#hududlar_hayoti
#Gazli_shahri
Шу кунларда Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси ДКС-4 цехини реконструкция қилиб, модернизация жараёнларини амалга оширган ҳолда ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ишлари давом этмоқда.
Унга кўра, Enter Engineering компанияси томонидан 1-, 5-ва 6-сонли газ ҳайдаш агрегатларидаги нуқсонли 1- ва 2-сонли кириш ва чиқишдаги беркитиш мосламалари алмаштирилади. Муддатини ўтаган ускуналар ўрнига янги 6 дона диаметри 700 мм бўлган беркитиш мосламалари жойланади.
Тадбирлар натижасида компрессор станцияси иш самарадорлиги ошади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#HududGaz
#Gazli
Газли — Ромитан тумани таркибига кирувчи кичик шаҳарча бўлиб, вилоят марказидан салкам 106 километр узоқликда жойлашган. Бугун ушбу олис ҳудудда 1 300 дан ортиқ хонадонда 6500 та аҳоли истиқомат қилади. Иккита – “Байналминал” ва “Газли” маҳаллаларидан иборат. У ердаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Санобар опа Нусратова ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Санобар опа газ таъминотида 2015 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Сўнгги уч йил ичида эса чилангар вазифасида ишлаб келмоқда. “Йил давомида 1 300 дан ортиқ хонадондаги газ жиҳозларига ўз вақтида хизмат кўрсатиб келишга ҳаракат қиламан. Машаққатли, масъулиятли иш, аммо кимнингдир хавфсизлигини таъминлаш – бу шараф. Асли шофирконликман. Тақдир тақозоси билан Газлига келиб қолганмиз. Тўғри олис, чўл ҳудуди. Ёзда жуда иссиқ, қишда эса жуда совуқ. Нолимайман, чунки ишимни яхши кўраман”, – дейди суҳбат чоғида Санобар опа.