#Tashrif
#Yaponiya
#Rabotiqalmoq_mahallasi
Шундан сўнг, Япония делегацияcи вакиллари “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносига ташриф буюришди.
Бугунги кунда маҳалладаги бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар “драйвери” бўлмоқда.
Меҳмонларга маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудлар муаммоларини ҳал этишда “маҳалла бешлиги”нинг ўрни, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори фаолиятини биргаликда ташкил этишдан кўзланган ижобий натижалар "Работиқалмоқ" маҳалласи мисолида тушунтириб берилди.
Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилиниши, амалдаги “бешлик”ка солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” ташкил этилиши ҳамда унинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Ташриф давомида меҳмонлар маҳаллада ташкил этилган "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап!" маънавий-маърифий ва маданий - мусиқий тадбирида иштирок этишди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube