#Prezident_maktablari_metodikasini_õrganamiz
#Seminar_trening
#2_kun
🔴Бухоро шаҳридаги Президент мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусидаги семинар-тренинглар қизғин давом этмоқда.
🟠Унда 100 нафар математика ва 50 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этиб, Президент мактабининг илғор тажрибаси, таълим соҳасидаги янгиликлар, замонавий методикалар, ўқувчиларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш усуллари билан танишмоқдалар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#gidlar_malakasini_oshirish
#seminar_trening
⚡️Вилоятимизда фаолият юритаётган гид-экскурсоводлар учун навбатдаги семинар ташкил этилди
Бухоронинг туризм салоҳиятини хорижий туристларга намойиш қилишда аниқ ва асосланган маълумотларни туристларга тўғри етказишда гид-экскурсоводларни тайёрлаш муҳим ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сон Фармони 4б-иловаси 2-бандида сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш белгиланган.
Бу борада, вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан, гид-экскурсоводлар учун малакали экспертларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Семинар-тренинглар Бухоро тарихи хронологияси, археология, сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш, шунингдек, хориждан келадиган делегациялар билан ишлаш тартиби, иш фаолиятида янгича инновацияларни қўллаш мақсадида ташкил қилинган.
Ана шундай семинарлардан навбатдагиси Бухоро археологиясига оид бўлиб, уни Ўзбекистоннинг таниқли археологи, археология фанлари номзоди Елизавета Некрасова олиб борди.
Маълумот учун, “Бухоронинг меъморий атласи” - Ўзбекистон, хусусан, Бухоро тарихи ва археологиясини тадқиқ этишга бағишлаган ва у Тошкент реставрация институти олим-археологи Елизавета Некрасова томонидан тузилган.
Нашр кенг китобхонлар доираси – сайёҳлардан тортиб архитектура соҳасидаги мутахассисларгача мўлжалланган. Атлас, Бухоронинг тарихий аҳамияти ва унинг шаҳарсозлик босқичлари ҳақида сўзлаб бериш билан бирга, қадимий шаҳарнинг буюклиги ва ранг-баранглигини яна бир бор таъкидлашга мўлжалланган. Худди шу мавзулар Бухоро вилоят Туризм бошқармасида ўтган семинар - тренингда муҳокама қилинди. Бухоро археологиясига оид қимматли маълумотлар археолог Некрасова томонидан тақдимот қилинди.
Қолаверса, семинар сўнгида вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан, энг яхши 5-7-10 кунлик Бухоро бўйлаб маршрутлар тузиш бўйича гидлар ўртасида танлов эълон қилинди. Танлов сўнгида энг сара маршрутлар танлаб олинади ҳамда ғолиблар рағбатлантирилади.
Энг яхши лойиҳа-маршрутлари жорий йилнинг октябрь ойига қадар кўриб чиқилади.
Шунингдек, кун давомида ушбу мавзуга оид назарияни бириктириш мақсадида, Арк қўрғонига амалиёт - экскурсия ҳам ташкил қилинди.