BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.5K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Биласизми

АЛЛЕРГИЯ ҚАТИҚДАН "ҚЎРҚАДИ"

Таиландлик олимларнинг таъкидлашича, аллергик таъсирланишлар биз истеъмол қиладиган қатиққа тескари пропорционалдир. Бу дегани, қанча кўп қатиқ ичсак, шунча кам аллергияга учраймиз.

Демак, кунига, ҳеч бўлмаганда, бир стакан қатиқ ёки кефир ичиш аллергик хасталикларнинг олдини олишда энг яхши профилактикадир.

🔝Аллергияси борларга жўнатиб қўйинг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

❗️Янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

❗️Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:

🔸оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

🔸чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

🔸боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

🔸оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

🔸“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

🏢 Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП
(my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

⚠️ Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.

📝 Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.

🔰Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

🔸фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

🔸паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

🔸умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

🔸Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.

❗️Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Бухоро давлат тиббиёт институтининг Қўшма таълим дастурларига қабул жараёни 2023 йилнинг 20 сентябрь кунига қадар узайтирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Бухоро вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏘Вилоят қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миршакар Тўрабоев;
☎️ Тел: (91) 444-18-19 (бошқарма бошлиғи ўринбосари Алишер Раҳимов);
☎️ (65) 225-21-77, (65) 225-09-34 (диспетчер).

🔥 "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали директори Ўткир Файзиев;
☎️ Тел: (98) 274-39-04 (бош муҳандис Акмал Насриддинов);
☎️ Тел: 1104; 104 (24 соатлик); (65) 221-23-21; (77) 077-11-04 (диспетчер).

⚡️ “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори Баҳодир Ҳаётов;
☎️ Тел: (93 687 09 90) (бош муҳандис ўринбосари Зоҳир Рустамов) ;
☎️ Тел: 1154 (24 соатлик); (65) 225-72-73; (65) 225-43-88; (диспетчер);
☎️ (65) 225-39-37 (АСГУК диспетчер).

🚰 "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ директори Мўмин Амонов;
☎️ Тел: (93) 621-36-32 (бош муҳандис Адиз Мажидов);
☎️ Тел: 1255 (24 соатлик); (65) 221-17-27, (65) 228-04-62 (диспетчер).

☀️ Вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК директори Баҳодир Раҳимов;
☎️ Тел: (93) 960-28-01; (93) 960-11-15 (бош муҳандис Ҳикмат Ҳамроев);
☎️ Тел: (65) 223-24-06; (диспетчер).

🌅 “Бухоро Энергомарказ” АЖ раиси Анвар Караев;
☎️ Тел: (90) 715-05-44; (93) 960-27-28 (бош муҳандис Нурулло Амруллаев);
☎️ Тел: (78) 770 01 82 (диспетчер).

📘 Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов;
☎️ Тел: (98) 100-08-21; (бошқарма бошлиғи ўринбосари Элбек Сафаров)
☎️ Тел: (65) 223-08-45 (95) 600 73 10 (штаб).

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Аскар Баҳронов;
☎️ Тел: (99) 452-50-00 (бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Нарзуллаев);
☎️ Тел: (65) 220-21-81 (штаб).

🚒 Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фирдавс Фатиллоев;
(90) 513 - 23 - 26
☎️ Тел: (65) 220-94-00 (диспетчер); 1050; 101 (ишонч телефони).

🚓 Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинма бошлиғи Алишер Жумаев;
(99) 742 - 72 - 00
☎️ Тел: (65) 221-86-05 (24 соатлик ); (65) 221-85-83 (диспетчер)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошида Бухоро вилоятида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 57 484 нафарни ташкил этган.

Бухоро вилоятида олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони йиллар кесимида қуйидагича:

— 2020/2021 ўқув йили бошига 35 625 нафар;

— 2021/2022 ўқув йили бошига 43 959 нафар;

— 2022/2023 ўқув йили бошига 57 484 нафар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Ушбу пианинода композитор Мутал Бурхонов ва шоир Абдулла Орипов ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи мадҳияси яратилган.

Абдулла Ориповнинг ушбу ижод ёзув машинасида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси чоп этилган.  Шоирнинг турмуш ўртоғи Ҳанифа ая шу ёзув машинасида мадҳияни сал кам 200 мартадан кўпроқ қайта кўчирган эканлар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#биласизми

⚡️Мукофоти 100 миллион сўм бўлган “Ёнғин хавфсизлиги аълочиси” танлови ўтказилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҳам имзоланган. Маълум қилинишича, 2024 йилдан бошлаб, ҳар йили октябрь - декабрь ойларида “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси доирасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида “Ёнғин хавфсизлиги аълочиси” танлови ўтказиб борилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус электрон ахборот тизими орқали қабул қилинади. Асосий мақсад сифатида тадбиркорларга тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши ҳамда техник воситаларнинг талабларга жавоб бериши, тадбиркорлар орасида ёнғин хавфсизлиги муҳитини шакллантириш белгиланган.

Танлов ёнғин чиқиш хавфи бўйича I ва II гуруҳга мансуб объектларга эга тадбиркорлик субъектлари ўртасида навбат билан йиллар кетма-кетлигида ўтказилади. 

Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари вилоят ҳокимлигида тузилган комиссия томонидан ўрганилади. Танлов ғолибларига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмаслиги кафолатланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.

❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.

▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.

📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Янги йилнинг биринчи суткасида Бухорода 86 нафар чақалоқ дунёга келган. 


Хусусан, тўртта ҳолатда эгизаклар туғилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида инсульт ва инфаркт профилактикаси усуллари йўлга қўйилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида РШТЁИМ Бухоро филиалида инсульт ва инфаркт профилактикаси усуллари йўлга қўйилди. Бунинг натижасида аҳоли ўртасида тўсатдан ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари камайишига эришилади.

Бунда сизга БЕПУЛ тиббий хизматлар кўрсатилади!
👉Кардиолог, невропатолог, қон-томир жарроҳи, аритмолог (юрак ритми бузилиши) консультацияси;
👉ЭКГ;
👉Холтер бўйича ЭКГ; 👉Велоэргометрия; 👉Магистрал қон томирлар ЭХО графияси;
👉МСКТ ангиография

❗️Оператив муолажалар:
👉каротид эндартерэктомия;
👉ангиодилятация;
👉томирларни стентлаш амалиётлари пуллик амалга оширилади.

Мурожаат учун (24/7):
☎️ (+99897) 266-37-37, (+99890) 612-22-06, (+99890) 513-09-14, (+99891) 449-75-57,
📍Манзил: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Иш берувчи ташкилотда 5 кундан кўп ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра асосий иш жойидаги иш берувчи меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилган даврлар ҳақидаги ёзувларни киритади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Ходимга меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ходим ишлаётган вақтда ариза берилган кундан 3 иш кунида, ишдан бўшаганда эса меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда берилиши керак.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ноль ставка бўйича солиқ солиш бекор қилинади.

Мазкур тартиб жорий этилишига масъул бўлган Солиқ органининг тушунтиришига кўра, энди хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. Мазкур ўзгартириш аҳоли ва тадбиркорлар учун ҳам амал қилади.

Яъни, масалан, амалдаги хизмат қиймати 4000 сўмни ташкил этса, ушбу қийматга нисбатан 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда ҚҚС ҳисобланганда, жами хизмат қиймати 4480 сўмни ташкил этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

🔄Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги энг кўп иш берувчи компаниялар ўнталигини эълон қилди.

Унда Ромитан туманидаги "Ромстар" МЧЖ қўшма корхонаси 18 минг 800 нафар ишчи ўрин билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#биласизми

Қуёш панеллари - энергия тежамкорлиги ва даромад манбаи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️Бухоролик Абдумалик Халаков ёшлар ва катталар ўртасида ҳаваскор боксда деярли барча йирик мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб бўлди. Эътиборлиси, Абдумалик ҳали 24 ёшда.

🥇Ёшлар ўртасида Олимпиада чемпиони (2018)
🥇Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони (2018)
🥇Ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (2018)

🥇Катталар ўртасида Олимпиада чемпиони (2024)
🥇Катталар ўртасида Жаҳон чемпиони (2023)
🥇Катталар ўртасида Осиё ўйинлари чемпиони (2023)
🥇Катталар ўртасида Осиё чемпиони (2022)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube