BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.4K subscribers
94.8K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Sizdan_boshlanadi_asli_tafakkur

❇️КАСБИДАН КАМОЛ ТОПИБ ЯШАЁТГАН МУАЛЛИМ

🔹Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Феруза Жўраева 20 йиллик фаолияти давомида 21 та ўқув-услубий қўлланма ва 30 дан зиёд электрон дарс ишланмаларини яратди.

🔹 Илғор иш тажрибаси икки марта республика миқёсида оммалаштирилди. Вилоят ва республика танловларида бир неча бор ғолиблар сафидан ўрин олди. Икки марта Германия давлатида бўлиб, тажриба ошириб қайтди. Ўқувчилари ҳар йили фан олимпиадаларининг туман ҳамда вилоят босқичларида юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда.

🔹Соҳада кўрсатган фидойилиги учун у “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Имкониятлардан унумли фойдаланаётган изланувчан муаллима айни пайтда 12 миллион сўмдан ошиқ маош олмоқда.

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍21
#Sizdan_boshlanadi_asli_tafakkur
❇️“БОҒЧА ОПА”ЛИГИМДАН ФАХРЛАНАМАН!

🔹-Тарбиячилик ҳам ўқитувчилик сингари шарафли касб. Болалар дунёси, унинг беғуборлиги ва самимийлиги мени доим ҳайратлантириб келган.Мана шу ҳайрат ҳисси тарбиячи бўлишимга сабаб бўлган. Мана 6 йилдирки, “Боғча опа”ман ва бундан фахрланаман.

🔹Лекин бир қарашда осон туюлгани билан тарбиячилик жуда катта масъулиятни, сабр-матонатни, фидойиликни талаб этади. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам она, ҳам психолог, ҳам ҳамшира бўлишингга тўғри келади,-дейди Вобкент туманидаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, «Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022»танловининг республика босқичи ғолиби Шахноза Жабборова.

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7