#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Шофиркон туманида бу йил жами 375 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 900 гектарда пахта хом ашёси парваришланаётган бўлса, 5 минг 706 гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди.
Ҳудудда экиб етиштирилган “Васса”, “Алексеевич”, “Гром” ҳамда "Таня" навли бошоқли дон экинларидан жорий мавсумда давлатга 16 минг 70 тоннага етказиб ғалла топширилиб, бу борада кўзланган хирмон бунёд қилинди.
Айни кунларда ғўза ниҳолларини озиқлантириш, ўғитлаб суғориш, биологик ишлов бериш билан бирга ҳосили ўриб олинган ғалла майдонларини сомондан тозалаш, такрорий экин экиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Тезгузар ҳудудидаги "Ибрагимов Бобир Мингчинор даласи" фермер хўжалиги ихтиёрида 60 гектар ер майдони бўлиб, ҳозир 9 гектар ерда ловия парваришланмоқда.
Ботир Зарипов мазкур майдонда бўлиб, хўжалик ишига юқори баҳо берди. Шу каби тажрибани оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Ғалладан бўшаган майдонларга мош, сабзи, ловия каби сердаромад экинлар экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани
🎢 Шофиркон туманида жами 81 та кўприк мавжуд. Шундан 24 таси давлат ҳамда 57 таси маҳаллий аҳамиятдаги кўприклар ҳисобланади.
➡️ Бугунги кунда 16 та таъмирталаб кўприклардан 2 тасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
❇️ Жумладан, Шофиркон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Р 221 "Талижа қ. — Боғиафзал қ. — Ғалаба қ. — Нурлибой қ. — Болтабой қудуқлари" автомобиль йўлининг 6 кмдаги темир бетон кўприкдаги жорий таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.

Чуруқ овулида кучли ёғингарчилик оқибатида талофат етган йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди
Жорий йил ёғингарчилик мавсумида 4Н-246 "Болтабоев.қ-Қинғинтепа.қ-Чуруқ.қ" автомобиль йўлининг 14-20 кмлари оралиғида табиий офат натижасида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш бўйича Шофиркон туман ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад овулда истиқомат қилувчи аҳолига янада қулайлик яратиш ва корхона балансидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Шофиркон тумани "Жилвон" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 152 — "Боғиафзал қ. — Чақар қ. — Жилвон қ. — Мингчинор қ. — Ўзган қ." автомобиль йўли РК-25+52 километрида жойлашган зовур (захкаш) устидан ўтган кўприк туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида.
Оғир вазнли автотранспорт воситалари қатнови натижасида кўприк таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган дастурлар доирасида ушбу кўприк жорий таъмирланмокда.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида янгидан бунёд этилаётган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Тинчлик ва соғлик - инсон ҳаёти учун энг керакли неъматдир. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси асосида соҳа босқичма-босқич такомиллаштириб келинмоқда. Бунда бевосита давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаб изчиллик билан амалга ошираётган ислоҳотлари мужассам.
Ҳозирда сўнгги босқичдаги пардозлаш ишлари амалга оширилаётган замонавий шифохона ана шу ислоҳотлар самараси сифатида қад ростлади.
Беш қаватли 260 ўринли мазкур тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш бўлимлари умумлаштирилган. Қиймати 47 млрд 335 млн сўмлик лойиҳа доирасида бино ертўласида ёрдамчи бўлимлар, биринчи қаватда қабул ва диагностика бўлимлари, рақамли рентген, МРТ, МСКТ текширувлари жойлаштирилади.
Иккинчи қаватда 17 ўринли анестезиология-реанимация, 10 ўринли шошилинч жарроҳлик, 15 ўринли режали жарроҳлик, 15 ўринли отолорингология бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.
Учинчи қаватда 10 ўринли шошилинч педиатрия, 10 ўринли шошилинч терапия, 25 ўринли болалар бўлими, 6 та болалар анестезиологияси реанимация, тўртинчи қаватда эса 90 ўринли туғруқ мажмуаси, бешинчи қаватда эса ҳар бир бўлим 20 ўринга мос равишда кардилогия, эндокринология, терапия ҳамда неврология бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ишларнинг боришига танқидий баҳо бериб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тиббиёт бирлашмаси ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига муҳим топшириқлар берди.
Шу ерда вилоят раҳбари Ҳиндистоннинг “АCHARYA” институтлар тармоғи мутасаддиларининг билан Шофиркон туманида хусусий тиббиёт олийгоҳи ташкил этиш таклифи юзасидан музокара ўтказди. Бу борадаги ташаббуслар ва уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ботир Зарипов туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Бирлашма биноси ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган. Шифохона 301 бемор ўрнига ва поликлиника 250 қатновга мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 185 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Лекин бу ердаги шароитлар шунча қамровга ва замон талабига мос эмас. Айрим жиҳозларни янгилашга зарурат бор. Ботир Зарипов тиббий бўлимлар ва хоналарга кириб, асл аҳволни кўздан кечирди.
Кадрлар салоҳиятини ва тиббий хизматлар сифатини ошириш, шифохона атрофини тартибга келтириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#танқиддан_сўнг
#Шофиркон_тумани
Хабарингиз бор, куни кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида олиб борган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишган, айниқса, бирлашма ҳудудини ободонлаштириш ишлари бўйича кескин эътирозларини билдирган эди.
Шундан келиб чиқиб, туман ҳокими Алишер Файзиллоев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Азамат Исмоилов бошчилигида бирлашма ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

"Бухоро гранд саноат инвест" корхонаси кунига 20 минг дона ғишт ишлаб чиқармоқда
Батафсил: https://is.gd/F1HX9F

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни туманларни иқтисодий ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитлар яратиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари давлат сиёсати экани қайд этилиб, тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ “KPI” белгиланиб, ижроси устидан қатъий сўров бўлиши таъкидланди.
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Шофиркон туманига ташрифи аввалида туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда бу борадаги ишларнинг натижадорлиги кўриб чиқилди. Хусусан, вилоят раҳбари туманни "Сайхунобод", "Уйчи", "Зарбдор" ва "Ғиждувон" тажрибалари асосида ривожлантириш, тадбиркорликнинг вертикал ўсиш суръатларини таъминлаш орқали иш ўринларини кўпайтириш, бунда аввало, мастер-режаларни ишлаб чиқиш ишларининг бориши ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари билан қизиқди. Бунда ҳоким ўринбосарларининг ахбороти ва таклифлари эшитилди.
Қайд этилишича, "Хўжа Ориф", "Мазлахон Чандир" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар масканларни барпо этиш, қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга тармоқ ва қишлоқ аҳолиси учун асосий дароомад манбаи ҳисобланган пилла етиштиришни кенгайтириш, бунда Шофиркон тажрибаси асосида нообод жойлардан ер ажратиш орқали касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларидаги мавжуд муаммлларни ҳал қилиш орқали аҳоли даромадимини ошириш, “Мирзоқул” маҳалласида қўшимча кўп қаватли уй-жойлар қуриш, бозор инфратузилмасини яхшилаш, туманнинг чўл ҳудудида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 1000 мегаватт қувватдаги қуёш электр станциясини қуриш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов ҳар бир таклиф ва ташаббусни пухта лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, бу лойиҳалар туманнинг иқтисодий салоҳияти ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади. Буларга қўшимча сифатида Шофирконнинг қадимий узумчилик анъаналарини қайта тиклаш, узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш, илмий тажрибага асосланган ҳолда аҳоли хонадонларида токзорларни кенгайтириш юзасидан таклифларини билдирди.

Ботир Зарипов Шофиркон туман ҳокимлиги студиясидан туриб туманда мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “маҳалла еттилиги” билан онлайн мулоқот қилди.
Мулоқот аввалида вилоят раҳбари маҳаллалаларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни “хонадонбай” ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги билан қизиқди. Бу борада вилоят ҳокимлиги даражасида қандай ёрдам зарурлиги ҳақида сўради. Учта дафтар ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш, маҳаллаларда ободонлаштириш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Мулоқот давомида профилактика инспекторларига маҳалла аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

2023 йилда Шофиркон марказий ўйингоҳи маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилингани минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорлик изҳор этишдан чарчашмаяпти. Айни пайтда мутасаддилар ўйингоҳ чимини янгилаш устида бош қотиришмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов туманга ташрифи чоғида мазкур ўйингоҳда ҳам бўлди, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Вилоят раҳбари масъулларга ўйингоҳга сунъий чим ётқизиш, бу борадаги ишларни қисқа фурсатда якунлаш ва мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини айнан мазкур ўйингоҳда ўтказиш бўйича топшириқ берди. Демак, шофирконликлар истиқлол тўйини янги таъмирдан чиқарилган “Марказий” стадионда кенг тантана қилишади.

“Халқнинг яшаш тарзини билмоқчи бўлсанг, бозорини кўр” дейди доно халқимиз. Бу бежиз эмас. Зеро, турмушимизни бозорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Негаки, бозорларимиз шунчаки, савдо-сотиқ ишларини амалга оширадиган маскан бўлибгина қолмай, азалдан халқ фаровонлиги ва турмуш тарзини намоён этувчи ўзига хос ижтимоий-иқтисодий марказлардан бири саналган. Бир сўз билан айтганда, бозорлар халқ фаровонлиги ифодасидир. Худди шундай, “Шофиркон” деҳқон бозори”да бўлган инсон қалбидан ҳам ана шу фикрлар ўтиши шубҳасиз. Аммо.... Ана шу “аммо”лар туфайли бозорнинг “озор”ларига йўл очган десак муболаға бўлмайди.
Мазкур бозор ҳудудини кўздан кечирган вилоят ҳокими Ботир Зарипов масаланинг айни шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди. Шунга кўра бозорни реконструкция қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф лойиҳа билан танишди. Бозор ҳудуди ва автотураргоҳ майдонини кенгайтириш, очиқ айвонли ҳудудни реконструкция қилиш, кириш жойлари ва йўлакларни тартибга солиш, савдо расталарини замонавий услубда янгилаш ва қайта жиҳозлаш, ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига мос ҳолда бўлишитни таъминлаш, саранжом-саришталикни таъминлаш мақсадида маиший чиқиндиларга ажратилган махсус майдонча қуриш, умуман, бу ерда тадбиркор ва харидорлар учун муносиб шарт-шароит ҳозирлаш, шунингдек, бозорда қишлоқ хўжалиги ва тез бузилувчан маҳсулотларни лаборатория қилиб бориш сифатини доимий назорат қилиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, байрам муносабати билан ташкил этилаётган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида иш бошлаган мактаб ярмаркаларидаги нарх-наво ва сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Вилоят раҳбари сотувчи ва харидорлар, “маҳалла еттилиги” билан мулоқот қилди.

Шофиркон туманидаги марказий ўйингоҳ ўтган 2023 йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция ишлари олиб борилган эди. Натижада трибуналар янгиланди, стадион атрофи темир тўсиқлар билан ўралди, югуриш йўлаклари соз ҳолга келтирилди, меҳмонлар учун саҳн ва ишчи-ходимлар учун мўлжалланган хоналар таъмирланди. Бироқ маблағ етишмовчилиги сабаб футбол майдони чимини қайта ётқизиш, дренаж тизимини янгилаш ишлари якунига етказилмай қолди.
Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ўйингоҳда бўлиб, мавжуд муаммони ҳал этиш таклифларини ўрганди. Шундан келиб чиқиб, ўйингоҳга тез орада сунъий чим ётқизиш, ёшларнинг футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш юзасидан зарур вазифаларни белгилаб берди. Ушбу хайрли ташаббус асосида ҳозирда марказий ўйингоҳда ҳозирда сунъий чим ётқизилишига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ботир Зарипов Шофирконга ташрифи чоғида “Вардонзе қўрғони” археология ёдгорлигида ҳам бўлди.
Тарихда Вардонзе, Варзонзе, Вардона, Варданзи номлари билан юритилувчи тарихий ёдгорлик туманнинг Жўйнав ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг тарихи олимлар томонидан 2500 йилдан зиёд, дея эътироф этилади. "Қўрғони Вардонзе" номи билан машҳур қўрғоннинг узунлиги 110 метр, кенглиги 60—70 м, баландлиги 45—50 метр. Тарихий асарларда қайд этилишича, бу ер Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган.
“Вардонзе қўрғони” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Қадимий қўрғон харобаларини кўздан кечириш мобайнида вилоят ҳокими нуронийлар билан мулоқот қилиб, жой тарихига доир фактлар билан қизиқди. Бу қадимий масканни обод қилиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида ушбу манзилда инфратузилма объектларини яхшилаш, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш борасида қилинажак вазифаларга ҳам тўхталди.
Шундан сўнг масъуллар шу ҳудудда жойлашган "Бурқи сармаст" номи билан юритилувчи авлиё мангу қўним топган қабристонда унинг мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар номи ёд этилди.

Хабар берганимиздек, Шофиркон марказий ўйингоҳи 2023 йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган эди. Аммо, маблағ етишмовчилиги туфайли футбол майдонини зарур стандартларга мос ҳолга келтириш имкони бўлмаётганди.
Бундан бир ойча муқаддам вилоят ҳокими Ботир Зарипов туманга ташрифи чоғида мазкур ўйингоҳда ҳам бўлиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, мавжуд муаммоларни ўрганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари ўйингоҳга сунъий чим ётқизиш, бу борадаги ишларни қисқа фурсатда якунлаш ва мазкур ўйингоҳда турли мусобақаларни ўтказиш бўйича топшириқ берганди.
Шу кунларда стадионда сунъий чим ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Туман мутасаддиларининг маълум қилишича, “Марказий” ўйингоҳ шу ойнинг охирига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Шофиркон туманида бўлди.
Дастлаб вилоят раҳбари янгидан бунёд этилаётган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Қайд этиш жоизки, замонавий тарзда барпо этилаётган шифохонада ҳозирда сўнгги босқичдаги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Беш қаватли 260 ўринли мазкур тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш бўлимлари умумлаштирилган. Қиймати 47 млрд 335 млн сўмлик лойиҳа доирасида бино ертўласида ёрдамчи бўлимлар, биринчи қаватда қабул ва диагностика бўлимлари, рақамли рентген, МРТ, МСКТ текширувлари жойлаштирилади.
Иккинчи қаватда 17 ўринли анестезиология-реанимация, 10 ўринли шошилинч жарроҳлик, 15 ўринли режали жарроҳлик, 15 ўринли отолорингология бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.
Учинчи қаватда 10 ўринли шошилинч педиатрия, 10 ўринли шошилинч терапия, 25 ўринли болалар бўлими, 6 та болалар анестезиологияси реанимация, тўртинчи қаватда эса 90 ўринли туғруқ мажмуаси, бешинчи қаватда эса ҳар бир бўлим 20 ўринга мос равишда кардилогия, эндокринология, терапия ҳамда неврология бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ишларнинг боришига танқидий баҳо бериб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тиббиёт бирлашмаси ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига муҳим топшириқлар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Шофиркон_тумани
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Шофиркон туманида бўлди.
Дастлаб вилоят раҳбари янгидан бунёд этилаётган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Қайд этиш жоизки, замонавий тарзда барпо этилаётган шифохонада ҳозирда сўнгги босқичдаги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Беш қаватли 260 ўринли мазкур тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш бўлимлари умумлаштирилган. Қиймати 47 млрд 335 млн сўмлик лойиҳа доирасида бино ертўласида ёрдамчи бўлимлар, биринчи қаватда қабул ва диагностика бўлимлари, рақамли рентген, МРТ, МСКТ текширувлари жойлаштирилади.
Иккинчи қаватда 17 ўринли анестезиология-реанимация, 10 ўринли шошилинч жарроҳлик, 15 ўринли режали жарроҳлик, 15 ўринли отолорингология бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.
Учинчи қаватда 10 ўринли шошилинч педиатрия, 10 ўринли шошилинч терапия, 25 ўринли болалар бўлими, 6 та болалар анестезиологияси реанимация, тўртинчи қаватда эса 90 ўринли туғруқ мажмуаси, бешинчи қаватда эса ҳар бир бўлим 20 ўринга мос равишда кардилогия, эндокринология, терапия ҳамда неврология бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ишларнинг боришига танқидий баҳо бериб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тиббиёт бирлашмаси ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига муҳим топшириқлар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Бухоро, Когон, Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш топшириғи берилган. Шунга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги қарорида “Бобоҳайдар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-сонли мактаб ҳудудида 90 ўринли, “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26-сонли мактаб ҳудудида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш, “Тезгузар”ва “Мирзоқул” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла маиший-хизмат кўрсатиш марказларини ббарпо этиш белгиланган.
Мазкур объектлар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК буюртмачилигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа смета ҳужжатлари “Қишлоққурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. Мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ишлари “BROS CITY” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда ва шартнома қиймати 8 382,1 млн.сўмни ташкил этади. Ушбу тадбирларни амалга ошириш орқали тумандаги мактабгача таълим қамровини ошириш мақсад қилинган.
“Мирзоқул” ва “Тезгузар” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги маҳалла маиший хизмат кўрсатиш марказларини қуриш ишлари “Ғиждувон стандарт қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда ва шартнома қиймати 9 174,3 млн.сўмни ташкил этади. Объектларда ҳозирда режа-график асосида ишлар олиб борилиши таъминланган. Туманда амалга оширилаётган тадбирлар келишилган тармоқ жадвалларига асосан жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ўрганишлари давомида “Тезгузар”даги маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази ва Бобоҳайдар“даги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ишларни кўздан кечирди. Қурилишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор бериш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсматмалар берилди.

Жорий йилги мавсумда Шофиркон туманидаги 363 та фермер хўжалиги 8900 гектар майдонда серҳосил “Бухоро-6”, “Бухоро-10”, шунингдек, Хитойнинг "Чжунтай" пахта навларини экиб етиштирди. Миришкор деҳқонлар 35 минг тоннадан ортиқ хирмон яратишни кўзлашган. Хозирги вақтда 127 отряд таркибида 10 минг нафарга яқин теримчи меҳнат қилмоқда.
Айни дамда тумандаги барча фермер хўжалигида терим юқори суръатда давом этмоқда. Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Шофиркон туманида давом этди. Ўрганишлар Улуғбек Худойқулов раҳбарлигидаги "Худойқулов замини" фермер хўжалигида олиб борилди. Жорий йилги пахта мавсумида 20 гектар ерда пахта етиштирган хўжалик вакиллари 56 тонна давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган. Ҳозирда ҳам йиғим-терим ишлари қизғин давом этяпти. Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги раҳбари, "маҳалла еттилиги" фаоллари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, теримчилар учун далада яратилган шароитлар билан танишди. Туман мутасаддиларига терим суръатини ошириш, йиғим-терим ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Навбатдаги манзилда Ботир Зарипов "Султонобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Анвар" фермер хўжалиги даласида "Султонобод", "Темирчи", "Шибирғон" ва "Дўрман" маҳаллаларидаги "еттилик" вакиллари билан мулоқот қилди. Пахта йиғим -теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, отряд таркибида иштирок этаётган теримчиларга 2500 сўмдан пахта пулларини тарози бошида бериш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар "Жўйнав" ҳудудидаги "Алибек Ботир" фермер хўжалиги ерларида давом этди. Хўжалик ҳисобида 57 гектар экин майдони бўлиб, шундан 29 гектарида пахта парваришланган. Ҳосилдорлик 40 центнер бўлиб, ялпи ҳосил 116 тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.
Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги вакиллари, "маҳалла еттилиги", отряд раҳбарлари ва теримчилар билан мулоқот қилди. Теримчилар билан мулоқот давомида уларнинг кайфияти, далада яратилган меҳнат шароитлари, терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани билан қизиқди. Илғор теримчилар рағбатлантирилди.

⚡️Шофиркон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан жорий йил ёғингарчилик мавсумида корхона балансидаги 4Н 246 "Болтабоев.қ — Қинғинтепа.қ — Чуруқ.қ" автомобиль йўлининг (14-20) кмлари оралиғида табиий офат натижасида юзага келган нуқсонлар бартараф этилиб, асфальтлаштирилди.
Йўллар равонлиги, фуқароларнинг манзилга эсон-омон етиб бориши йўлида хизмат қилган барча йўлсозларга шу ҳудуд аҳли миннатдорчилиги чексиз бўлмоқда.