BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Tibbiyot
#Inson_qadri_uchun
#Romitan_Islohotlar_amalda

🟢 “Қизилравот”да замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳанинг бирламчи тизимини ислоҳ қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Ромитан тумани марказидан 265 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағрида, қўшни Хоразм вилоятига чегарадош, мамлакатимизнинг жанубий “қон томири” - Амударёга ёндош “Қизилравот” аҳоли масканида “Қизилравот” оилавий шифокор пункти янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам айни мақсад йўлидаги муҳим қадам бўлди. 800 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳли учун тиббиёт масканининг барпо этилиши том маънода унутилмас қувонч ҳадя этди.

Масканнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олган туман ҳокими Умеджон Барноев мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, шунга кўра аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлади.

“Қизилравот” оилавий шифокор пункти мудираси Насиба Милтиқбоева шундай шинам маскан қуриб берилгани учун Президентимизга овул аҳли номидан миннатдорлик изҳор этди.

Шундан сўнг бир гуруҳ шифокорларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, собиқ қишлоқ врачлик пункти биноси ўрнида қад ростлаган мазкур иншоот учун 1 миллиард 439 миллион сўм маблағ ажратилиб, “Fathvalite bulding” МЧЖ томонидан янгидан қурилди.

Шу тариқа бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя, лаборатория хизматидан фойдаланиш, муолажа даврида бир неч хил турдаги дори воситаларини бепул таъминланиш имкониятига эга бўлдилар.

Бунинг учун маскан зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Tibbiyot
#Inson_qadri_uchun
#Romitan_Islohotlar_amalda

🟢“Пойжўй” маҳалласида тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳанинг бирламчи тизимини ислоҳ қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ромитан тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ҳам ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.

Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида куни кеча Ромитан туманининг 4-секторга қарашли “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари, шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситвлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ерни кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, маҳалла аҳлини янги бинонинг фаолият бошлаши муносабати билан муборакбод этди ҳамда бу ерда фаолият олиб бораётган саломатлик посбонларининг келгуси ишларига эса муваффақиятлар тилади.

Маросимга йиғилганлар мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, тўкин-сочинлик ва фаровонлик учун Яратганга шукроналар келтирдилар. Шундан сўнг маҳалла аҳли бир пиёла чойга таклиф этилди.

Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Эндиликда тиббий ускуналар, дори-дармонлар, замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тиббий пунктлар қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади.

Тиббиёт пунктларида электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Tibbiyot
#Inson_qadri_uchun
#Romitan_islohotlar_amalda

⚡️Қишлоқ аҳолиси учун навбатдаги “Маҳалла тиббиёт пункти” ўз фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбарининг юртимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусида ўтказган очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 апрелда “Бирламчи тиббий–санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадига қаратилган мазкур қарорга биноан олис ҳудудларда жойлашган аҳоли масканларида йил давомида маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Худди шу мақсадда жорий йилнинг 15 июль куни Ромитан тумани 4-секторга қарашли “Марзия” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Ғайбуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамшид Тохиров, шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситвлари вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросими аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов сўзга чиқиб, тиббиёт ходимларини ва маҳалла аҳлини янги оилавий шифокорлар пункти билан табриклаб, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатишда куч-қувват ва зафарлар тилади.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари муассасасада яратилган шароитлар ва тиббий хизмат кўрсатиш учун таъминланган тиббий асбоб-ускуналар билан танишишди. Нуронийларимиз томонидан муассасанинг аҳолига кўп йиллар сифатли тиббий хизмат кўрсатишини сўраб дуолар қилинди.

“Марзия” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 3 минг 561 нафар аҳоли яшайди. Аҳолига хизмат кўрсатиш радиуси 4 километрни, Марказий касалхонагача эса жами 26 километрни ташкил этади. Мазкур ҳудудда фойдаланишга топширилган маҳалла тиббиёт пункти шу маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Баҳористон” қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади.

Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Маҳалла тиббиёт пунктида юздан ошиқ дори-дармон заҳираси, оқава сув таъминоти, интернет тармоқлари уланиб, кундузги стационар тартибида, бир оилавий шифокор ва патронаж, амалиётчи ҳамшира, патронаж доя фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган аҳолига бу ерда бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиб, зарур дори-дармон бепул тарқатилади. Бир сўз билан айтганда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди.

Очилиш маросими сўнгида аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази туман бўлинмаси ходимлари томонидан соғлом овқатланиш столи ҳам ташкил этилди ва унинг аҳамияти борасида кенг тушунча берилиб, аҳолига буклетлар тарқатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube