#янги_ҳаёт_учун
#янги_Ўзбекистон_учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан ҳафтанинг ҳар жума куни “Меҳр ва саховат куни” этиб белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирга Саид Мухторов, Меҳриддин Раҳматов, Хуршид Тўхтаев, Алишер Отабоев, Анжелика Эсимбетова, Дилшодбек Каттабеков, Умид Искандаров каби таниқли киноижодкорлардан ташкил топган “Кинокарвон” гуруҳи ташриф буюрди.
Маскандаги инсонларга улар ёлғиз эмасликларини, давлатимизнинг кучли ижтимоий ҳимоясида эканликларини яна бир бор меҳмонлар, Президентимиз томонидан халқимизга, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида гапириб ўтишди. Шифо илинжидаги шахслар тезроқ шифо топиб, ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтишларига тилак билдирилди.
Киноижодкорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шеърлар мурувват масканидаги аёлларнинг кўнгилларини кўтарди.
Турли ёшдаги кишиларнинг санъаткор шериклари томонидан ижро қилинаётган куй ва қўшиқларига монанд кўзларида қувонч, қалбларида шукроналик билан жўр бўлаётганлиги тўрт мучали соғлом ҳар бир инсонни ўзлигини англашга, меҳр-оқибатли бўлишга ундайди.
Дунёда меҳрнинг, қадриятнинг умри боқийдир. Инсоний фазилатларгина улуғлик сари бошлайди. Қаердаки, меҳр-оқибат, қадр-қиммат мавжуд экан, шу ерда бахтиёрлик, фаровонлик ҳукм сураверади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube