BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
5.15K subscribers
27.3K photos
2.5K videos
111 files
11.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УСТОЗЛАРИ” ЛОЙИҲАСИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ!

‼️НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЯНГИ ЛОЙИҲАГА БАҒИШЛАНАДИ

Унда таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган махоратли педагогларни танлаш, устамалар белгилаш тартиби каби муҳим масалалар муҳокама этилади.

Шунингдек Очиқ мулоқот давомида ўқитувчилар учун:

бошқа ҳудудлардаги мактабларга бориб ишлаш истагида бўлган педагоглар учун қўйиладиган талаблар;
олис ҳудуддаги ҳамда таълим сифати паст мактабларда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар учун устамалар белгилаш тартиби;
Янги лойиҳада иштирок этиш бўйича тавсиялар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Инновация, технология ва стретегия маркази экспертлари жавоб беради.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан педагог кадрларни мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун мактаблардаги ❗️АКТ хоналарида ҳам зарур шарт-шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9️⃣ апрель 🕒 соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

‼️Бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган.

☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

Ҳурматли ўқитувчилар,

Сизларда ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

Хўш, қизиқтирдими?

Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
Танлов шартлари;
Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот 14 апрель куни
🕒 соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имкониятини қўлга киритишга ариза топшириш учун жуда қисқа муддат қолди. Шу сабабли, 14 апрель куни 15:00 даги очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг!

Президентимиз ташаббуслари билан бу йил чет элда ўқиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали бериладиган магистратура ва докторантура имкониятлари кенгайиши билан бирга, қўшимча 100 та бакалавриат йўналишида ўқиш харажатларини қоплаш имконияти ҳам яратилди. Ҳужжат топшириш муддати 1 майгача бўлгани учун, битирувчилар ва соҳа ходимларига қўшимча имконият бериш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилмоқда, ўтказиб юборманг!

Чет элнинг нуфузли университетида ўқиб келган мутахассисларга талаб исталган соҳада жуда юқори. Жумладан, Халқ таълими вазирлигида ва унинг қуйи ташкилотларида охирги йилларни ўзида 30 га яқин чет элда ўқиган мутахассислар масъул лавозимларга тайинланишди, уларнинг баъзилари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари мумкин.
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Замонавий ўсмир болалар психологияси — Муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари

‼️Бир деганда итоаткор ва намунали фарзандингиз ўзгариб қўпол, қулоқсиз ва уйда ўрганганларини инкор этадиган бепарво ва ўзича “мустақил” шахсга айланиб қолди.

🤔Қандай йўл тутиш керак?

Бу савол аксарият ўсмирларнинг ота-оналарини ҳавотирга солади.

Ўсмирнинг психолгик хусусиятлари;
Бола билан дўстона ва ишончли алоқа ўрнатиш йўллари;
Юзага келаётган танг вазиятларни ижобий ҳал қилиш усуллари.

Шу ва бошқа ўсмирлик даврининг ўзига хосликлари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ота-она ва психологлар ўртасидаги ОЧИҚ МУЛОҚОТда.

Очиқ мулоқот вақти:

7️⃣
май соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
#Diqqat_Ochiq_muloqot

АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унинг тасарруфида олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади
!

Унда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича битирувчилар учун:

Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;
ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасалари ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонлари ўтказиш тартиби;
касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларга Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олий таълим муассасаларининг масъул вакиллари жавоб беради.

‼️ Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 1️⃣1️⃣ май
🕒 соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣ да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Мактабингизда таълим хизматларини кўрсатиш ва бюджетдан ташқари маблағ топишни йўлга қўймоқчимисиз?!

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча пуллик таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади!

Унда республикадаги барча умумтаълим мактаби директорлари учун:

Мактабларда таълим хизматларини кўрсатишнинг зарурияти ва унинг аҳамияти;

Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари ва усуллари;

Қўшимча таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаритиришлар;

Айни вақтда қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган мактаблар тажрибаси тўғрисида маълумотлар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

‼️Ўзингизни қизиқтирган саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғининг изоҳларида қолдириш мумкин.

Саволларга Халқ таълими вазирлигининг мазкур мавзу бўйича масъул мутахассислари жавоб беради.


ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ:
2021 ЙИЛ 2️⃣0️⃣ МАЙ.

🕒 СОАТ 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ДА

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаблар, уларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот давомида ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар учун:

Мавжуд ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати ва тартиби;
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бўйича яратилган электрон платформа;
ихтисослаштирилган мактабларга ўтказиладиган саралаш танловлари (тест) тартиби;
қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан ота-оналар ўртасида онлайн семинарни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиши, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ!

#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

https://www.facebook.com/events/2835174826732112?ref=newsfeed

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ

👩‍🏫Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва педагог ходимларнинг кўп қисми аёллардан ташкил топганлигини инобатга олиб, "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида "Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш" мавзусида Онлайн Очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда хотин-қизларга зўравонликдан ҳимояланиш, уни олдини олишнинг норматив-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик асослари ҳақида экспертлар томонидан жавоб берилади.

‼️Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигинининг масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва психолог экспертлар иштирок этади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июнь
соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси


Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиб мактаб жамоалари имижини шакллантириш

Халқ таълими ходимларининг таълим-тарбия жараёнида ижтимоий тармоқлардаги медиасаводхонлигини ошириш, мактаб ва директор имижини шакллантириш, интернет фойдаланувчилар билан мулоқот механизмини яратиш бўйича Очиқ мулоқот ташкил этилади.

Очиқ мулоқот давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва ходимларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича медиасаводхонлигини ошириш имкони бўлади.

Шунингдек Очиқ мулоқот давомида:

Фейсбукда саҳифа очиш;
Саҳифа юритиш;
Таълим-тарбия жараёнида медиасаводхонликнинг ўрни;
Муаммоларни тезкор аниқлаш ва унга ечим топиш механизми;
Мактаб жамоасининг ижобий имижини шакллантириш;
Савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли кузатиш мумкин

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июль соат 1️⃣1️⃣:3️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБЛАРГА OPENBUDGET.UZ ОРҚАЛИ ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда Openbudget.uz портали орқали таълим муассасаларига қўшимча маблағ жалб этиш, улардан фойдаланиш, порталдан фойдаланиш имкониятлари юзасидан вазирлик мутахассислари томонидан таълим муассаса раҳбарларини қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

23 июль соат 11:00

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА!

‼️МАКТАБЛАРГА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Янги 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг

Ҳурматли ўқитувчилар ва азиз ота-оналар!

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

❗️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

4️⃣ сентябрь соат 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ТАЛАБА БЎЛА ОЛМАДИНГИЗМИ? ҚАЙҒУРМАНГ, СИЗДА ҲАЛИ БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БОР!

Мана узоқ кутилган мандат ҳам эълон қилиниб,
унинг натижаси кимнидир қувонтирган бўлса, кимнидир эса аксинча ҳафа қилди. Албатта ҳамма ҳам бирданига талаба бўлиши имконсиз, лекин сизга хушхабар айтмоқчимиз, сизда ҳали имконият бор!

Ҳурматли битирувчилар ва уларнинг ота-оналари!

Халқ таълими вазирлиги Давлат олий таълим муассасаларига кира олмаган битирувчилар учун Халқаро ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятлари хусусида тавсиялар бериш мақсадида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ташкил қилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида TIUE Тошкент Халқаро таълим университети мисолида:

халқаро ва нодавлат таълим муассасаларига кириш имкониятлари;
таълим шароитлари;
ўқиш йўналишлари;
диплом имкониятлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилади.
Савол-жавоблар.

‼️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

8️⃣ сентябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБДАН ЧИҚМАЙ ТУРИБ ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

⁉️Қандай қилиб дейсизми? Навбатдаги очиқ мулоқот орқали ана шу саволга жавоб топишингиз мумкин.

Унда нуфузли халқаро таълим муассасалари вакиллари билан ҳамкорликдаги халқаро дастурлар тақдимотлари ўтказилади.

Очиқ мулоқот давомида битирувчилар учун қуйидаги маълумотлар берилади:

умумтаълим мактабларида халқаро таълим дастурларини ўқитиш;
математика, информатика, чет тили каби фанлардан халқаро таълим дастурлари асосида таълим олиш ва сертификатларга эга бўлиш тартиби;
умумтаълим мактабидан чиқмай туриб халқаро сертификатлар (TOEFL, TOEFL PRIMARY, TOEFL JUNIOR, TOEFL iBT, SAT)га эга бўлиш;
келгусида халқаро таълим дастурларининг битирувчилари қўлга киритадиган имкониятлар бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда нуфузли халқаро таълим муассасалари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️ Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Мактаб маъмуриятларидан Очиқ мулоқотда қатнашчилар учун мактаб АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 1️⃣7️⃣ сентябрь куни 🕒 соат 1️⃣0️⃣:3️⃣0️⃣ да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИ ЎТКАЗИЛИШИДАГИ ЯНГИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

⁉️Навбатдаги очиқ мулоқот орқали ана шу ўзгаришлар билан батафсил танишиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Очиқ мулоқот давомида қуйидаги маълумотлар берилади:

Acосий фан олимпиадасининг ўтказилиш тартиби;
Минтақавий ва нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоани саралаш;
Фан олимпиадалари учун назорат материалларини тайёрлаш ва баҳолаш мезонлари;
Фан олимпиадалари ғолибларини ва уларнинг устозларини рағбатлантириш, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ҳақ тўлаш механизмлари.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги масъуллари томонидан жавоб берилади.

‼️ Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Мактаб маъмуриятларидан Очиқ мулоқотда қатнашчилар учун мактаб АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 2️⃣0️⃣сентябрь куни 🕒 соат 1️⃣5️⃣:3️⃣0️⃣да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБИНГИЗ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА 500 МИЛЛИОН СЎМ ПРЕЗИДЕНТ СОВРИНИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

⁉️У ҳолда навбатдаги очиқ мулоқотда иштирок этинг ва «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловида қатнашиш ҳақидаги барча саволларингизга жавоб топинг!

Очиқ мулоқот давомида:

танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тартиби;

танловида иштирок этиш шартлари;

янги такомиллаштирилган платформага кўрсаткичлар киритиш бўйича саволларга батафсил жавоб берилади.

🔰 Эслатиб ўтамиз танлов танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.

❗️Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги масъул вакиллари жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:
2️⃣9️⃣ октябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram