BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.6K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилиб, а 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклиги таъкидланди. Шунга кўра бугун, 3 ноябрь куни эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар секторлар раҳбарлари Бухоро шаҳрида дарахт экиш акцияси бошланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бухоро шаҳрида дарахт экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси жараёнлари видеотасвирларда акс этади.

✍️Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Долзарб_40_кунлик

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш юзасидан 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди. Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Бухорода ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун ушбу хайрли ишларда туризм ва спорт бошқармаси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, бошқарма биноси ҳудудида дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Бухорода ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ушбу хайрли ишларда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармалари мутасаддилари ҳам иштирок этиб, бошқарма биноси ҳудуди ҳамда атрофида дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бухоролик уламолар ҳам давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, хайрли ишларни бошлаб юборган. Улар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик"да фаол қатнашмоқда. Жумладан, куни кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Мажидов бошчилигида Б.Нақшбанд мажмуасида ана шундай хайрли иш амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, дарахт экиш акцияси доирасида вилоятдаги мавжуд 106 та жомеъ масжидлари, муқаддас қадамжолар атрофлари ободонлаштирилиб, 2 000 мингга яқин мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Когон шаҳрида ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ушбу хайрли ишларда Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов ва ҳокимлик мутасаддилари ҳам иштирок этиб, турли манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси таркибидаги "Бухоройўлкўкалам" унитар корхонаси томонидан умумфойдаланув автомобиль йўллари бўйида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бугун вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи М.Маматханов эрта тонгдан 4-сектор ҳудудига кирувчи Қоровулбозор туманида бўлиб, иш фаолиятини дарахт кўчатлари экишдан бошлади.

Ушбу хайрли ишларда 4-сектор ишчи гуруҳи, Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов ва ҳокимлик мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, турли манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Долзарб_40_кунлик

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан кўчат экиш акцияси ўтказилмоқда.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан, соҳавий хизмат раҳбарлари ва шахсий таркиб билан биргаликда Ички ишлар бошқармаси олд томонида жойлашган боғда дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бугунги кунда “Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик" акцияси ҳудудий ички ишлар органлари, вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Жондор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими эзгу ташаббусга қўл урди.

Бугун, 9 ноябрь куни эрта тонгдан тумандаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида 52 та маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари уюшиб, мазкур ҳудудда жами 10 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди.

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, туман ҳокими С. Ҳикматовлар ҳам эзгу ташаббусни қўлаб-қувватлаб ушбу акцияга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бугун, 11 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят божхона бошқармаси ходимлари “Олот” чегара божхона пости ҳудудига 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

“Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруза Ибрагимова Бухоро туман ҳокими Хайрилло Жўраев билан биргаликда дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Бунда тумандаги маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ёш оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

“Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик" акцияси вилоятдаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида вилоят кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.

Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси вилоятдаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом эттирилаётган бўлиб, бунда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бугун, 12 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти жамоаси ҳам Чўлпон кўчасининг А-380 автомагистралига қўшилган қисми йўл четига 100 туп манзарали катальпа ва шумтол дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида вилоят кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бугун, 12 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Молия бош бошқармаси, Давлат молиявий назорат ҳамда ғазначилик бошқармаси ходимлари ҳам кўчат экиш акциясида қатнашишди.

Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида вилоят кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг 2 ноябрдан 10 декабрь кунига қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинган эди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Пешкў туманидаги барча ҳудудларда МФЙ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Туманда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатини давом эттириш мақсадида "Мустақиллик" чўл ҳудудидаги оборотдан чиққан ерларни обод масканга айлантириш мақсадида 20 гектар майдонда мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан худудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу “Долзарб 40 кунлик”да Бухоро вилояти аҳолиси ҳам барчага ибрат бўлиб, вилоят ҳокимидан тортиб, маҳалла фуқароларигача фаол иштирок этмоқда. Улар ўз яшаш ҳудудларига мевали, манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини ўтқазиб, парваришлаш ишларини йўлга қўйди.

Ана шундай хайрли тадбирлардан бири бугун, 30 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасаси биноси ҳудудида амалга оширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Эркин Мажидов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, имом хатиблар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти масъуллари, шунингдек, талабалар иштирок этишди.

– Шаҳримизнинг ҳар бир фуқароси биттадан кўчат экканда шаҳримиз қиёфаси янада кўркам ва гўзал бўлади, – дейди Бухоро шаҳар имом хатиби Отабек Авезов. – Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат.

Шу куни билим юрти ҳудудидаги ерларга 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳри Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуд билан биргаликда Мир Араб олий мадрасига бепул берилган эди. Айни вақтда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #Бухоро
#Долзарб_40_кунлик

🌳Холмурод бобонинг боғи

Суратдаги мевали дарахтлар юртимиздаги сўлим боғларда эмас, балки, Олот туман Хосабўйи қишлоғидаги мўъжазгина боғдан олинган.

Бугун отахон 72 ёшни қоралаган. У яратган боғ ҳосилга кириб, Олот туманидаги Хосабўйи қишлоғига ажиб кўрк ва тароват бахш этиб турибди. Боғда йўқ дарахтнинг ўзи йўқ. Ҳаммаси пайванд қилинган. Ҳосилга кирганида шохларини кўтара олмайди.

Инсон қўли гул, у истаса мўъжиза яратишга қодир, дейишади. Бизнингча, одамларнинг ўзи яшаб турган уйи ёки ишлаётган жойига эътиборли ва меҳрли бўлиши ҳам мана шундай мўъжизаларнинг яратилишига хизмат қилади.

Маълумот учун: 7 сотих иссиқхона (лимонария) ҳамда 55 сотихли боғда 1 600 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтлар ва ток бор.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

⚡️⚡️⚡️РОМИТАН ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАШАББУСЛАР ҚИЗҒИН ТУС ОЛДИ

Kўчат экиш, ободонлаштириш азалий удумларимиздан бири бўлиб, инсонларни аҳил жамоа бўлиб ишлашга, меҳнат қилишга, қолаверса, маҳалла, оила, Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан ҳис этишга ўргатади.

Мевали ва манзарали кўчатлар экиш орқали таълим муассасаларини янада обод ва кўркам даргоҳларга айлантириш борасидаги “Долзарб 40 кунлик” доирасидаги тадбирлар бугун Ромитан туманидаги умумтаълим мактабларида қизғин тус олди.

Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган долзарб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1-секторга қарашли "Бахтиёрчи" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-умумий ўрта таълим мактаби боғида туман Халқ таълими бўлими масъуллари, МФЙ ходимлари, тумандаги мактабларнинг хўжалик ишларига масъул вакиллари, ва 28-мактаб жамоаси билан биргаликда 220 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилиб, мафтункор ва кўркам яшил ҳудуд барпо этилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экиш акциясида Ромитан тумани Халқ таълими бўлими умумий ўрта таълим мактаблари фаол иштирок этмоқда.

Барчани юртимизни янада обод этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube