BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Тайинлов

“Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раисининг 2023 йил 17 июлдаги буйруғига асосан Дўстов Жамшид Жўраевич “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Жамшид Жўраевич ҳозирга қадар “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ Когон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Исматов Достонбек Ихтиёрович камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д. Исматов 1993 йил 7 февралда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2015 йилда Бухоро муҳандислик-технология институтини тамомлаган.

У айни вақтга қадар Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Бухоро марказий таъминот томорқа хизмат” МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Базаров Файзулложон Мухиддинович- "Узтемирйўлйўловчи" АЖ Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф. Базаров 1986 йил 18 майда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий. 2009 йилда Тошкент темир йўл ва муҳандислик университетини тамомлаган. Мутахассислиги- ташишларни ташкил этиш ва уни бошқариш.

У айни вақтга кадар Бухоро темир йўл вокзали бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from Олим Жўраев
#тайинлов

Аҳмедов Ботир Илҳомович - Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Аҳмедов 1982 йил 12 июнда Вобкент туманида туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш.

Айни вақтга қадар у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офеси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#тайинлов

Шахриёров Ботиржон Завқиддинович - Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Арашов Жалол Самандарович - Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Арашов 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институти (кундузги)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - муҳандис-иқтисодчи.

У айни вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Тўхтамишов Азизжон Болтаевич - Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси" ДУК директори этиб тайинланди.

А.Тўхтамишов 1984 йил 5 апрелда Жондор туманида туғилган, маълумоти - олий. 2006 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2023 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқотлар университетининг Бухоро табиий ресурсларни бошқариши институти (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ер тузиш ва ер кадастри ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш.

Айни вақтга қадар у “Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Bukhara City” ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Абдухалим Абдураимович Ахмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.

А.Ахмедов 1963 йил 10 апрелда Андижон шаҳрида туғилган. 1988 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

Айни вақтга қадар у Сирдарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Улуғбек Абдухалимович Абдуллаев - “Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузурида “Bukhara City” ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

У.Абдуллаев 1991 йил 14 апрелда Бухоро шаҳрида туғилган. 2017 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги- қурувчи-муҳандис.

Айни вақтга қадар у Бухоро вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузурида “Bukhara City” ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори вазифасида ишлаб келган Азизжон Тўхтамишов Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси" ДУК директори этиб тайинланган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Мирзаев Толибжон Тўрақул ўғли – Бухоро вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Т.Мирзаев 1994 йил 11 ноябрда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 2019 йилда Бухоро давлат университети: информатика ва ахборот технологиялари йўналиши (кундузги), 2022 йилда М.В.Ломоносов номли Москва давлат университети Тошкент филиали(магистр)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги- информатика ва ахборот технологиялари.

Айни вақтга қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Амонов Мўмин Олимович – “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори лавозимига тайинланди.

М.Амонов 1988 йил 8 февралда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни вақтга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, комуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Рамазонов Шавкат Шарипович Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ш.Рамазонов 1983 йил Бухорода туғилган. 2005 йилда БухДУ (бакалавр), 2007 йилда Франциянинг Париж-Сорбонна университети (магистратура), 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети(аспирантура)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасида таржимонликдан бошлаган. Шунингдек, турли йилларда Вазирларлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари Миллий комиссияси бош эксперти, “Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Халқаро алоқалар бўйича проректор, Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туризм масалалари бўйича қўмита директори лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар “Барқарор туризм” Миллий Уюшмаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов
Ҳамроев Суҳроб Ҳалимович Когон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди

С. Ҳамроев 1987 йил 1 май куни Бухоро туманида туғилган. 2009 йилда Бухоро давлат университети (кундузги) ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У айни вақтга қадар Бухоро вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи тайинланди

Қаландаров Феруз Абдукаримович
вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Феруз Қаландаров 1984 йил 29 январда Бухоро шаҳрида туғилган. 2004 йил Бухоро давлат университетини (кундузги) ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – социолог.

У айни вақтга қадар вилоят ҳокимлиги аппарати ишлар бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Исаев Миржон Замирович Бухоро вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М.Исаев 1983 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институти (бакалавр), 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида, суд тизимида, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Айни вақтга қадар Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#тайинлов

Божхона қўмитаси раисининг буйруғига асосан Муратов Бахтиёр Шавкатович Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Муратов 1977 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2002 йилдан буён Божхона тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Б.Муратов айни вақтга қадар Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Туражонов Азаматали Орифжонович Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи 28803 ҳарбий қисм командири этиб тайинланган.

Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда йиғилганлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбар кадрлари таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов янги тайинланган раҳбарларнинг иш фаолиятига омад тилади.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич бошқа лавозимга муносиб кузатиб қўйилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи кўра, Сафаров Ҳалимжон Салимович республика Савдо-саноат палатасининг маслаҳатчиси лавозимига
тайинланди.

Маълумот ўрнида: Сафаров Ҳалимжон Салимович 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.

Ҳалимжон Сафаров нефть ва газ соҳасида ва тадбиркорлик тизимида фаолият кўрсатган. Охирги йилларда “Евроснар” МЧЖ ва “Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” МЧЖ да раҳбарлик қилиб келган.

Шунингдек, бир муддат Бухоро тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб, соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имкониятини чеклаб қўйганлиги сабабли лавозимидан озод этилган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

⚡️Садиллаев Шохрухали Шарофович Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига
тайинланди

Ш. Садиллаев 1986 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, Бухоро давлат университетини ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтини тамомлаган.

Бунга қадар “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Носиров Жамол Шуҳратович Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ж. Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фаолияти давомида “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва Бухоро шаҳар ҳокими лавозимларида самарали меҳнат олиб борган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тайинлов

Чўлиев Яхшимурод Тўхтақулович – Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.                               

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube