BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ДИҚҚАТ!!!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган 2000 та ўрин учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар бугундан, яъни 30 майдан 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилиниши белгиланмоқда.
Республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
- кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
- турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
- ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
- икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
- ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган шунингдек, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
Юқоридагиларга кўра аризалар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда талабгорнинг ўзи томонидан тўлдирилади.
Талабгор ариза тўлдираётганда паспорт серияси ва туғилган куни, ой ва йили маълумотларини киритиб, маълумотлари платформада сақланишига бўйича розилик берганидан сўнг, кейинги саҳифага ўтилади. Унда яшаш манзили (вилояти, тумани, маҳалласи, кўчаси ва уй рақами) тўлиқ киритилади.
Шундан сўнг талабгор белгиланган 6 та мезондан қайси бирига тўғри келса шу танлайди ва сақлаш тгмасини босса унга смс код келади. Ариза смс орқали юбориладиган код билан тасдиқланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат

⚡️Бухоролик давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Давлат фуқаролик хизматидаги мавжуд ҳолатни яқиндан билиш, соҳадаги кадрларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, ечим бериш мақсадида навбатдаги мулоқотимиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаев иштирокида бўлиб ўтади.

Мулоқот вақти: 2023 йил 3 август, 11:00

▫️Мурожаатларни олдиндан юбориш https://forms.gle/N7uUfz53M76YzXnZ8

Сизнинг хоҳишингизга қараб, шахсингиз сир сақланишини кафолатлаймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат_акция

‼️БУХОРО ШАҲРИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

❇️ "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нотариал палатаси вилоят бўлими ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида 22 август куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида "Менинг оилам-менинг ҳуқуқим" мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳат акцияси ўтказилади.

❇️Ушбу акциясида фаол иштирок этинг ва нотариуслар, малакали ҳуқуқшунослардан бепул маслаҳат олинг.

Тадбир соат 10:00 дан 12:00 га қадар давом этади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат #Ижтимоий_сўровнома

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида иш режимини мақбуллаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг вақтдан унумли фойдаланиш (тайм-менежмент) кўникмасини баҳолаш ва такомиллаштириш талаб этиладиган жиҳатларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровнома аноним хусусиятга эга бўлиб,
барча саволларни диққат билан ўқиб, ўзингизга мос жавобни белгиласангиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сўровномада давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар
иштирок этиши мумкин!

Ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз!

Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
👉Иштирок этиш (https://forms.gle/B115G5RGovVxnj548)
#диққат
#муҳим_хабар

Бухоронинг қадимий "Арк" қўрғонининг бир аср аввал вайронага айланган ҳудудида туристлар ва аҳоли учун қизиқарли саёҳат майдони яратиш мақсадида "Археологик парк" ташкил этиш ишлари жадал давом этмоқда. Маданий мерос, археология ва туризм соҳасида етук олимлар, тадқиқотчилар, мутахассисларнинг таклиф ва тавсияларини эътиборга олган ҳолда олиб борилаётган ишлар яқин кунларда якунига етказилиб, мазкур "Археологик парк" ишга туширилиши кутилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бугун, 12 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 13:00 га қадар белгиланди.

Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#тузатиш
#муҳим_хабар

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бугун, 12 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 12:00 га қадар белгиланди.

Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат
#тарқатинг

Эртадан барча ходимлар учун 2024 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади

Президент фармонига мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 4 кунлик дам олиш куни берилди.

Эртадан, яъни 3 январдан бошлаб барча ходимлар учун 2024 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 15 январидан Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
 
Ичимлик суви (1 м3):
Аҳоли учун – 3100 сўм;
Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3472 сўм;
Бюджет ташкилотлари учун – 7840 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 7840 сўм;
 
Техник сув (1 м3):
Аҳоли учун – 1500 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 1680 сўм;
 
Оқова сув хизмати (1 м3):
Аҳоли учун – 2800 сўм;
Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3136 сўм;
Бюджет ташкилотлари учун – 5376 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 5376 сўм;
 
Шунигдек “Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 м3):
Аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун – 650 сўм; (сув таъминоти корхоналари орқали)
Бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1 500 сўм;

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

❗️Азиз бухороликлар!

Юртимизда шу кунларда совуқ ҳаво оқими ҳукм сурмоқда. Шунингдек, жойларда кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда. Бунинг натижасида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.

Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида эртага, 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

Соат 17.00 ҳолатига кучли шамол натижасида вилоятдаги электр таъминоти узилган 15 мингта истеъмолчидан 8 минг 400 тасининг таъминоти қайта тикланди.

Айни пайтда вилоятда 6 минг 600 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

Соат 21.00 ҳолатига кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида вилоятдаги электр таъминоти узилган 6 минг 600 та истеъмолчидан 4 минг 750 тасининг таъминоти қайта тикланди.

Айни пайтда вилоятда 1 минг 850 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#диққат
#бу_муҳим

Жорий йилнинг 20-27 февраль кунлари Молдавия ва Россиянинг етакчи аритмологлари республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ташриф буюришади. Агар сизда юрак ритмининг бузилиши – аритмияси бор беморларингиз ёки ўзингизда шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, мурожаат қилинг. Хизматлар пуллик ва бепул тарзда амалга оширилади.

БEПУЛ хизматлар:
👉Аритмолог консультацияси;
👉ЭКГ;
👉Холтер бўйича ЭКГ мониторинг;
👉Трансторакал эхокардиография;
👉Трансезофагиал эхокардиография;
👉Юракни трансезофагиал электрофизиологик текшируви;
👉Электрокардиостимуляторларни текшириш ва қайта программалаштириш.

📝ПУЛЛИК хизматлар:
👉Электрик кардиоверсия;
👉Юракни инвазив электрофизиологик текшируви;
👉Радиочастотали абилация:
👉Феномени ва синдроми (WПW);
👉Атривентрикуляр тугун ре-энтер тахикардияси;
👉Фокусли бўлмачалар тахикардияси;
👉Бўлмачалар титраши;
👉Фацикуляр бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар тахикардияси;
👉Кардиостимуляция;
👉Вақтинчалик кардиостимулятор имплантацияси;
👉Доимий кардиостимулятор имплантацияси;
👉Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси;
👉Юракни ресинхронизацияловчи апарат имплантацияси (CРТ-Д).

☎️Қўшимча маълумотлар учун: +998 91 083 72 82 (Камолжон Юсупович)
🌐Электрон почта: шамсиевкамолжон@gmail.com
📍Манзил: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол оқибатида жиддий шикастланган 110 кВ кучланишдаги “L-Gazli-1” ва “L-Gazli-2” электр узатиш тармоқлари тўлиқ таъмирланиб, қайта ишга туширилди.

Қарийб тўрт кун давомида ноқулай об-ҳаво шароитларида мураккаб кечган таъмирлаш-тиклаш ишларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 9 та махсус бригада таркибидаги 83 нафар ходими 12 та машина ва техника механизмлари билан фаоллик кўрсатишди. Иш 24 соатлик режим асосида йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тармоқдан электр энергияси олувчи аҳоли истеъмолчилари ҳозирги вақтгача захирадаги “Учқур – Газли” тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланаётган эди.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#муҳим_хабар

Азизжон Тўхтамишов: Бухоро шаҳридаги собиқ "Тўқимачи" спорт мажмуасини реконструкция қилиш ишлари бошланди. Мажмуадаги ўйингоҳ қисқа муддатда фойдаланишга топширилади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

Вилоятимиз ҳудудида жорий йилнинг 16 мартидан буён ҳаво ҳароратининг ўртача +8 даражадан юқори бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан 20 март кунидан эътиборан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларига иссиқлик энергиясини етказиб бериш тўхтатилишини маълум қиламиз.

Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат_акция

‼️КОГОН ВА ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

❇️ "Юксалиш" ҳаракати, Ўзбекистон нотариал палатаси вилоят бўлими ҳамда Маҳалла уюшмалари вилоят бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27 март куни Когон туманидаги маданият марказида ҳамда 28 март куни Ғиждувон туманидаги "Тахтахон" МФЙ биносида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар куни акциялари ўтказилади.

❇️Ушбу акциясида фаол иштирок этинг ва нотариуслар, малакали ҳуқуқшунослардан бепул маслаҳат олинг.

Тадбирлар соат 10:00 дан 13:00 га қадар давом этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат_эълон

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар диққатига!

Бухоро вилояти 4Р65 "4Р63 автойўли — Азизобод қ.— Когон ш." давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 26-46 км.ларини хусусий секторга топшириш маросими бўлиб ўтади.

⌛️Бошланиш вақти: бугун, 14 май соат 17:00да

📍Ўтказиш жойи: Саййид Амир Кулол зиёратгоҳи олдида

Ушбу тадбирга барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#диққат
#муҳим_хабар

"Ташаббусли бюджет" жараёни 2024 йил 2-мавсумининг овоз бериш босқичи бошланишига оз фурсат қолди.

Бугун, 21 август (чоршанба)дан 22 август (пайшанба)га ўтар кечаси соат 00-00 да 2-мавсум лойиҳаларига овоз бериш бошланади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритинг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Бухоро вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#муҳим_хабар

"Ташаббусли бюджет" жараёни 2024 йил 2-мавсумининг овоз бериш босқичи тугашига оз фурсат қолди.

Овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича "1282" ишонч телефонига хабар беринг!

"Ташаббусли буджет" жараёнларида буджет ташкилотлари ходимларини овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан "1282" қисқа рақамли ишонч телефони ишга туширилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube