BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани
Қоровулбозор деҳқон бозори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017–2019- йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келтирилган эди. Натижада 17 та савдо ўрнига эга бўлган очиқ павильон ва 32 та икки қаватли савдо дўкони, шунингдек, гўшт, сут, балиқ, мева-сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган алоҳида павильонлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Қисқа айтганда, янгиланган деҳқон бозорида тадбиркор, фермер ва деҳқонларга ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотишлари учун зарур шарт-шароит ҳозирланди.
Ботир Зарипов мазкур бозорда ҳам бўлди. У ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди. Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, вилоят раҳбари бозор ҳудудини ободонлаштириш, нарх-наволар асоссиз ўсишининг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича масъулларни қатъий огоҳлантирди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Туманда 73 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, уларнинг 51 таси “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Мазкур кўп қаватли уйларда ҳам мавсумни кўнгилдагидек ва беталофат ўтказиш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар мавжуд кўп қаватли уйларнинг 260 кв.м том қисми таъмирланган, 6 та уйнинг фирамуга ойналари ўрнатилган, 11 та уйнинг электр шитларидаги носозликлар бартараф этилган. 19 та уйларнинг ер тўла қисми тартибга келтирилган.
Ботир Зарипов мутасаддилар ҳамроҳлигида айнан “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли турар жой биноларини мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов биноларнинг фасад қисми ва кириш йўлакларини таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш, коммунал соҳа вакиллари томонидан кўриклар ўтказиш, ёнғин ва турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш ишларига етарлича эътибор қаратилмаганлигини алоҳида таъкидлади.
Қолаверса, вилоят раҳбари ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларни бу борада қийнаб келаётган муаммоларини тинглади. Шундан келиб чиқиб, мавсумга тайёргарлик ва ободонлаштириш бўйича аниқланган камчиликлар, билдирилган таклифлар юзасидан тегишли куч воситалари жалб этилиб, амалий вазифаларга киришилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Кўчат экиш, ободонлаштириш азалий удумларимиздан бири бўлиб, инсонларни аҳил жамоа бўлиб ишлашга, меҳнат қилишга, қолаверса, Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан ҳис этишга ўргатади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудида кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари қизғин паллага кирди.
Шу боисдан, «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳам мазкур йўналишдаги ишлар ҳамжиҳатлик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, жамиятга ҳамда унинг ҳудудий филиалларига қарашли барча сув иншоотларининг атроф ҳудудларида, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, кўчатларни суғориш, парваришлаш ва касалланишига қарши курашиш, умуман, ободонлаштириш, тозалаш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, Республика бўйлаб Бош прокуратура томонидан энергетика соҳасида талон-торож, коррупцион ҳолатлар ва бошқа қонунбузилишлар олдини олиш бўйича кенг қамровли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Топшириқ Давлат раҳбари томонидан айрим ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатиш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, оқибатда етказиб берилган кўмирни юқори нархларда ноқонуний сотиб юбориш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилгач бошланган.
Куни кеча, “Кўмир таъминот” МЧЖ нинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманлари кўмир омбор мудирлари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирларни талон-торож қилганликлари ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва барчалари ушланган.
Улар гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 962,3 млн. сўмлик 3.085,4 тонна кўмирни шахсий манфаатлари йўлида нақд пулга сотиб юборишган.
P.S. Ўйлашимизча, бу каби назорат тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам тез орада ўз натижасини кўрсатиб, биз яна кўмирларни талон-торож қилган омбор мудирлари ҳақида эшитсак керак.

Telegram
Bosh prokuratura
“Кўмир таъминот” МЧЖ нинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги Андижон туман кўмир омбор мудири Ш.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 362,3 млн. сўмлик 1.220,0 тонна, шу каби, Булоқбоши туман кўмир омбор мудири С.Н. 178,3…