BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, жажжи ўғил-қизларнинг саводхонлигини ошириш ва уларни умумтаълим мактабига тайёрлаш мақсадида Қоракўл туманида ҳам қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Шўрработ” МФЙ ҳудудида пудрат ташкилоти “Қойир бобо” МЧЖ томонидан 5 млрд 900 млн сўм маблағ эвазига икки қаватли 180 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш ишлари амалга оширилди.
Қайд этиш жоизки, уч минг аҳоли истиқомат қилаётган мазкур маҳалладаги боғча ёшидаги болалар сони 312 нафарни ташкил этади. 33 йилдан бери боғча бўлмаган маҳаллада аҳоли фарзандларини 4-5 км масофадаги боғчаларга элтиб келтирган. Шу жиҳатдан янги боғча очилиши шўрработликлар учун кўпдан кутилган воқелик эди.
Унинг очилиш маросими ҳам катта тантанага айланди.Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, меҳнат фахрийлари, ота-оналар иштирок этдилар.
Ботир Зарипов йиғилганларни боғча очилиши билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда Президентимиз томонларидан мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар Қоракўлда ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.
Дуога қўл очган нуронийлар Яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, қишлоқ марказига кўрк бўлган шинам иншоот учун давлатимиз раҳбарига миннатдорликларини билдирдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар замонавий боғчада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Шу ерда Ботир Зарипов қишлоқ аҳолиси билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Аҳоли хонадонларида қишга тайёргарлик масалалари билан қизиқди. Шундан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👍5
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Ботир Зарипов 5-умумтаълим мактабидаги маданият саройида туманда мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилди. Унда аввалги шу форматда ўтказилган учрашувда кўтарилган муаммолар, уларни ҳал қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, шу билан бирга аҳолини ўйлантираётган масалалар, қиш мавсумини беталофат ўтказиш билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.
Маҳалла мутасаддилари бу борадаги таклиф ва муаммолари юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди.
Мурожаатларда йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш, трансформаторларни реконструкция қилиш ёки янгидан ўрнатиш, тоза ичимлик суви тармоқлари тортиш, ариқларни бетонлаштириш, кўп қаватли уйлардаги иситиш тизимини яхшилаш ва бошқа масалалар кўтарилди.
Ботир Зарипов кўтарилган ҳар бир масалани тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилди. Уларни ҳал қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.

❤2👍1
#ҳосил_байрами
#Қоракўл_тумани
Бугун, 8 декабрь куни "Янги Ўзбекистон" массивидаги майдонда туман меҳнаткашларининг 2023 йилги қишлоқ хўжалик мавсумининг муваффақиятли якунларига бағишланган анъанавий “Ҳосил байрами” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” тадбири кенг нишонланди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этиб, қоракўлликларни қўшалоқ айём– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги, қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланиб келаётган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва анъанавий “Ҳосил байрами” билан самимий муборакбод этди.
Байрам томошаларида миллий кураш ҳамда қўчқор уриштириш, улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли кечди.

👍13👏2
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
“Маллаишайх” маҳалласидан ўтган ариқнинг 2 километр қисмини бетонлаштириш ишлари бошланди
Эътиборлиси, мазкур ариқни бетонлаштириш лойиҳаси маҳалла аҳолисининг ҳамжиҳатлиги асосида 1333 та овоз тўплаб, жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг дастлабки мавсумида ғолиб деб топилган эди.
Қиймати 700 миллион сўмга тенг 2 км километр узунликдаги сув йўлини бетонлаштириш лойиҳаси доирасида айни вақтда ариқда бетон ётқизиш учун асос тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Муҳими, бу ариқдан эндиликда фермер хўжаликлари тасарруфидаги 60 гектар ер майдони ҳамда 65 гектар аҳоли томорқасини сув билан кафолатли таъминлаш имконияти яратилади.

👍7👏2❤1
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Қоракўл_тумани
⚡️Янги йил арафасида Қоракўлда яна битта мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
"Эски қалъа" маҳалласида бўш турган бино негизида замонавий кўринишга келтирилган 46-ДМТТнинг янгича қиёфаси кўзни қувонтиради.
Қуввати 180 ўринли ушбу муассаса хоналари миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ўқув-методик жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари тиббиёт хонаси, ошхона ва ётоқхоналар болажонлар учун хизмат қилишга шай ҳолатга келтирилган.
Тадбир давомида қорбобо ва қорқиз сингари эртак қаҳрамонлари томонидан улашилган байрам совғалар болажонларга чинакам байрам кайфиятини туҳфа этди.
Эътиборлиси, ушбу муассасанинг ишга тушиши билан туманда боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 83 фоизга етказилди.

👍10❤3
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Жорий йилда Қоракўл туманидаги Қораҳожи маҳалласини “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида ривожлантириш режалаштирилган. Бу асосан, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмири ва ободонлиги, ижтимоий соҳа иншоотлари фаолиятига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш орқали маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби жиҳатларни қамраб олмоқда.
— Туман марказидан 25 километр узоқликда, айни пайтда Арабхона, Қорақулончи ва Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини, бир томони Қандим газ бурғулаш корхонаси жойлашган чўл массивига туташ маҳалламиздаги Янги турмуш, Шукрона, Ҳунармандлар ва Тадбиркорлар деб номланган 4 та кўчамизда бугунга келиб 509 та хонадон, 815 та оила ва уларда жами 3 100 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилишмоқда, — дейди “Қораҳожи” МФЙ раиси Комилжон Янгиев. — Аҳолининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик ва дала-деҳқончилик ишлари ҳисобланади. Бунда ҳар бир хонадонда сигир-бузоғи, қўй-эчкиси, паррандаси, яна экин-тикин қилинадиган томорқа ери бор. Ниҳоят, ободонлаштиришга доир давлат дастурига киритилганимиздан жуда мамнунмиз. Негаки, маҳалламиз янгиланишга муҳтож ҳудудлардан. Бизда ўтган аср олтмишинчи, етмишинчи йилларида қурилган йўл ва иншоотлар бугун таъмирталаб аҳволда, электр линияси тармоғини янгилаш, қўшимча трансформаторлар ўрнатишга эҳтиёж катта. Яна ҳозирда 350 нафар ўқувчи таҳсил олаётган 32-сон умумтаълим мактаби, шунингдек, 56-сонли оилавий поликлиникани қайта таъмирлаш ва талаб даражасида жиҳозлаш, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолиятини йўлга қўйиш жуда муҳим. Қолаверса, ҳудудимизда болалар боғчаси йўқ, қораҳожиликлар жажжи фарзандлари эса узоқ йўл юриб, қўшни Деҳқонобод ва Жиғачи маҳаллаларидаги боғчаларга қатнамоқдалар.
Ботир Зарипов мониторинг штабида бўлиб, маҳаллада амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан батафсил танишди. Мутасаддилар ўрганишлари ва юқоридаги дастур асосида Қораҳожида қатор ободонлаштириш ва мукаммал таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Бу борада “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Аввало, жорий йил дастлабки чорагида ҳудуддаги 32-сон умумтаълим мактаби ёнидан 180 ўринли болалар мактабгача таълим ташкилоти биносини қуришга қарор қилинган.
Шунингдек, Қораҳожидан оқиб ўтган ариқнинг 6 километр қисмини, сув сиғимини оширган ҳолда бетонлаштириш ишлари билан бирга, умумий узунлиги 35 километр ички йўлни рисоладагидек кўринишга келтириш, шундан 19 километрдан зиёд тупроқли ички йўлни шағаллаштириш ва шундан 6,5 километр йўл қисмини асфальтлаштириш, электр энергияси таъминотидаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этиб, эскириб яроқсиз ҳолга келган юздан ортиқ симёғочни бетон таянч устунига алмаштириш, тармоқдаги 3 минг метрдан ортиқ электр кабель симларни янгилаш ва истеъмолдаги юкламалардан келиб чиққан ҳолда яна қўшимча 2 та электр трансформаторни ўрнатиш чора-тадбири кўрилмоқда.
Худди шундай, маҳаллада тоза ичимлик суви етиб бормаган 20 тага яқин хонадонни истеъмолга яроқли “оби ҳаёт” билан таъминлаш, маҳалла маъмурий биносини таъмирлаб, маҳаллага кираверишдаги рамзий дарвозани қуриш, ёшлар учун спорт workaut майдончасини барпо қилиш, мавжуд 4 та кўчани ободонлаштириб, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, қолаверса, табиий газ қувурларини таъмирлаб, суюлтирилган газ истеъмолига ўтказилган аҳоли хонадонларига маиший газ баллонларида зарур ёнилғини барқарор етказиб бериш, ҳудуддаги 3 та қабристон атрофини тозалаб обод қилиш ва шунингдек, мол бозорини бошқа ҳудудга янгидан қуриб кўчириш каби муҳим ишлар амалда бошланган. Айтиш жоизки, дастлабки кунлардан бунда аҳоли мурожаати асосида савдо дўконларидан бирига банкомат ўрнатилиб, ҳудуддаги тупроқ кўчалар реконструкцияси жадал бошлаб юборилган.
Бир сўз билан айтганда, қисқа муддатда Қораҳожи маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида ҳар жабҳада намунали, кўркам ва замонавий ҳудудга айлантирилади.
Вилоят раҳбари қатор объектларда ҳам бўлиб, уларни реконструкция қилиш, инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Уларни ҳал қилиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

👍9👎3
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар қоракўллик аёллар учун ҳам имкониятлар эшигини очмоқда.
Ушбу имкониятлар самараси ўлароқ бугун оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва шу асосда ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган 30 нафар хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди
Тикув машиналарини ўз эгаларига топшириш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Хуршид Тохиров даставвал 8 март — халқаро Хотин-қизлар куни билан барчани самимий муборакбод этиб, берилаётган жиҳозлар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг оиласи учун қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратишини таъкидлади.

👍15👏3
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Шу куни вилоят раҳбари Қоракўл туманидаги "МТО" газ-кимё мажмуаси ҳудудида амалга оширилаётган қурилишлар ва "Янги Ўзбекистон" массивидаги ободонлаштириш ишлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ҳам кўздан кечирди.
Дастлаб "ENTER STEEL KARAKUL" МЧЖ негизида 58 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган металл қувур ҳамда катта ҳажмдаги резервуарлар ишлаб чиқариш заводи фаолияти кўздан кечирилди. Айни вақтда тест режимида ишлаётган металл қувур ишлаб чиқариш заводининг биринчи босқичи яқин кунлар ичида тўлиқ қувват билан иш бошлаши кутилмоқда. Қарийб 75 гектар майдонни эгаллаган заводлар тўлиқ ишга тушганидан кейин қуввати йилига 300 минг тонна металл қувур ва 300 дона катта ҳажмдаги сиғим—резервуар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ҳамда 500 та янги иш ўрни яратилади.
Вилоят ҳокими завод ҳудудидаги ишларни тезроқ якунига етказиш бўйича масъулларга тегишди вазифалар бериб, ижросини назоратга олди.
Шундан сўнг, туманнинг Дўрмон ҳудудида қад ростлаган "Янги Ўзбекистон" массивидаги бажарилган ишлар билан танишилди. Массивда 12 та 240 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар жой мажмуасига кўплаб оилалар кўчир келди. Шуниси аҳамиятлики, келгуси 5 йил давомида бу ердаги кўп қаватли уйлар сони 70 тага, аҳоли хонадонлари эса 1400 тага етказилади. Ўтган давр мобайнида массивда 330 ўринга мўлжалланган мактаб, шунингдек, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикчилиги асосида яна 120 ўринли замонавий болалар боғчаси ва 100 қатнов ўрнига мўлжалланган оилавий поликлиника бинолари ҳам қуриб битказилди.
Назорат тартибидаги ўрганишлар давомида масъулларга массив ҳудудини ободонлаштириш, қурилиши тугалланмаган объектларни ниҳоясига етказиш, кўп қаватли уйлар фасадини тартибга келтириш бўйича бир қатор вазифа ҳамда кўрсатмалар берди.

#сайёр_қабул
#Қоракўл_тумани
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 апрель куни Қоракўл тумани Маданият маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат қоракўлликлар балки қўшни Олот, Жондор туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқароларини ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.
Оммавий сайёр қабулда 91 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.
Мурожаатчиларнинг 55 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.
Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

👍12😁2❤1
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Ботир Зарипов ўрганишларни Қоракўл туманида давом эттирди. Хусусан, вилоят раҳбари "Жонибек Абдусалом ўғли" фермер хўжалигида бораётган ғалла ўрими жараёнларини кўздан кечирди. Акмал Одилов раҳбарлигидаги хўжалик жорий йилда 25 гектар ерда ғалла етиштирди. Айни кунда бу ерда ҳам ўрим ишлари қизғин.
Ботир Зарипов шу хўжалик мисолида туманда ўримни жадаллаштириш, ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш тозалаш, такрорий экинларни экиш, пировардида аҳоли даромадларини ошириш бўйича зарур топшириқлар берди.

Президентимиз Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятимизни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда бошқа бир қатор муҳим соҳаларда “Бухоро тажрибаси”ни яратишни устувор вазифа сифатида белгилаб берган эди.
Орадан кўп фурсат ўтмай, Қоракўл туманида Президентимиз белгилаб берган мазкур соҳалар бўйича “Бухоро тажрибаси”ни яратиш – садоқат намунаси” эканлигини амалда ўз исботини топмоқда.
Жумладан, "Сайёт" маҳалласида фаолият юритаётган касб-ҳунарга ўқитиш мактабида ишга туширилган янги лойиҳа туманни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги ижобий ишлардан яна бири бўлди.
Таъкидлаш жоизки, касб-ҳунар мактабининг бўш ётган биноси "Экваториал Чодак" МЧЖ томонидан алоҳида жиҳозланиб, унга дастлабки босқичда қиймати 1 млрд. сўмга яқин маблағ эвазига замонавий русумдаги 100 та тикув машинаси ва бошқа асбоб-ускуналар киритилди. Ҳозирда бу ерда ҳарбийлар учун махсус кийимлар тикилмоқда.
Корхона йиллик ишлаб чиқариш қувватини 30 млрд сўмдан ошириш, маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт қилиш кўзда тутилган.
-Ўзим шу касб-ҳунар мактабида 20 йилга яқин тикувчилик йўналишида ёшларга ҳунар ўргатиб келдим. Ҳозир мана шу цехда раҳбар сифатида ишлаяпман. Цехда ҳудудимиздаги 6 та маҳалладан хотин-қизлар келиб ишлашяпти. Ойлик маоши 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача. Кундалик иссиқ овқат ҳам ташкил қилингани ҳам катта қулайликдир, -дейди Моҳира Жўраева биз билан суҳбатда.
Эътиборлиси, янги ўқув йилидан касб-ҳунар мактабида “дуал таълим” шакли жорий этилади. Эндиликда корхона билан ҳамкорлик натижасида мактаб ўқувчилари бир вақтда ҳам ўқиш, ҳам ишлаб даромад топиш имкониятиятига эга бўлишади.
Ботир Зарипов мазкур тикув цехида бўлиб, ташаббусни юқори баҳолади. Корхона масъуллари ва ишчи хотин-қизлар билан мулоқот қилди.
Бу каби тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Айни кунда бу ерда 120 нафар доимий иш ўрни яратилган.Ишчиларнинг асосий қисмини эса ёшлар ташкил қилади.
-Ўзим шу касб-ҳунар мактабида 20 йилга яқин тикувчилик йўналишида ёшларга ҳунар ўргатиб келдим. Ҳозир мана шу цехда раҳбар сифатида ишлаяпман. Цехда ҳудудимиздаги 6 та маҳалладан хотин-қизлар келиб ишлашяпти. Ойлик маоши 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача. Кундалик иссиқ овқат ҳам ташкил қилингани ҳам катта қулайликдир, -дейди Моҳира Жўраева биз билан суҳбатда.
Эътиборлиси, янги ўқув йилидан касб-ҳунар мактабида “дуал таълим” шакли жорий этилади. Эндиликда корхона билан ҳамкорлик натижасида мактаб ўқувчилари бир вақтда ҳам ўқиш, ҳам ишлаб даромад топиш имкониятиятига эга бўлишади.
Ботир Зарипов мазкур тикув цехида бўлиб, ташаббусни юқори баҳолади. Корхона масъуллари ва ишчи хотин-қизлар билан мулоқот қилди.
Бу каби тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Жорий йилда вилоятда жами 7 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Шу жумладан, Қоракўл туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида умумий 240 хонадондан иборат бир подьездли ҳар бир 5 қаватдан иборат 12 та турар жой қурилиш ишлари бошланган.
Ботир Зарипов мазкур массивда бўлиб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. Ишларни жадаллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👍6👎1
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Шу кунларда Қоракўл туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйининг 300 ўринли мавжуд бино- иншоотларини реконструкция қилиш, қўшимча 100 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган мазкур ишлар учун қарийб 35 млрд сўм маблағ сарфланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Ғиждувон Ғовшун махсус қурилиш монтаж" МЧЖ бунёдкорлари зиммасида.
Ботир Зарипов мазкур объектда ҳам бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбарига лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ботир Зарипов қурилиш ишларини жадаллаштириш, бунда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, ишчи-ходимлар сонини кўпайтириш юзасидан пудрат ташкилоти ва бошқа раҳбарларга топшириқлар берди.

👍9❤1
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
"Маллайшайх" маҳалласидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 300 ўринли ўқув блоки дастур асосида "Гулистон қўрғон барака монтаж" бинокорлари томонидан янгиланмоқда. Бунинг учун 3 млрд 900 млн сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу объект бўлди.
Ботир Зарипов қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, иншоотдаги иш жараёнларини жадаллаштириш, ажратилган маблағларни ўз ўрнида сарфлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

👍2❤1
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
"Янгизамон" маҳалласидаги 50- умумий ўрта таълим мактаби 2007 йилдан эътиборан шу ерда мавжуд боғчани 165 ўринга мослаштириш ҳисобига фаолият кўрсатиб келган. Эндиликда маҳаллада икки қаватли 220 ўриндан иборат замонавий мактаб қад ростламоқда.
Тасдиқланган лойиҳа экспертиза ҳужжатларида янги спорт зал ҳам қуриш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов " Амир қурилиш инвест 2019" МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Ишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, ишчи -ходимлар сонини кўпайтириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари "маҳалла еттилиги" билан мулоқот қилди. Одамларнинг ташвиш-муаммолари билан қизиқди. Аҳолини даромадли қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўради. Бу борада таклифларни ўрганди. Шунга кўра муҳим вазифалар белгиланди.

👍2
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Жорий йилда "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери томонидан "Жиғачи" ҳудудидан 120 гектар ер ўзлаштирилиб, оборотга киритилган. Май ойида хитойлик ҳамкорлар билан келишув асосида мазкур ерларга плёнка остига томчилатиб суғориш технологияси асосида ҳосилдор хорижий нав чигити экилиб, парвариш қилинмоқда.
-Хитойлик олимлар томонидан ғўза парваришининг кунлик мониторинги олиб борилмоқда. Шунга қараб агротехник тадбирлар белгиланади. Суғоришда ҳам ҳудуддан оқиб ўтган зовур сувларидан насос ёрдамида сув олиниб, фойдаланилади. Лекин шунга қарамай, ҳосилдорлик 70 центнерга етиши кутилмоқда, -дейди кластер раҳбари Иброҳим Ҳамроев.
Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, ғўза парваришининг боришини кўздан кечирди. Хитойлик олимлар билан мулоқот қилиб, хорижий нав агротехникаси ҳақида сўради.
Масъулларга бундай юқори омилкорлик асосида амалга оширилаётган ишларни бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш юзасидан вазифалар юкланди.

Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонда қоракўллик ёш миришкорларнинг жорий йилги ютуқларининг ўзига хос тақдимоти сифатида улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ўз томорқасига эга бўлган ёш деҳқонлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу ярмарка давомида аҳолига арзон нархларда қовун, тарвуз ва бошқа турдаги полиз маҳсулотлари билан бир қаторда, шириндан шакар мевалар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошида ер ажратиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Қоракўл туманида ҳам деҳқончилик қилиш истагини билдирган 1минг 647 нафар ишсиз ёшларга 500 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.
Сувга қулай, унумдор ҳамда аҳолига яқин жойлардан ер майдонларини олган қоракўллик ёшлар бугун ўз ер майдонларида белгиланган агротехник тадбирлар асосида сабзавот, полиз экинлари етиштириб халқимиз дастурхонига тортиқ қиллмоқдалар.
Ярмарка давомида шунингдек, туман санъат усталари иштирокида концерт ва турли кўнгилочар шоу-дастурлар ҳам намойиш этилди.

Президентимизнинг биз, ёшларга яратиб бераётган шароитларини мен яхши яшашга имкон деб биламан , — дейди жиғачилик Мухлиса Бобоқулова. — Ота-онам билан маслаҳатлашиб, уйимизга яқин жойдан 20 сотих ер олиб полиз маҳсулотлари эккан эдик. Минг шукур айни кунларда ҳосилни йиғиб олаяпмиз. Бу йилги ўқиш контракт пулимни мана шу етиштирган маҳсулотларимдан оладиган даромадим орқали тўламоқчиман. Мақсадим ота-онамга оғирлигимни туширмай эл корига ярайдиган фарзанд бўлиш.
Ярмарка давомида шунингдек, туман санъат усталари иштирокида концерт ва турли кўнгилочар шоу-дастурлар ҳам намойиш этилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍13
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
Қоракўлда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўргазма ташкил этилди
Сўнгги йилларда кредит ажратиш тизимининг соддалаштирилиши натижасида Қоракўлда ҳам тадбиркор бўламан деган оилалар сони ортиб бормоқда. Биргина мисол жорий йил бошидан туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида фуқароларга қарийб 50 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
Бу каби ишларни бундан кейин ҳам кучайтириш, оилавий тадбиркорликка янада туртки бериш орқали аҳолининг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида куни кеча Қоракўл туманида имтиёзли кредит асосида олиш мумкин бўлган маҳсулотлар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ўтказилди.
Кўргазмада йигирмага яқин мини техникалар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларга аҳолига тақдим қилинди. Тадбир давомида ўттизга яқин фуқароларга ўзини банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва бир нафар ёшга ноутбук субсидия асосида топширилди
Мазкур кўргазмада "Пробация ойлиги" доирасида бир гуруҳ пробация назоратидаги шахсларнинг ҳам иштироки таъминланди.

👍8
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
Қоракўл тумани марказида жойлашган “Ўзбегим” тўйхонасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатда турувчи оилаларнинг 28 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.
Тўйда болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдиришди. Юртимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо ва бошқа совғалар топширилди. Тадбирда ҳозир бўлган нуронийлар эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Санъаткорларнинг наволари даврага ўзгача файз, болажонлар ва уларнинг яқинларига олам-олам завқ бағишлади.

👍10❤2
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
Томорқа ҳар бир хонадон хазинаси десак , сира муболаға бўлмайди. Чунки унда ёз фаслида очиқ майдонда, қишда эса ихчам иссиқхона шароитида турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб, оилада тўкинлиги йўлида мустаҳкам пойдевор қўйиш мумкин.
Қоракўл туманидаги Арна маҳалласига қарашли Човурчи қишлоғида яшовчи Нодир Сафаровнинг деҳқончиликдаги иш андозаси фикримизга ёрқин мисолдир. Чунки қаҳрамонимиз бир эмас , иккита кичик иссиқхона қуриб, катта даромад олмоқда. Иш кўзини билган уста деҳқон иссиқхоналарнинг бирига булғор қалампири экиб, мўл ва сифатли ҳосил кўтармоқда.
Томорқа эгаси иккинчи иссиқхонасида эса бодринг етиштириб бозорга чиқармоқда. Бу борада ҳам унинг ҳаракатлари самарали бўлаяпти. Бундан ташқари хонадонда тез ўсувчи павлония дарахтлари ҳам кўпайтирилмоқда. Шунингдек , оила сардори кичик ҳавза ташкил қилиб, балиқчиликни ҳам ривожлантирмоқда. Шу билан биргаликда хонадонда асаларичиликка ҳам қўл урилган.
Бир сўз билан айтганда , қоракўллик Сафаровлар хонадонда томорқа хўжалиги тараққий топган. Бу эса оилага файзу-барака олиб кирмоқда.

– Мен томорқадан кўзланган ҳосилни олиш учун дастлаб Калифорния чувалчангги орқали биогумсни ҳосил қилиб, экин майдонларига киритдим ,-дейди Нодир Сафаров. Ҳозирда етиштираётган маҳсулотимиз оиламизни таъминлаш билан бирга, бозорга ҳам олиб чиқиб оилавий даромадимизни ошишига ҳам анча фойда бўлаяпти.

👍7❤1