#муқобил_энергия
Қоракўлда аҳоли хонадонлари қуёш панелларидан самарали фойдаланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига кўра дастлабки босқичда тумандаги “Темир дафтар”га киритилган 39 та оилага қуёш панеллари ўрнатиб берилган эди. Ана шундай хонадонлардан бири "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ражабой опа Янгиева хонадони ҳисобланади.
Ушбу хонадонга ўрнатилган 4 дона панел соатига 1 кВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса уйдаги 10 та 12 Вт қувватли LED лампа, 250 Вт музлатгич ва 130 Вт қувватли телевизорни бир сутка давомида ишлатиш имконини беради.
— Муҳими, хонадонимиз энди қарздорлик сабаб тармоқдан узилмайди, электр энергиясига сарфланадиган пул маблағимиз ҳам тежалади, – дейди Ражабой опа.
Эслатиб ўтамиз йил якунига қадар тумандаги худди шундай 94 та оилага қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👍13🔥1
#муқобил_энергия
#Пешку_тумани
Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қиймати 650 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари бошланган.
Мазкур лойиҳалар Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги “Бухоро вилоятининг Пешку ҳамда Ғиждувон туманларида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуришга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Саудия Арабистони Қироллигининг “ACWA POWER” хорижий компанияси сармояси асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида шамол электр станцияси ва ҳаво электр узатиш тармоқларининг таянч қурилмаларини қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра Пешку ва Ғиждувон туманлари чўл массивларидан алоҳида ер майдонлари ажратилган.
Лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида юқоридаги қарорга мувофиқ Пешку туманида “АСWА Роwer Dzhankeldy Wind” ҳамда Ғиждувон туманида “ACWA Power Bash Wind” масъулияти чекланган жамиятлари тузилгани ҳолда зарур ташкилий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш учун Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳа ер майдонларида метео-мачталар ўрнатилган. 1 йиллик кўрсаткичларнинг таҳлили олинган. Шунингдек, компания томонидан лойиҳа ер майдонида қўшимча ўрганишлар, жумладан, биохилма-хиллик, топографик, геотехник ишлари ниҳоясига етказилган.
Бугунга келиб эса шамол электр станцияси учун ажратилган Пешку туманида 154, Ғиждувон туманида эса 172 гектар ер майдонида мачталарни ўрнатиш, ҳар бир туман ҳудудида 2 та подстанцияни қуриш, шунингдек, лойиҳа давомида умумий узунлиги 291 километр масофадаги 500 кВт кучланишга эга ҳаво электр узатиш линиясини тортиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар амалиёти бошланган.
Бугун биринчи шамол трубиналари “Жонгелди” МФЙга етиб келди.
Умуман, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бухоро вилоятида энергетика саноатини ривожлантириш йўналишида 2,0 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 1 та газ-поршенли электр станцияси, 2 ташамол ва 2 та фотоэлектр станциясини қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

👍28
#ҳудудлар_ҳаёти
#муқобил_энергия
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий йил давомида Бухоро шаҳрида ҳам энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш юзасидан ташқилот ва корхоналар кесимида манзилли рўйхат ва режалар белгиланган.
Хусусан, мазкур қарорга асосан Бухоро шаҳридаги 303 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 3.0 МВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 133 та объектларда 3.13 МВт (ёки 103,4 фоиз) қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.
212 та аҳоли хонадонларида 1.14 МВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 65 та объектларда 0.09 МВт (ёки 8,2 фоиз) қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.
177 та тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида 3.5 МВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 16 та объектларда 3.53 МВт (ёки 23,4 фоиз) қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.
Бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

👍7❤1
#муқобил_энергия
#халқаро_ҳамкорлик
📢Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 февралдаги “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 — 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 300-500 МВтдан бўлган шамол электр станцияларини қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари бўйича тажриба алмашиш мақсадида Хитойнинг "China Energy International Group" компаниясининг таклифига биноан шу кунларда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев бошчилигидаги делегация Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар давомида "China Energy International Group" компаниясининг бош офисида ушбу ташкилот раҳбарияти иштирокида учрашув ташкил этилди.
🏗 Унда Хитой компанияси томонидан амалга оширилган ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилди.
✅Қурилиш ва уй- жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ушбу объектларга амалга оширадиган назорати тўғрисида маълумот алмашилди.

👍9❤1😁1
#муқобил_энергия
#халқаро_ҳамкорлик
📢Хабар берганимиздек, Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 300 - 500 МВтдан бўлган шамол электр станцияларини қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари бўйича тажриба алмашиш мақсадида Хитойнинг "China Energy International Group" компаниясининг таклифига биноан шу кунларда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев бошчилигидаги делегация Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
🏗Ташриф дастурига кўра, делегация аъзолари "China Energy International Group" компанияси томонидан Хебей провинциясида қурилган шамол электр станцияси объектида амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари, шамол электр станция трубиналарининг ишлаши, трубиналар ишлаб чиқарган электр энергиясини йиғувчи подстанция ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Хитойлик мутахассислар томонидан бошқарув хонасида олиб борилаётган иш жараёнининг барчаси рақамлаштирилган тизим орқали бошқарилиши, шамол трубиналари ишлаб чиқарган электр энергияси ҳисоби юритилиши ҳамда ҳар бир шамол трубинаси учун кузатув-бошқарув жараёнлари жорий этилганлиги тўғрисида батафсил маълумот беришди.
✅Шунингдек, тоғ бағрида ўрнатилган шамол трубиналарининг ишлаш жараёни жойига чиққан ҳолда кузатилди.

👍9👏2👎1
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#муқобил_энергия
#Қоракўл_тумани
Қоракўл туманидаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли хонадонларида ҳам қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар 95 та ташкилот ва муассасалар биноларига, шунингдек, 182 та аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилди.
Ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўллаб келаётган "Қоракўл кумуш калава" пахта-тўқимачилик кластери томонидан ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш мақсадида айни вақтда корхонанинг том қисмига соатига 1400 кВт электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 2 минг 450 дона қуёш панели ўрнатилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, корхонага ўрнатилган қуёш панеллари электр энергиясига сарфланадиган йиллик харажатнинг 50 фоизини иқтисод қилиши мўлжалланмоқда. Шунингдек, кластер эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарилган электр энергиясининг “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига ўтказишни ҳам йўлга қўймоқчи. Демак, қуёш панеллари кластур корхонаси учун нафақат электр энергияси, балки қўшимча даромад манбаига ҳам айланмоқда.

👍11❤1
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#семинар
#муқобил_энергия
Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Чунки қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари захираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаётган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини беради. Шу боис бутун дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилаяпти. Шу боис сўнгги йилларда республикамизнинг саноат тармоқларига, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларига “яшил иқтисодиёт” тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Бугун, 3 октябрь куни вилоят ҳокимлигида тадбиркорлик субектлари ва жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган семинарда айни шу масалалар хусусида сўз борди. Таъкидланганидек, нефть, газ каби анъанавий энергия манбаларининг захираси чекланган. Қолаверса, уларнинг табиатга зарари ҳам кўп. Шу боис ривожланган давлатлар “яшил” энергетикага ўтмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат бугун, балки келажак учун жуда муҳим.
Мамлакатимизда ҳам бу борада катта ишлар бошланган. 2019 йил 21 майда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, соҳа ривожига асос яратилди. Хорижий инвесторлар жалб этилиб, кўплаб истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Семинарда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергияни тежайдиган воситаларни ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олишди.

👍4
#муқобил_энергия
#халқаро_ҳамкорлик
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 февралдаги “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 — 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 300-500 МВтдан умумий қиймати 1,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шамол электр станцияларини қуриш ишлари бошланган.
Ушбу станциялар тўла қувватда ишга туширилиши билан йилига 3,9 миллиард кило-ватт соат ёки вилоят эҳтиёжини тўла қоплашга етадиган электр энергияси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Жорий йил якунига қадар ушбу лойиҳа доирасида 300 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг "China Energy International Group" компанияси бош пудратчи ҳисобланади.
Бугун, 31 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов "China Energy International Group" компаниясининг лойиҳа директори Тан ФА Мингни қабул қилди.
Мулоқотда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада вилоят раҳбари қатор таклифларни илгари сурди. Якунда станция қурилиши жараёнларини тезлаштириш, бунинг учун зарур бўлган барча куч ва воситаларни ишга солиш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

👍10