BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.3K subscribers
94.9K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ташқи_реклама
#назорат_тартиб

Қоровулбозор туманида ҳам ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш борасидаги ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда. Ўтган уч кун давомида давлат тилига зид бўлган 126 та, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган 83 та ёзувлар тартибга келтирилди.

Эслатма:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сонли ҳамда 2023-йил 31-августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;
Реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🤮2
#ташқи_реклама

Хабар бериб бораётганимиздек, Бухоро шаҳрида, қолаверса вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида амалдаги қонунчилик ва шаҳарсозлик нормаларига мос келмайдиган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилмаган реклама конструкциялари демонтаж қилинмоқда.

Бугун, 13 август кунида Бухоро шаҳридаги 49 та, шунингдек, туманларда 187 та ноқонуний ташқи реклама ва ёзувлар бартараф қилинди. Жараён давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:

бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;

бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;

Реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎2