#янги_Ўзбекистон_кашф_этаётган_устозлар
Республикада "Меҳридарё устоз" дея эътироф этилган бухоролик муаллима
Ҳилола Норова 11 йилдан буён Бухоро шаҳридаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида фаолият юритиб келмоқда.
Дастлаб тўгарак раҳбари, тарбиячи, кейин эса она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида эшитиш ва сўзлаш қобилияти чекланган болаларга меҳр бериб, уларнинг қалбини илм нурлари билан ёритиб, дунёни бошқалар каби теран англашларига ёрдам бермоқда.
— Болалигимда гапира олмайдиган қўшниларимиз бўларди, – дейди Ҳилола. — Улар нуқул имо-ишоралар билан нималарнидир тушунтиришга уринишарди. Ўшанда қалбимда ачиниш туйғусини ҳис қилиш билан бирга уларга яқин бўлиш, уларни англаш ва уларга қандайдир ёрдам беришдек кучли истак туғилган менда. Шунинг учун ҳам олийгоҳни тугатгач, ҳеч иккиланмай, махсус-мактаб интернатига ишга келганман.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube