BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Yangi_bino #Kadastr
#Buxoro #Jondor

Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Жондор туман бўлим(филиал)ининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда Кадастр агентлиги ва давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман ҳокимлиги ва ташкилотлари мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари иштирок этишди.

"Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғини "Дўстлик" кўчасида жойлашган янги бино 21 та хонадан иборат бўлиб, Нодирбек Қудратов бошчилигидаги "Boxarziy GRОUP" қурилиш фирмаси томонидан 2.7 млрд сўм маблағ эвазига бунёд этилган. Маълумот ўрнида, шу вақтгача соҳа ходимлари 1984 йилда ҳашар йўли билан бунёд этилган эски бинода фаолият кўрсатиб келишаётган эди.

Очилиш маросимида рамзий лента кесилиб, меҳмонлар бўлимда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналарига эга. Мижозларни қабул қилиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган. Соҳа ходимлари учун замонавий компьютер ва бошқа техникалар ҳамда қулайликлар мавжуд.

Шунингдек, маросим давомида бошқарма раҳбарияти томонидан узоқ йиллар тизимда муносиб меҳнат қилган соҳа фахрийлари муносиб тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube