BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Бухорода “30 йил ва 30 ёш учрашуви” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан Ватанимиз конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган “30 йил ва 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг ҳудудий босқичи бугун Бухорода бўлиб ўтди.

Лойиҳада вилоят давлат солиқ органларида 30 йил ёки ундан кўп вақтдан буён ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ва тизимда меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ходимлардан таркиб топган жамоалар иштирок этдилар.

Лойиҳа шартларига кўра иштирокчилар ўзларининг чиқишларини 3 босқичда йиғилганларга намоён этдилар.

Қизиқарли ўтказилган учрашувда энг кўп овоз олган Ромитан тумани жуфтлиги лойиҳанинг вилоят босқичи ғолиби бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккини ўрин эса Пешкў тумани жуфтлигига ҳамда учинчи ўрин Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясидан қатнашган жамоага насиб этди.

Ғолиб жамоаларга вилоят давлат солиқ бошқармасининг ва вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Бухоро санъат усталарининг чиқишлари йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.

Таъкидлаш керакки, ташкил этилган лойиҳанинг асосий мақсади - фахрийларнинг ҳаётий малакасини ёшларнинг креатив фикрлари билан уйғунлаштириш орқали шаклланадиган инновацион ёндашув негизида солиқ хизмати фаолияти самарадорлигини кучайтириш, “Устоз-шогирд” анъаналаридан оқилона фойдаланиш ва уларни сифат жиҳатдан янги кўринишда сақлаб қолишдан иборатдир.

Вилоят ДСБ Матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿 Про лига. 23-тур

🔵 BUXORO — XORAZM 🟡

Таркиблар

Старт 17:00 📺 FUTBOL TV

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🤩 "Buxoro sport majmuasi" бугунги учрашув олдидан (суратлар)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил макон#кузги мавсум#долзарб 40 кун#

Давлат экология қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирини сифатли ва тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қўмита томонидан ҳудудларга масъулларга бириктирилиб, кўчат экиш жараёнларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, кўчат захираларини ўрганиб бориш каби масалаларда иш олиб борилаяпди.

Ғиждувон тумани Ўрмон хўжалигида 150 минг туп сада қайрағоч ҳамда 100 минг туп қайрағоч дарахт кўчатлар захираси ташкил қилинганлиги ўрганилиб, мониторинг қилинди.

Шунингдек, йиғилганлар кўчатларни экиш ва парваришлаш, касалликларга қарши кураш усуллари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун (Бухоро шаҳридаги "Carmen" тиббиёт маркази мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ижтимоий тармоқларда иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ эълон қилинган мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналарнинг куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиши — улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини эслатиб ўтади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube