BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.2K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Пешку туманида жорий йилда ғаллачиликка ихтисослашган 336 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 412 гектар майдонда буғдой етиштирилиб, давлатга 14 минг 504 тонна ғалла топширилди.

Ҳозирда саховатпеша фермерлар томонидан ҳудуддаги кам таъминланган, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"да турган фуқароларга 200 кгдан буғдой, 20тадан сомон пресс тарқатилмоқда. Жумладан, бугун "Зандани" ҳудудидаги 8 та фермер хўжаликлари томонидан аҳолига буғдой тарқатилди.

Жараёнларда иштирок этган Ботир Зарипов аввало, ғалладан мўл ҳосил етиштирилганини, бу ҳам фермер хўжаликлари иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилаётганини қайд этди. Саховатпеша фермерларга миннатдорлик билдирилиб, келгуси ҳосилга ҳам барака тиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

"Бухоро сервис агрокластер" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери Пешку туманидан 1 минг 250 гектар ерни ўз тасарруфига олган бўлиб, жорий йилда 350 гектар майдонда экилган ғалладан юқори ҳосил олинди. 700 гектар майдонда эса Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланмоқда. Ҳозирда чеканкалаш ишларига киришилган.

Ботир Зарипов кластернинг Ибн Сино ҳудудидаги пахта майдонларида бўлиб, ғўза парваришининг боришини кўздан кечирди. Шу ерда агротехник тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ромитан туманида ҳам аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ботир Зарипов “Миришкор” ҳудудида ташкил этилган деҳқон хўжалиги майдонларини кириб кўрди. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида бу ерда олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига бақлажон, помидор, булғор қалампири, пиёз, турли кўкатлар экиб, парваришланмоқда.

Ботир Зарипов мутасаддиларга бу тажрибани кенгайтириш, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллаларни ишсизликдан холи қилиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube