#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Бугун, 2 август куни Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилган ишлар юзасидан “Аёл — қадриятлар давомчиси” шиори остида республика ўқув-амалий семинари ўз ишини бошлади.
Республика ўқув-амалий семинари доирасида Бухоро шаҳридаги “Sahid Zarafshon” меҳмонхонаси конференц залида “Вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш” дастури асосида амалга оширилган ишлар ҳамда вилоятда боқимандаликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👏7🤔2👍1
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Хабар берганимиздек, бугун, 2 август куни Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тарғиботига бағишланган “Аёл — қадриятлар давомчиси” шиори остида республика ўқув-амалий семинари бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида Бухоро шаҳридаги “Sahid Zarafshon” меҳмонхонаси конференц залида “Вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш” дастури асосида амалга оширилган ишлар ҳамда вилоятда боқимандаликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси масъуллари, республикамизнинг барча вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари — Оила хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, шунингдек, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари мутасаддилари иштирок этишди.

❤2
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Дастлаб Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида тўхталди.
Бунинг натижасида ҳозирги кунда хотин-қизлар жамиятимизнинг фаол қатламига айланиб, илмий-тадқиқот, тиббиёт ва таълим муассасалари, саноат корхоналари, фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари, барча соҳада раҳбар аёллар сафи тобора кенгайиб бораётганини эътироф этди.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 31 май-1 июнь кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, хусусан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бажарилаётган ижобий ишларга эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан илгари сурилган хайрли ташаббусни амалда татбиқ этиш борасида вилоятимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 87 минг 400 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини ўзи банд қилиш борасида ишлар ташкил этилди.
"Бандликка кўмаклашиш" жамғармасидан 165 нафар хотин-қизларга 1 млрд 317,8 млн. сўм миқдорида, "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш" жамғармасидан 812 нафар хотин-қизларга 4 млрд 69,8 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилиб, улар асбоб-ускуналар билан таъминланди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 6 минг 529 нафар тадбиркор хотин-қизларга 186 млрд. 184 млн. сўм маблағ ажратилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида 33 минг 966 нафар хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилди. 467 нафар хотин-қизлар “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо этилиб, “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ҳунармандчиликка жалб қилинди.

👍1
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухорода хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир Янги Ўзбекистон аёлларининг нималарга қодир эканини кўз-кўз қилиш баробарида тадбиркорлик соҳасида ўз имкониятини синамоқчи бўлган опа-сингилларимизга ўзига хос тажриба сабоғи, мотивация бўлиб ҳам хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Хусусан, “Ғиждувон ва Жондор тажрибалари”, “Вилоятни хотин-қизлар жиноятчилигидан холи ҳудудга айлантириш” дастури, “Бухоро вилоятида 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури”, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, онaлик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича дастурларни ўз ичига олган тақдимотлар хотин-қизлар ҳаётида янги саҳифа очишини қайд этди.
Тақдимотда ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, хусусан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар хусусида батафсил ахборот берилди. Семинар доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бу борада расмий саҳифаларимиз орқали хабар бериб борамиз.

👍5👎2
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Хабар берганимиздек, Бухорода “Аёл — қадриятлар давомчиси” шиори остида республика ўқув-амалий семинари доирасидаги қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда республика ўқув-амалий семинари иштирокчилари Ғиждувон туманидаги зиёратгоҳда бўлиб туришибди. Даставвал муқаддас қадамжода “Аёллар ўртасида мутаассибликни олдини олиш” мавзусида маъруза қилиниб, таомилга кўра, Қуръон тиловат қилинди.

👍5
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Шунингдек, иштирочилар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ғиждувон тумани “Нодирабегим” МФЙда “Сайхунобод тажрибаси” асосида тайёрланган хонадонлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишдилар.
Семинар иштирокчилари Ғиждувон туманидаги “DEMO CLEAN” МЧЖда бўлишди. Воҳид Амонов раҳбарлик қилаётган корхонада иш юритувчиси сифатида турмуш ўртоғи Фируза Рўзиева фаолият олиб боради. Мазкур оила дастлаб ушбу маҳсулотларни импорт қилиб сотган бўлса, эндиликда ўз хонадонида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 2019 йил оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Мазкур МЧЖ бир йилда 6 млн. дона маҳсулот ишлаб чиқаради. Йиллик даромади 200 млн сўм.
Ҳозирги кунда корхонада 35 нафар ишчи фаолият юритади. Шундан 28 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жамият вакиллари маҳсулотларини Ўзбекистон бўйлаб ички бозорда сотишади. Хусусан, Тошкент, Хоразм, Самарқанд, Навоий ва Бухоро шаҳарларини маҳсулотлари билан таъминлаб турибди. Тадбиркор келгусида корхона фаолиятини кенгайтириб, яна 20 та иш ўрни яратишни режалаштирган.

Навбатдаги манзил - “O'KTAMJON MIRAZIZ SHIRINLIKLARI” МЧЖ бўлиб, бу ерда 10 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Муродулло Жумаев раҳбарлигидаги корхона 1997 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Бир йилда 300 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Йилига 200 млн сўмдан ортиқ даромад олади. Корхонада 18 нафар ишчи меҳнат қилади, шундан 10 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Корхонада тайёрланган маҳсулотлар асосан Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларига етказиб берилади. Тадбиркор маҳсулот турини кўпайтириш ва корхонани кенгайтириш мақсадида жорий йилда АТ “Агробанк”дан 1,5 миллиард сўм кредит олган бўлиб, яқин кунларда яна 24 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

👍2
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
“Гулистонобод” МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичида рўйхатга киритилган Дилнавоз Саидова давлат кўмагида 6 ойда ўзини ўнглаб олган аёллардан. Дастлабги фаолиятини 2021 йилнинг февраль “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 30 млн. сўм имтиёзли кредит асосида 7 та тикув машинаси харид қилиб, 7 нафар, 6 ойда ўзи сингари 30 нафар хотин-қизларни атрофига бирлаштириб иш билан банд қилди. Ўшанда унга маҳалладаги қаровсиз бўлган бино бепул фойдаланиш учун берилган. Ўз маблағлари ҳисобидан бинони таъмирлаб, тикув цехи фаолиятини йўлга қўйган эди.
Бугун Д. Саидова "Ортиқ Дилнавоз" масъулияти чекланган жамияти раҳбари. МЧЖ замирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376 сонли қарори асосида фаолиятида касаначиликни йўлга қўйиб, 100 га яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлади.
Ушбу тикув цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан ички бозорга йўналтирилади. Бу ерда бир ой давомида 5 000 дона аёллар кийим-кечаклари, 60 минг дона аёллар рўмоллари ва бошқа турдаги либослар тайёрланмоқда. Дилнавоз опа фаолият турини янада кенгайтириш ниятида. Кейинги босқичда яна 50 нафар хотин-қизни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

❤1👍1
👍2❤1
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
“Ўзанон”лик Мавжуда Аллаева 14 йил олдин уй шароитида оилавий иш бошлаб, бугун катта тадбиркорга айланди. Ўз хонадонида миллий тўй либосларини касаначилик асосида тайёрлашни йўлга қўйган, эндиликда каттагина корхонага айланган “Паризода Мавжуда миллий либослари” МЧЖ раҳбари Мавжуда Аллаева 70 нафар ишчи, 100 ошиқ ортиқ касаначи хотин-қизларнинг даромадли бўлишида ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Семинар иштирокчиларининг навбатдаги танишув манзили айни шу субъект бўлди.

👍8
#Seminar
#ayol_qadriyatlar_davomchisi
Кейинги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, эрта туғруқ ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 76-моддасида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини, у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, мамлакатимизда эрта турмуш қуриш ёки яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ оқибатида ҳаётдан барвақт кўз юмаётган ёш оналар ва болалар ўлими ҳамон учраб турибди. Бу эса жамият ривожланишининг замонавий хусусиятлари оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга қаратилган ишларни такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасида ўсмир қизлар орасида эрта туғруқнинг олдини олиш ҳамда қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари мавзусида ташкил этилган семинарда соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, хотин-қизларнинг турмуш шароитини ҳар томонлама яхшилаш, хусусан ёш оналарга қаратилаётган эътибор, эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик, тиббий кўрикнинг аҳамияти, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда пaтрoнаж ҳамшираларнинг ҳамкорлиги хусусида сўз борди.

Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги “Bukhara-Varnet” масъулияти чекланган жамияти “Бухоро – агро” эркин иқтисодий зонасида қад ростлаган қалдирғоч корхоналардан саналади. Бу ерда гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириляпти. Биргина ўтган йилнинг ўзида корхона томонидан қарийб икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди.
Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилган. Яъни, замонавий иссиқхоналар учун нимаики керак бўлса, шу ерда тайёрланади.
Шунингдек, бу ерда барпо этилган ўзига хос ботаника боғи бугун маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг севимли масканига айланган.
Айни пайтда республика ўқув-амалий семинари иштирокчилари мазкур корхонасининг имкониятлари билан яқиндан танишишмоқда.

Республика ўқув-амалий семинари Жондор тумани “Ушот” маҳалласида давом этди.
Жондор туманининг “Ушот” маҳалласи нафақат тандирсозлари, балки каштадўз, сўзаначи, зардўз ва қандолатпазлари билан ҳам элга танилган.
Бугун 1 010 та оилада 4 мингдан зиёд аҳолиси истиқомат қилувчи маҳалла “драйвери”дан келиб чиқиб, “Ушот — ҳунармандлар маҳалласи” ташкил этилган. Маҳалла хотин-қизларининг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда маҳаллада “Ҳунарманд, тадбиркор хотин-қизлар маркази” бунёд этилган.
Марказда айни пайтда фаолият юритаётган 6 нафар тадбиркор-ҳунарманд хотин-қиз маҳалланинг 100 га яқин хотин-қизларига ҳунар ўргатиш баробарида уларнинг бандлигини ҳам таъминламоқда.
Ўқув-амалий семинар иштирокчилари “Ушот”даги ташаббуслар билан яқиндан танишдилар.