#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Чорвани ривожлантиришнинг муҳим шарти тўйимли озуқа таъминоти, албатта. Айниқса, наслдор қорамоллар парвариши, уларга етарли хас-хашаги билан бирга омухта емиш захирасини яратишнинг ўзига хос меҳнати-машаққати бор. Шуни инобатга олиб Қоракўл туманидаги “Мegacluster” МЧЖ чорва моллари учун янгича усулда, яъни таркибида дағал хашак, беда, янтоқ, ширага кон чорва озуқаси, кунжара, уч хил турдаги дон маҳсулотлари, чигит шроти ва бошқа кўшимчалардан иборат, гранула кўринишидаги омухта ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Бу ерда алоҳида бинода донни намлатиб, гидропоника усулида кўк озуқа етиштириш учун шароит яратилганлигини кўриш мумкин. Аён бўлишича, гидропоника асосида чорва моллари учун кўк масса ишлаб чиқаришнинг афзаллик жиҳатлари кўп экан. Аввало, бунда кўп миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар тежалади. Илгари чорва озуқаси етиштириш билан банд бўлган майдонларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш имконияти юзага келади. Қолаверса, гидропоника усулидаги технология ички бозорда чорва озуқасининг таннархини арзонлаштиради.
Интенсив гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари етиштиришда 1 килограм буғдойдан 7 килограм “яшил озуқа” етиштириб берилмоқда. Бунда махсус жиҳозлаган хоналарда буғдой ўстирилиб, 7 кун давомида томирдан сув берган ҳолда парваришланади ҳамда тайёр маҳсулот белгиланган маъёрлар асосида чорва молларига берилади. Бу самарали усул республикада биринчилар қаторида Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖ да муваффақиятли тажрибадан ўтган. Қиймати 672 миллион сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа “Аgrikom” компанияси томонидан ишлаб чиқилган технология билан жиҳозланган. Мазкур лойиҳанинг афзаллик томони шундаки, чорва молларининг омухта ем—шротга бўлган талабини тўлиқ қоплайди ҳамда ҳаражатларни 3 баробарга камайишига хизмат қилади.
— Корхонада ташкил қилинган бу цех ишлаб чиқариш қувватига келсак, бу ерда бир кеча-кундузда 3 тонна атрофида юқори калорияли гранула ишлаб чиқарилмоқда, — дейди лойиҳа ташаббускори Рустам Самандаров. —Тўйимли ва экологик тоза бундай чорва озуқаси қорамол учун ҳам хушхўр, ҳам тез семиртириш, маҳсулдорлигини ошириш хусусиятига эгалиги билан бирга охурда исроф бўлмайди, молбоқарлар таъбири билан айтганда, озуқа нишхўрдга чиқмайди, қорамол организмида тез ҳазм бўлади.
Ботир Зарипов лойиҳа амалиётига юқори баҳо берди. Келгусида бу тажрибани оммалаштириш ва маҳсулдорликни ошириш бозорларимизда чорва маҳсулотларини кўпайтириш, улар нархини пасайтириш, чорва тармоғида озуқа етиштириш учун экин майдонлари етишмовчилиги муаммосини бартараф этиш баробарида қўшимча иш жойларини яратиш имконини беришини таъкидлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Ботир Зарипов Қоракўл деҳқон бозорининг режалаштирилган захира омборини ҳам бориб кўрди.
Маълумот берилишича, бу ердаги сиғими 400 тонналик музлаткичларда 108 тонна картошка, 112 тонна пиёз жамғарилган.
Вилоят раҳбари асосий турдаги бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам захирасини яратиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, жажжи ўғил-қизларнинг саводхонлигини ошириш ва уларни умумтаълим мактабига тайёрлаш мақсадида Қоракўл туманида ҳам қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Шўрработ” МФЙ ҳудудида пудрат ташкилоти “Қойир бобо” МЧЖ томонидан 5 млрд 900 млн сўм маблағ эвазига икки қаватли 180 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш ишлари амалга оширилди.
Қайд этиш жоизки, уч минг аҳоли истиқомат қилаётган мазкур маҳалладаги боғча ёшидаги болалар сони 312 нафарни ташкил этади. 33 йилдан бери боғча бўлмаган маҳаллада аҳоли фарзандларини 4-5 км масофадаги боғчаларга элтиб келтирган. Шу жиҳатдан янги боғча очилиши шўрработликлар учун кўпдан кутилган воқелик эди.
Унинг очилиш маросими ҳам катта тантанага айланди.Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, меҳнат фахрийлари, ота-оналар иштирок этдилар.
Ботир Зарипов йиғилганларни боғча очилиши билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда Президентимиз томонларидан мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар Қоракўлда ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.
Дуога қўл очган нуронийлар Яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, қишлоқ марказига кўрк бўлган шинам иншоот учун давлатимиз раҳбарига миннатдорликларини билдирдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар замонавий боғчада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Шу ерда Ботир Зарипов қишлоқ аҳолиси билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Аҳоли хонадонларида қишга тайёргарлик масалалари билан қизиқди. Шундан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ботир Зарипов 5-умумтаълим мактабидаги маданият саройида туманда мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилди. Унда аввалги шу форматда ўтказилган учрашувда кўтарилган муаммолар, уларни ҳал қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, шу билан бирга аҳолини ўйлантираётган масалалар, қиш мавсумини беталофат ўтказиш билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.
Маҳалла мутасаддилари бу борадаги таклиф ва муаммолари юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди.
Мурожаатларда йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш, трансформаторларни реконструкция қилиш ёки янгидан ўрнатиш, тоза ичимлик суви тармоқлари тортиш, ариқларни бетонлаштириш, кўп қаватли уйлардаги иситиш тизимини яхшилаш ва бошқа масалалар кўтарилди.
Ботир Зарипов кўтарилган ҳар бир масалани тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилди. Уларни ҳал қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.

#ҳосил_байрами
#Қоракўл_тумани
Бугун, 8 декабрь куни "Янги Ўзбекистон" массивидаги майдонда туман меҳнаткашларининг 2023 йилги қишлоқ хўжалик мавсумининг муваффақиятли якунларига бағишланган анъанавий “Ҳосил байрами” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” тадбири кенг нишонланди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этиб, қоракўлликларни қўшалоқ айём– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги, қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланиб келаётган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва анъанавий “Ҳосил байрами” билан самимий муборакбод этди.
Байрам томошаларида миллий кураш ҳамда қўчқор уриштириш, улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли кечди.

#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
“Маллаишайх” маҳалласидан ўтган ариқнинг 2 километр қисмини бетонлаштириш ишлари бошланди
Эътиборлиси, мазкур ариқни бетонлаштириш лойиҳаси маҳалла аҳолисининг ҳамжиҳатлиги асосида 1333 та овоз тўплаб, жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг дастлабки мавсумида ғолиб деб топилган эди.
Қиймати 700 миллион сўмга тенг 2 км километр узунликдаги сув йўлини бетонлаштириш лойиҳаси доирасида айни вақтда ариқда бетон ётқизиш учун асос тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Муҳими, бу ариқдан эндиликда фермер хўжаликлари тасарруфидаги 60 гектар ер майдони ҳамда 65 гектар аҳоли томорқасини сув билан кафолатли таъминлаш имконияти яратилади.

#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Қоракўл_тумани
⚡️Янги йил арафасида Қоракўлда яна битта мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
"Эски қалъа" маҳалласида бўш турган бино негизида замонавий кўринишга келтирилган 46-ДМТТнинг янгича қиёфаси кўзни қувонтиради.
Қуввати 180 ўринли ушбу муассаса хоналари миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ўқув-методик жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари тиббиёт хонаси, ошхона ва ётоқхоналар болажонлар учун хизмат қилишга шай ҳолатга келтирилган.
Тадбир давомида қорбобо ва қорқиз сингари эртак қаҳрамонлари томонидан улашилган байрам совғалар болажонларга чинакам байрам кайфиятини туҳфа этди.
Эътиборлиси, ушбу муассасанинг ишга тушиши билан туманда боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 83 фоизга етказилди.

Жорий йилда Қоракўл туманидаги Қораҳожи маҳалласини “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида ривожлантириш режалаштирилган. Бу асосан, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмири ва ободонлиги, ижтимоий соҳа иншоотлари фаолиятига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш орқали маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби жиҳатларни қамраб олмоқда.
— Туман марказидан 25 километр узоқликда, айни пайтда Арабхона, Қорақулончи ва Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини, бир томони Қандим газ бурғулаш корхонаси жойлашган чўл массивига туташ маҳалламиздаги Янги турмуш, Шукрона, Ҳунармандлар ва Тадбиркорлар деб номланган 4 та кўчамизда бугунга келиб 509 та хонадон, 815 та оила ва уларда жами 3 100 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилишмоқда, — дейди “Қораҳожи” МФЙ раиси Комилжон Янгиев. — Аҳолининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик ва дала-деҳқончилик ишлари ҳисобланади. Бунда ҳар бир хонадонда сигир-бузоғи, қўй-эчкиси, паррандаси, яна экин-тикин қилинадиган томорқа ери бор. Ниҳоят, ободонлаштиришга доир давлат дастурига киритилганимиздан жуда мамнунмиз. Негаки, маҳалламиз янгиланишга муҳтож ҳудудлардан. Бизда ўтган аср олтмишинчи, етмишинчи йилларида қурилган йўл ва иншоотлар бугун таъмирталаб аҳволда, электр линияси тармоғини янгилаш, қўшимча трансформаторлар ўрнатишга эҳтиёж катта. Яна ҳозирда 350 нафар ўқувчи таҳсил олаётган 32-сон умумтаълим мактаби, шунингдек, 56-сонли оилавий поликлиникани қайта таъмирлаш ва талаб даражасида жиҳозлаш, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолиятини йўлга қўйиш жуда муҳим. Қолаверса, ҳудудимизда болалар боғчаси йўқ, қораҳожиликлар жажжи фарзандлари эса узоқ йўл юриб, қўшни Деҳқонобод ва Жиғачи маҳаллаларидаги боғчаларга қатнамоқдалар.
Ботир Зарипов мониторинг штабида бўлиб, маҳаллада амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан батафсил танишди. Мутасаддилар ўрганишлари ва юқоридаги дастур асосида Қораҳожида қатор ободонлаштириш ва мукаммал таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Бу борада “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Аввало, жорий йил дастлабки чорагида ҳудуддаги 32-сон умумтаълим мактаби ёнидан 180 ўринли болалар мактабгача таълим ташкилоти биносини қуришга қарор қилинган.
Шунингдек, Қораҳожидан оқиб ўтган ариқнинг 6 километр қисмини, сув сиғимини оширган ҳолда бетонлаштириш ишлари билан бирга, умумий узунлиги 35 километр ички йўлни рисоладагидек кўринишга келтириш, шундан 19 километрдан зиёд тупроқли ички йўлни шағаллаштириш ва шундан 6,5 километр йўл қисмини асфальтлаштириш, электр энергияси таъминотидаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этиб, эскириб яроқсиз ҳолга келган юздан ортиқ симёғочни бетон таянч устунига алмаштириш, тармоқдаги 3 минг метрдан ортиқ электр кабель симларни янгилаш ва истеъмолдаги юкламалардан келиб чиққан ҳолда яна қўшимча 2 та электр трансформаторни ўрнатиш чора-тадбири кўрилмоқда.
Худди шундай, маҳаллада тоза ичимлик суви етиб бормаган 20 тага яқин хонадонни истеъмолга яроқли “оби ҳаёт” билан таъминлаш, маҳалла маъмурий биносини таъмирлаб, маҳаллага кираверишдаги рамзий дарвозани қуриш, ёшлар учун спорт workaut майдончасини барпо қилиш, мавжуд 4 та кўчани ободонлаштириб, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, қолаверса, табиий газ қувурларини таъмирлаб, суюлтирилган газ истеъмолига ўтказилган аҳоли хонадонларига маиший газ баллонларида зарур ёнилғини барқарор етказиб бериш, ҳудуддаги 3 та қабристон атрофини тозалаб обод қилиш ва шунингдек, мол бозорини бошқа ҳудудга янгидан қуриб кўчириш каби муҳим ишлар амалда бошланган. Айтиш жоизки, дастлабки кунлардан бунда аҳоли мурожаати асосида савдо дўконларидан бирига банкомат ўрнатилиб, ҳудуддаги тупроқ кўчалар реконструкцияси жадал бошлаб юборилган.
Бир сўз билан айтганда, қисқа муддатда Қораҳожи маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида ҳар жабҳада намунали, кўркам ва замонавий ҳудудга айлантирилади.
Вилоят раҳбари қатор объектларда ҳам бўлиб, уларни реконструкция қилиш, инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Уларни ҳал қилиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.