BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.8K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Ромитан_тумани

Жорий йил ҳосили учун Ромитан туманида пахтачиликка ихтисослашган 256 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 4 минг 950 гектарга ҳамда BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 5 минг 700 гектар майдонда ғўза парваришланди.

Режага кўра 42 минг 280 тонна саноат учун қимматбаҳо пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топшириш кўзда тутилган.

Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар айнан BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖга қарашли хўжаликларда кечаётган пахта йиғим-теримининг боришини кўздан кечиришди.

Кластер масъул ходими Рустам Норовнинг билдиришича, биринчи теримда терилган ҳар бир килограмм пахта учун тарози бошида 1700 сўмдан тўланаётгани, терим илғорларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва мукофотларнинг топширилиши ҳашарчилар сонининг ошишига, уларни янада баракали меҳнат қилишга ундамоқда.

Вилоят раҳбари минг машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни тез йиғиштириб олиш учун қандай имконият бор бўлса, барчасини ишга солиш, терим суръати кун сайин кучайтириш зарурлиги таъкидлади. Шу ерда илғор теримчилар ва отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Жондор_тумани

Ўрганишлар Жондор тумани Ромиш ҳудудидаги “Муродилло Муҳриддин” фермер хўжалигида давом этди.
Мурод Сафуллаев раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари жорий йил баҳорда 24,8 гектар майдонга яхши ниятлар билан “Бухоро-8” навли чигит қадашган. Ҳозирда пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни саранжомлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Бунинг учун хўжалик ишчилари, фермернинг оила аъзолари ва кўнгилли ҳашарчи сифатида иштирок этаётган хотин-қизлардан иборат 57 кишилик теримчилар жамоаси кучидан фойдаланилмоқда. Ҳозирга қадар 17 гектар майдондаги ҳосил йиғиб олиниб, қабул пунктларига етказилган.

Вилоят раҳбари шу фермер хўжалиги мисолида туманда хирмонга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган хотин-қизлар, бошқа ҳашарчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бунинг натижасида одамларнинг ҳам, фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерларининг ҳам манфаатдорлиги ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Отряд раҳбари билан мулоқот қилиб, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Уларни рағбатлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Олот_тумани

"Olot cotton cluster" МЧЖ томонидан жорий йилда Олот туманида минг гектар ерда серҳосил “Бухоро 8” навли пахта экиб парваришланди. Шундан 200 гектарида плёнка остига экилган. Шунингдек, кластер ҳудуддаги 147 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги 7 минг гектарда пахта ҳосилини етиштириш бўйича шартнома қилган.
Барча ҳудудларда бўлгани каби Олотда ҳам айни пайтда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар мазкур туманда ҳам бўлиб, йиғим-терим суръатининг бориши, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, мутасаддилар “Файзулла Хўжаев” ҳудудидаги " Жумагелди" фермер хўжалиги пахта майдонларида йиғим-теримга жалб этилган теримчилар билан суҳбатлашди. Уларга яратилган шарт-шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётганлиги, қўшимча рағбатлантиришлар билан қизиқди.

Шуҳрат Оққиев раҳбарлигидаги хўжалик ихтиёридаги умумий ер майдони 100 гектардан иборат. Шундан 67 гектарига пахта экилган. Кластер билан тузилган фючерс шартномасига кўра 246 тонна ҳосил топширилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 162 тонна ҳосил жамғарилди. Мавсум якуни билан ҳосилдорлик 42 центнерга етказилиши ният қилинмоқда.

Вилоят ҳокими масъуллар билан мавсум тадбирларини тўғри ва сифатли амалга ошириш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш хусусида суҳбатлашди. Отряд сафига бириктирилган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини йиғим-теримга жалб қилиш кераклигини таъкидлади. Дала четида теримчилар учун сув, чой, иссиқ овқат каби барча шарт-шароитларни ташкил этиш ишларини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Кейинги йилларда Бухоро шаҳри катта қурилиш майдонига айланди. Ҳудудда ижтимоий ва ишлаб чақариш объектлари қурилмоқда, замонавий турар жойлар барпо этилмоқда, йўллар кенгайтирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ҳаёт тарзини янада яхшилашга қаратилган. Эътиборли жиҳати, бундай бунёдкорликлар шиддати сусайгани йўқ. Аксинча, жадал тус олмоқда.

Айни пайда вилоят ҳокими Ботир Зарипов шаҳарда амалга оширилаётган ана шундай қурилиш-бунёдкорлик, шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. Мавжуд муаммолар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланмоқда.

Дастлаб вилоят раҳбари халқ тилида "Вокзал чорраҳаси" номи билан аталадиган ҳудудда барпо этилаётган пиёдалар ер ости ўтиш йўлида бажарилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Қайд этиш жоизки, мазкур ҳудуд аввалдан транспорт воситалари ва пиёдалар серқатнов жой ҳисобланади. Шу боис бир пайтлар бу ерда пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилган. Йиллар ўтиб, ер ости суви сатҳи кўтарилиши натижасида бу йўлдан фойдаланиш имкони бўлмаган ва у кўмиб юборилган. Аҳоли билан ўтказилган учрашув ва мулоқотлардан сўнг мазкур пиёдалар ўтиш йўлини қайта тиклашга қарор қилинганди.

Шунга кўра ҳозирда Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан узунлиги 38,5 метр, эни 4,5 метр, бўйи 2,5 метрдан иборат ер ости ўтиш йўли замонавий тарзда қурилмоқда.

Ботир Зарипов ер ости йўли қурилиши билан танишди. Уни сифатли якунлаш, атрофини ободонлаштириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Таъкидлаш ўринлики, мазкур ҳудуд серқатновлиги туфайли йўл транспорт ҳодисалари сони ортиши эҳтимоли ҳам юқори эди. Лойиҳа йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Мазкур ер ости пиёдалар ўтиш йўли жорий ҳафта якунига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили - “Нигора” МЧЖ бўлди. Жамият негизида ташкил этилаётган тўқимачилик фаолиятини модернизация қилиш ва бўяш линияси ташкил этилмоқда.

Мазкур корхона томонидан инвестиция дастури доирасида жами 22 млн АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, пахта хом-ашёсидан ип-калава ва ундан мато ишлаб чиқарган ҳолда уни бўяш ҳамда тайёр кийим-кечаклар тикишни ташкил этиш орқали фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2023 йилда қўшимча 4,2 млн АҚШ долларлик инвестициялар киритилган.

Мазкур тўғридан-тўғри инвестицияларни тўлиқ ўзлаштириш натижасида замонавий тикувчилик дастгоҳларини ўрнатилиб, қўшимча 800 та ишчи ўрни яратилади.

Корхонани йил якунига қадар ишга тушириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисмини Швецария, Германия, Италия каби давлатларга экспортга йўналтириш режалаштирилмоқда.

-Бундай лойиҳалар аввало, халқимиз учун керак. Чунки янги иш ўринлари яратилиши одамларимизга даромад дегани. Қолаверса, қўшимча қиймат орқали корхонанинг иқтисодий салоҳияти ошади, -деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, вилоят раҳбари корхона ҳудудида бошланган қурилиш ишларини тезроқ ва сифатли якунлаш, бу ерда аҳоли учун ҳам қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

"Зарафшон" маҳалласи ҳудудида ҳам шу кунларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. Хусусан, Марказий дорихона ёнида яна бир пиёдалар ўтиш йўли, унга яқин жойда эса ёшлар боғи ва аҳоли дам олиш маскани барпо этилмоқда.

Вилоят раҳбари дастлаб ер ости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши билан танишди.

Ер ости йўлининг умумий узунлиги 32 метр, бўйича 2,5 метр, эни 4 метр. Лойиҳа қиймати 5 млрд 100 млн. Бу ер ости ўтиш йўли ҳам аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб қурилмоқда.

Ёшлар боғи ва аҳоли дам олиш масканида эса дарахт экиш ишлари қизғин.

Вилоят раҳбари ер ости пиёдалар йўли қурилиши жараёни, ёшлар боғи ва аҳоли дам олиш масканида бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Ер ости йўли қурилиши ишларини сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берди.

Боғда яхши ниятлар билан дарахт ўтқазилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот қилди. Одамларни ташвишлантираётган муаммолар билан қизиқди. Ўзига хос сайилгоҳнинг очилиши билан барчани қутлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

"Иссиқлик манбаи" ДУКга қарашли Р-2 қозонхонаси Бухоро шаҳридаги қарийб 8 мингта хонадонни иссиқлик таъминоти билан таъминлайди. Ўтган йилги аномал совуқ шароитида мазкур қозонхона фаолиятида қатор муаммолар кузатилди. Хўш, бу йил бундан тизим масъуллари қандай хулоса чиқарди? Юзага келган муаммолар бартараф этилдими?

Ботир Зарипов қозонхонада қишга тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечириш жараёнида айни шу масалалар билан қизиқди.

-Ўтган йилги хатолар сабоқ бўлиши керак тизим масъулларига. Бу йил ҳеч бир баҳонага ўрин қолмаслиги керак. Муаммо бўлса, ҳозир айтинглар, чорасини кўрайлик. Мақсадимиз-эрта қишда иссиқлик тизимида муаммолар бўлмаслиги керак, -деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

"С.Айний" маҳалла фуқаролар йиғини, собиқ ХБК биноси негизида "Bukhara Next Generation Product" МЧЖ томонидан электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 120 млн АҚШ долларига тенг лойиҳанинг 90 млн доллари тадбиркорнинг ўз маблағи, 30 млн доллари хорижий кредит ҳисобланади. Лойиҳа 2025 йилда ишга тушиши, йилига тўрт турдаги икки миллион дона маиший техника- сув иситгичлари, ошхона плиталари, ўрнатма техника, мини печлар ҳамда панел радиоторлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда икки минг бухоролик иш билан таъминланади.

Ботир Зарипов мазкур объектда бўлиб, қурилиш ишлари билан танишди. Мавжуд муаммолар билан қизиқди. Уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди. Шу ерда маҳалладаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилиб, одамларни ташвишлантираётган муаммолар ҳақида сўради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube