BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.4K subscribers
94.6K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

Айни вақтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишмоқда. Қайд этиш жоизки, Бухоро шаҳрининг пиёдалар ва автомашиналар серқатнов ҳудудларида ерости пиёдалар ўтиш жойлари қурилмоқда. Жумладан, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ана шундай қурилиш ишлари Қаюм Муртазоев кўчаси (Марказий дорихона) ҳудудида кечмоқда.

Ботир Зарипов қурилиш ишлари билан батафсил танишди. Қурувчи - муҳандисларга бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди. Масъул мутасаддиларга эса қурилишда иштирок этаётган ишчи-ходимларнинг техника ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларнии таъминлаш, уларни ўз вақтида рағбатлантириб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

Шунингдек, вилоят раҳбари "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган аҳоли дам олиш маскани — кичик паркда кечаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳани масъуллар иштирокида кенг муҳокама қилиб, уни ҳар жиҳатдан пухта бўлишини таъминлаш бўйича ўз таклифларини берди.

— Аввал айтганимиздек, шаҳарда мана шунақа кичик-кичик паркларни ташкил қилиш керак. Одамлар бундай жойларни соғинган. Аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда бундай боғларнинг бўлиши ҳаммага маъқул бўлади, - деди вилоят раҳбари.

Ботир Зарипов шунингдек, йўл ёқасидаги автобекатларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Уларнинг меъморий ечими аввало, йўловчиларга мос ҳолда бўлиши зарурлиги таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

Садриддин Айний номидаги театр 2008 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, жорий йилда уни қайта реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда вилоят маданий мерос бошқармаси масъуллигида объектда қайта таъмирлаш ишлари бошланган. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айнан ушбу объект бўлди.

Ботир Зарипов бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, жараённи жорий этилган андозаларга мос бўлиши хусусида мутахассислар билан мулоқот қилди. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбир ва муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

"Абдуллахон" мадрасаси Абдуллахон II томонидан 16 асрда бунёд этилган. Меъморий обида Шарқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, губазли услубда, безаклар қўлланилган ҳолда қурилган. Меъморий обида ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. Ҳалигача чет эл сайёҳларининг диққат-марказида. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 30 августда қабул қилинган “Маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни меъморий иншоот муҳофазасининг ўзига хос ҳуқуқий кафолатидир.

Ҳозирда давлат муҳофазасига олинган мазкур объектда Бухоро минтақавий реставрация маркази томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов шаҳар секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар ҳамроҳлигида мадрасада бўлиб, таъмирлаш-тиклаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Реставрация маркази уста-муҳандисларига жараённи ташкил этиш билан боғлиқ кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Сомонийлар истироҳат боғи худудида янгиланаётган Нуронийлар масканидаги жараёнлар ҳам эътибор марказида бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сомонийлар истироҳат боғи. Ботир Зарипов Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, шунингдек, тегишли соҳа масъулларига боғ ҳудудида аҳолига таклиф этилаётган хизмат турларини кўпайтириш, хусусан, ихчам ҳовузлар барпо этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини креатив ёндашув асосида жойлаштириш, аттракционларни доимий техник кўрикддан ўтказиб туриш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари сунъий кўл ва янги фаввора қурилиши жараёнлари билан танишди. Истироҳат боғида Давлат ва хусусий шерикчилик асосида барпо этилаётган замонавий мусиқали фаввора қурилиши “Buxara Magic Park” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Фаввора ёнидан саҳна ҳам ўрин эгаллайди.

Вилоят ҳокими қурувчилар билан суҳбатлашди. Лойиҳани замонавий туризм инфратузилмасига мос ҳолда қайта кўриб чиқиш, ўз вақтида сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

— Бухоро – сайёҳлар ўзи хоҳлаб кўришни истайдиган жой. Уларни Бухорода қанча кўп қолиши биз тақдим этаётган хизматларга боғлиқ. Шунинг учун бу жойларни одамларнинг хоҳиш истакларини инобатга олиб тайёрлашимиз керак, - деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, вилоят раҳбари боғ ҳудудини айланиб юрган германиялик сайёҳлар билан мулоқот қилди. Уларнинг Бухоро ҳақидаги таассуротлари билан қизиқди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Buxoro_shahri

Хабарингиз бор, қарийб 4 гектар майдонни эгаллаган Арк қўрғонининг вайронага айланган қисмида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун янги туристик маскан – “Археологик парк” ташкил этилган эди.

Ботир Зарипов мазкур ўзига хос туризм сайилгоҳида ҳам бўлди. Шу ерда объектнинг сайёҳлик имкониятларини яна кенгайтириш вазифалари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоят раҳбари қўрғон деворини қайта тиклаш ишларини кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Kogon_tumani

Аму-Бухоро машина каналига қарашли Қуйи-мозор сув омбори Амударёдан келаётган сувларни бир жойга тўплаш натижасида вужудга келган. Ушбу катта гидроиншоот Бухорода яшовчи аҳоли учун энг зарур манба ҳисобланади. Аниқроғи, мазкур сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига “Ибн Сино” сув олиш станцияси орқали вилоятнинг Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон ва Қоровулбозор туманларида яшовчи аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

1980 йилда ишга туширилган насос станцияси 2004-2006 йиллар давомида кенгайтириш ҳисобига суткасига 300 минг метр куб ичимлик суви ишлаб чиқариш қувватига келтирилган. Ҳозирда иншоотда суткасига 120 минг метр куб ичимлик суви ишлаб чиқарилиб, аҳолига суткасига 60 минг метр куб сув етказиб берилмоқда.

Ботир Зарипов мазкур иншоотда ҳам бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Мўмин Амоновнинг маълум қилишича, йиллар давомида Қуйи-мозор сув омборидан сув олиб, уни қайта ишлаш даврида “Ибн Сино” сув олиш станцияси ўзанларини лойқа чўкиндилар босган. Агар станция шу лойқа чўкиндилардан тозаланса, аҳолининг ичимлик суви таъминоти янада яхшиланади.

Ушбу масала тегишли мутасаддилар иштирокида кенг муҳокама қилинди ва станцияда тозалаш ишларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари станция ҳудудини ободонлаштириш, бино-иншоотларни таъмирлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍8