#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Жорий йилги мавсумда Шофиркон туманидаги 363 та фермер хўжалиги 8900 гектар майдонда серҳосил “Бухоро-6”, “Бухоро-10”, шунингдек, Хитойнинг "Чжунтай" пахта навларини экиб етиштирди. Миришкор деҳқонлар 35 минг тоннадан ортиқ хирмон яратишни кўзлашган. Хозирги вақтда 127 отряд таркибида 10 минг нафарга яқин теримчи меҳнат қилмоқда.
Айни дамда тумандаги барча фермер хўжалигида терим юқори суръатда давом этмоқда. Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Шофиркон туманида давом этди. Ўрганишлар Улуғбек Худойқулов раҳбарлигидаги "Худойқулов замини" фермер хўжалигида олиб борилди. Жорий йилги пахта мавсумида 20 гектар ерда пахта етиштирган хўжалик вакиллари 56 тонна давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган. Ҳозирда ҳам йиғим-терим ишлари қизғин давом этяпти. Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги раҳбари, "маҳалла еттилиги" фаоллари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, теримчилар учун далада яратилган шароитлар билан танишди. Туман мутасаддиларига терим суръатини ошириш, йиғим-терим ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#DIQQAT
⚡️Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилди
Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидаги (Онкология, тери касалликлари ҳамда юқумли касалликлар шифохоналарига кирувчи) ∅250мм. ли сув қувурида юзага келган носозликни (авария ҳолати) бартараф этиш мақсадида, бугун, 16 октябрь куни соат 18:00га қадар 25-сонли "Ситораи Моҳи Хоса" МФЙ, 63-сонли "Шейхон" МФЙ, "Работак" аҳоли пункти ҳамда "Ситораи Мохи Хоса" МФЙда жойлашган уй-жойларларда ва 5 та шифохоналарда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қиламиз.
❗️Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.