка на «quiz bot» Викторины будет объявлена 30 июля в 11:00 ч. на официальном телеграмм канале Министерства народного образования (@uzedu). Результаты участников без имени пользователя (username/имя пользователя) и телефонного номера в телеграмм аккаунте не будут засчитываться.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❇️БУХОРО ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ОЛОТ ВА ҚОРАКЎЛ ТУМАНЛАРИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

🔹Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, жойларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилаётган имкониятлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-07-29-3

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook