BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Учрашув давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллар аввалги мулоқотларда билдирилган таклиф ва мурожаатларидан сўнг қатор йўналишларда ижобий ишлар қилинганини эътироф этиб, аҳоли номидан миннатдорликларини билдиришди. Хусусан, ўтган давр мобайнида Когон туманидаги маҳалла бинолари, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, тиббиёт масканлари янгиланди, мавжудлари таъмирланди, йўллар шағаллаштирилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди, трансформаторлар қурилди, тунги чироқлар ўрнатилди, ирригация тизимлари яхшиланди. Шу билан бирга ҳали қилинадиган ишлар ҳам талайгина. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллар айнан маҳалладошларини ўйлантираётган масалалар юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат ва билдирилган таклиф бўйича ижро муддати ва масъуллар белгиланди. Уларнинг ижроси назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Когон туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан мулоқоти бошланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Когон туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан мулоқоти давом этмоқда. Айни вақтга қадар 13 нафар тадбиркорларнинг кредит ажратиш, коммунал тармоқларга уланиш каби турли йўналишларга доир мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъуллар ва муддат белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Когон туманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига қарашли 43 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, улар 798 хонадондан иборат.
🔹Мазкур кўп хонадонли уйларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, уларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш, инфратузилмани яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
🔹 Жумладан, куни кеча “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудда болалар майдончаcи қуриб фойдаланишга топширилди.
Ушбу майдончада ўнга яқин ўйин қурилмалари ўрнатилган бўлиб, болажонлар учун хавфсиз ва кўркам қилиб бунёд этилган.
🔹Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқиши шунингдек, тоза ҳавода ўйнаш ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш болаларнинг баркамол ўсиши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар ёз чилласидаги ҳарорат ғўза ниҳолларининг ривожланишида ва мўл ҳосил етиштиришда муҳим ўрин тутишини яхши биладилар. Худди шундай, вилоятимизда 2 минг 962 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 97 минг 900 гектар ер майдонидаги ғўза агротехникасини ўз вақтида, оптимал вариантларда ва сифатли ўтказишга бор куч ва ресурс сарф этилмоқда.
🔹Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда аграр соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди.
🔹Айни кунларда ғўза парвариши юзасидан белгиланган «Долзарб ўттиз кунлик» бўйича 2022 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида кенг қамровли агротехник тадбирлар амалга оширилаяпти.
🔹Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Когон туманида 2022 йил пахта ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, дала маданияти ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Фермер хўжалик раҳбарлари ва бошқа масъулларга аномал об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда вилоятимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўл қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда.

🔹Когон туманининг 4Р65 "4Р63 автомобиль йўли — Азизобод — Когон шаҳри" давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб, ушбу йўлга Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.
Айни кунларда ушбу йўл қисмида таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

🔹Шунингдек, зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури доирасида Ҳазрати Амир Кулол зиёратгоҳига олиб борувчи йўлда ҳам таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янгидан-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳандислик–коммуникация тармоқлари орасида йўл инфратузилмасининг нақадар муҳим аҳамият касб этишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шу боис, хавфсиз ва равон йўлларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш мақсадларига давлат бюджетидан миллиардлаб маблағ йўналтирилаётгани ҳам бежиз эмас. Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Когон туманида ҳам йўллар инфратузилмасини яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманнинг "Сорғун" маҳалласидан ўтувчи "4K 182" Когон.ш-Каттаорғун.қ-Янглов-Қизилтепа йўлининг 3 км қисмида Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ташкилот томонидан йўл чекка қисмларида аҳоли қатнови учун 2 км пиёдалар йўлакчаси барпо этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Viloyat_hokimi_hududlarda
#Kogon_tumani

Аму-Бухоро машина каналига қарашли Қуйи-мозор сув омбори Амударёдан келаётган сувларни бир жойга тўплаш натижасида вужудга келган. Ушбу катта гидроиншоот Бухорода яшовчи аҳоли учун энг зарур манба ҳисобланади. Аниқроғи, мазкур сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига “Ибн Сино” сув олиш станцияси орқали вилоятнинг Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон ва Қоровулбозор туманларида яшовчи аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

1980 йилда ишга туширилган насос станцияси 2004-2006 йиллар давомида кенгайтириш ҳисобига суткасига 300 минг метр куб ичимлик суви ишлаб чиқариш қувватига келтирилган. Ҳозирда иншоотда суткасига 120 минг метр куб ичимлик суви ишлаб чиқарилиб, аҳолига суткасига 60 минг метр куб сув етказиб берилмоқда.

Ботир Зарипов мазкур иншоотда ҳам бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Мўмин Амоновнинг маълум қилишича, йиллар давомида Қуйи-мозор сув омборидан сув олиб, уни қайта ишлаш даврида “Ибн Сино” сув олиш станцияси ўзанларини лойқа чўкиндилар босган. Агар станция шу лойқа чўкиндилардан тозаланса, аҳолининг ичимлик суви таъминоти янада яхшиланади.

Ушбу масала тегишли мутасаддилар иштирокида кенг муҳокама қилинди ва станцияда тозалаш ишларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари станция ҳудудини ободонлаштириш, бино-иншоотларни таъмирлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

Shu kunlarda dala-dashtda dehqonchilik mavsumi nihoyalab, yig‘im-terim ishlari avj olgan bir pallada Kogon tumani mirishkorlari tomonidan ham kuzning har bir kunidan unumli foydalanib, joylarda “to‘qsonbosti” usulida mahsulot ekib yetishtirishga alohida e’tibor qaratilmoqda.

Ayni vaqtda viloyat hokimi Botir Zaripov joylarda dala-dehqonchilik yumushlarining borishi bilan bog‘liq jarayonlarni o‘rganish maqsadida Kogon tumanida bo‘lib turibdi.

Dastlab viloyat rahbari "Buxorosuvqurilish" MCHJga qarashli bog‘ xo‘jaligida bo‘ldi. Xususan, rahbar Rasul Ibodov boshchiligidagi 13 gektarli maydonda bajarilayotgan yer haydash (shudgor qilish) agrotexnik tadbirini ko‘zdan kechirdi. Aytish kerakki, bog‘ egalarining erta bahordan boshlagan sa’y-harakatlari bilan mazkur bog‘dan har yili shaftoli va gilos mevalaridan barakali hosil olinmoqda.

Botir Zaripov R. Ibodov bilan muloqotda bog‘dorchilikdagi kelgusi rejalar, kutilayotgan natijalar xususida suhbatlashib, o‘z tavsiyalarini aytib o‘tdi.

Mutasaddilarga tumandagi bog‘ maydonlarini zanjirli traktor yordamida haydash, ikki kun vaqt ichida shudgorlash ishlarini nihoyasiga yetkazib, mazkur manzilda viloyat ko‘rgazmali seminarini o‘tkazish topshirig‘ini berdi.

Yerning har qarichidan unumli foydalanish zarurligini ta’kidlagan mutasaddi rahbar bog‘bonga daraxtlarni oqlash, shakl berish, daraxt oralarini yumshatib, to‘qsonbosti ekinlar ekish bo‘yicha topshiriq berdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилояти бўйича гуруҳи “Йўл харита”да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш мақсадида Когон туманига қарашли “Сорғун” маҳалласида бўлди.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида дастлаб дастур доирасида маҳалланинг "Оқолтин" қишлоғида қурилиши белгиланган болалар майдончасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Республика вакиллари ўрганишлар давомида бўлаётган ислоҳотлар аҳоли хонадонларига қадар етиб бориши, ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу куни мазкур янгидан барпо этилаётган болалар майдончаси атрофида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 50 га яқин манзарали кўчатлар экилди. Албатта, бу каби эзгу ишларга маҳалла аҳли ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

“Niyozhoji” mahalla fuqarolar yig‘ini hududida viloyat hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi” injiniring kompaniyasi davlat unitar korxonasi buyurtmachiligida “Navro‘z Akmal stroy invest” MCHJ bunyodkorlari tomonidan Kogon tumani hokimligining yangi binosi, shuningdek, davlat-xususiy sherikchiligi asosida davlat xizmatlari markazi binosi qurilmoqda.

Botir Zaripov mazkur obyektlarda bo‘lib, qurilish ishlarning borishini ko‘zdan kechirdi. Mavjud muammolar bilan qiziqdi.

Ishlarni jadallashtirish, inshootlar atrofini obodonlashtirish, yo‘l yoqalarni tartibga keltirish yuzasidan mutasaddilarga topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

Xabar berganimizdek, Kogon tumani “Zirabod” massivi hududida ming gektarda “Buxoro sanoatni rivojlantirish kompleksi” maxsus sanoat parki barpo qilishga kirishilgan.

Mazkur obyektning tashkil etilishi natijasida Buxoro viloyatiga to‘g‘ridan to‘g‘ri investitsiyalarni jalb qilish, yuqori texnologiyalarga asoslangan zamonaviy sanoat quvvatlarini ishga tushirish, ichki va tashqi bozorlar uchun raqobatbardosh tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yish bo‘yicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda yangi ish o‘rinlarini yaratilishiga erishiladi.

Birinchi bosqichda 300 million dollarlik loyiha amalga oshiriladi. Bu – viloyat iqtisodiyotiga yiliga 250 million dollar qo‘shilgan qiymat, 2 mingta ish o‘rni, 250 milliard so‘m soliq tushumi va 100 million dollar eksport beradi.

Bugun viloyat hokimi Botir Zaripov majmua barpo etilayotgan hududda bo‘lib, amalga oshirilayotgan ishlarni ko‘zdan kechirdi. Xususan, loyiha bosh rejasi bo‘yicha hozirda “Buxoro-Qarshi” avtomagistral yo‘lidan sanoat parki barpo etilayotgan hududga qadar 3 kmdan ziyod masofada yo‘l qurilishi amalga oshirilmoqda. Viloyat rahbari mazkur yo‘l qurilishi jarayoni bilan yaqindan tanishdi. Mutasaddilar ishtirokida mavjud muammolarni o‘rgandi va bajarilishi lozim bo‘lgan vazifalarni muhokama qildi.

Kuzatishlar asosida, qurilish ishlari jadal davom etayotgan bir vaqtda zarur muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan ta’minlash ishlari belgilangan muddatlardan ortda qolayotganligi hamda tarmoq korxonalari tomonidan zarur choralarni ko‘rishda sustkashlikka yo‘l qo‘yilayotganligi aniqlandi.

Shunga ko‘ra, hududni tashqi muhandislik-kommunikatsiya tizimlari bilan ta’minlash bilan bog‘liq muammolarni hal etish bo‘yicha topshiriqlar berildi.

Shuningdek, maxsus texnikalar va ishchi-xodimlar sonini ko‘paytirish, qurilish ishlarini yanada jadallashtirish yuzasidan qat’iy vazifalar belgilandi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

Xabar berganimizdek, Kogon tumani “Zirabod” massivi hududida ming gektarda “Buxoro sanoatni rivojlantirish kompleksi” maxsus sanoat parki barpo qilishga kirishilgan.

Mazkur obyektning tashkil etilishi natijasida Buxoro viloyatiga to‘g‘ridan to‘g‘ri investitsiyalarni jalb qilish, yuqori texnologiyalarga asoslangan zamonaviy sanoat quvvatlarini ishga tushirish, ichki va tashqi bozorlar uchun raqobatbardosh tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yish bo‘yicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda yangi ish o‘rinlarini yaratilishiga erishiladi.

Birinchi bosqichda 300 million dollarlik loyiha amalga oshiriladi. Bu – viloyat iqtisodiyotiga yiliga 250 million dollar qo‘shilgan qiymat, 2 mingta ish o‘rni, 250 milliard so‘m soliq tushumi va 100 million dollar eksport beradi.
Bugun viloyat hokimi Botir Zaripov majmua barpo etilayotgan hududda bo‘lib, amalga oshirilayotgan ishlarni ko‘zdan kechirdi. Xususan, loyiha bosh rejasi bo‘yicha hozirda “Buxoro-Qarshi” avtomagistral yo‘lidan sanoat parki barpo etilayotgan hududga qadar 3 kmdan ziyod masofada yo‘l qurilishi amalga oshirilmoqda.

Viloyat rahbari mazkur yo‘l qurilishi jarayoni bilan yaqindan tanishdi. Mutasaddilar ishtirokida mavjud muammolarni o‘rgandi va bajarilishi lozim bo‘lgan vazifalarni muhokama qildi.

Kuzatishlar asosida, qurilish ishlari jadal davom etayotgan bir vaqtda zarur muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan ta’minlash ishlari belgilangan muddatlardan ortda qolayotganligi hamda tarmoq korxonalari tomonidan zarur choralarni ko‘rishda sustkashlikka yo‘l qo‘yilayotganligi aniqlandi.

Shunga ko‘ra, hududni tashqi muhandislik-kommunikatsiya tizimlari bilan ta’minlash bilan bog‘liq muammolarni hal etish bo‘yicha topshiriqlar berildi.

Shuningdek, maxsus texnikalar va ishchi-xodimlar sonini ko‘paytirish, qurilish ishlarini yanada jadallashtirish yuzasidan qat’iy vazifalar belgilandi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

"Gʻijduvon" EIZning Kogon tumanida joylashgan hududida "BUKHARA NEXT GENERATION PRODUCT" MCHJ tomonidan penoplast mahsulotlaridan maishiy texnika va elektronikani qadoqlash faoliyatini tashkil etish loyihasi amalga oshirilmoqda.

Qiymati 1,5 mln. AQSH dollarini tashkil etadigan mazkur loyiha joriy yil yakuniga qadar to‘liq ishga tushishi va 200 ta yangi ish o‘rni yaratilishi ko‘zda tutilgan.

Botir Zaripov mazkur obyektda ham bo‘lib, qurilish ishlarining borishini ko‘zdan kechirdi.

Loyiha tashabbuskorlari bilan mavjud muammolar va ularni hal qilish masalalarini muhokama qildi. Qurilish ishlarini jadallashtirish yuzasidan vazifalar belgilandi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida Buxoro viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari yuzasidan o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida Buxoroda odamlarni ishli qiladigan katta imkoniyat – sanoat zonalari ekani alohida ta’kidlangan edi.

Shunga ko‘ra, hozirda ilg‘or xorijiy tajriba asosida Kogon tumanida ming gektarda “Buxoro sanoatni rivojlantirish kompleksi” maxsus sanoat parki barpo qilinmoqda.

Mazkur obyektning tashkil etilishi natijasida Buxoro viloyatiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri investitsiyalarni jalb qilish, yuqori texnologiyalarga asoslangan zamonaviy sanoat quvvatlarini ishga tushirish, ichki va tashqi bozorlar uchun raqobatbardosh tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yish bo‘yicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda yangi ish o‘rinlarini yaratilishiga erishiladi.

Birinchi bosqichda 300 million dollarlik loyiha amalga oshiriladi. Bu – viloyat iqtisodiyotiga yiliga 250 million dollar qo‘shilgan qiymat, 2 mingta ish o‘rni, 250 milliard so‘m soliq tushumi va 100 million dollar eksport beradi.

Bugun viloyat hokimi Botir Zaripov majmua barpo etilayotgan hududda bo‘lib, amalga oshirilayotgan ishlarni ko‘zdan kechirdi. Avvalgi o‘rganishlar davomida berilgan topshiriqlar ijrosini o‘rgandi.

Xususan, loyiha bosh rejasi bo‘yicha hozirda “Buxoro-Qarshi” avtomagistral yo‘lidan sanoat parki barpo etilayotgan hududga qadar 3 kmdan ziyod masofada yo‘l qurilishi amalga oshirilmoqda.

Viloyat rahbari mazkur yo‘l qurilishi jarayoni bilan yaqindan tanishdi. Mutasaddilar ishtirokida mavjud muammolarni o‘rgandi va bajarilishi lozim bo‘lgan vazifalarni muhokama qildi.

Shundan kelib chiqib, mutasaddilarga hududning muhandislik-kommunikatsiya tizimlari bilan bog‘liq masalalarni hal etish bo‘yicha topshiriqlar berildi.

Shuningdek, maxsus texnikalar va ishchi-xodimlar sonini ko‘paytirish, tuproq ishlarini bajarishni jadallashtirish orqali qurilish maydonini hozirlash yuzasidan qat’iy vazifalar belgilandi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Kogon_tumani

Viloyat hokimi Botir Zaripovning aholi bandligini ta’minlash va kambag‘allikni qisqartirish, bu borada Sayxunobod, Uychi, Zarbdor va Gʻijduvon tajribalari asosida amalga oshirilgan ijobiy ishlarni kengaytirish, bunda yangi tashabbuslarni joriy etish maqsadiga qaratilgan navbatdagi uchrashuvi Kogon tumani hokimligida bo‘lib o‘tmoqda.

Uchrashuvda tumandagi mavjud 23 ta mahalla fuqarolar yig‘inlaridagi yettilik vakillari, mahallalarga biriktirilgan tijorat banklari mas’ullari ishtirok etmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Ma'lumki, Kogon tumani “Zirabod” massivi hududida tanlangan ming gektar maydonda “Buxoro sanoatni rivojlantirish majmuasi” maxsus sanoat parki barpo etilmoqda.

Ayni paytda umumiy maydoni 93 ming kvadrat metr bo‘lgan ikkita yirik ishlab chiqarish binosida qurilish ishlari jadal olib borilmoqda.

Shuningdek, hududga olib boruvchi 3 kilometrdan iborat yo‘l qurilmoqda. Ichimlik va oqava suv, tabiiy gaz va elektr energiyasi tarmoqlarini tortish ishlari yakuniga yetkazilmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM