BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Forwarded from Олим Жўраев
#Мулоҳаза

Ёрдам бериш учун катта куч–қудрат шарт эмас,
Кичкина бўлса ҳам меҳри бор юрак етарли.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#Мулоҳаза

Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида бир киши ингичка, нимжон арқонга боғлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.

— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради у.

Унга жавобан фил эгаси:

— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.....

P.S.: Дарҳақиқат, кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаймиз!

Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube