BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ромитан туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 230 дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 минг 635 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 41 минг 423 тоннага етказиш кўзда тутилган. Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 280 та отряд сафида 18 минг дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.

Ботир Зарипов “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятида давом этаётган йиғим-терим жараёнларини кўздан кечирди. Кластер вакиллари жорий йилги пахта мавсумида 5 минг 856 гектар майдонга серҳосил "Бухоро-10" ва "Бухоро-6" навларини экишган. Кўзланган хирмон 24 минг 300 тоннани ташкил қилади. 

Терим ишларини жадаллаштириш мақсадида Хитойнинг “Boshiran” компаниясида ишлаб чиқарилган, кунига 10-15 тоннагача пахта териш қувватига эга "Boshiran 4 МЗ-2А" русумли пахта териш машинаси иш олиб бормоқда. Мазкур юқори унумдор пахта териш машиналарини 60 схемада экилган пахта майдонлари учун мўлжалланган.  Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди. Шунингдек, 1 кунда 150 нафар одамнинг ўрнини боса олиши фермерларга қулайлик яратмоқда.

Ботир Зарипов терим машинаси оператори билан мулоқот қилиб, техниканинг қуввати, уни яна ошириш учун қандай имкониятлари мавжудлиги билан қизиқди. Операторнинг маълум қилишича, шу кунларда 8 тоннагача ҳосил йиғиб олмоқда. Кунлик ҳажмни ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.

Ботир Зарипов унинг ишчанлигини эътироф этди. Оператор муносиб рағбатлантирилди.

Шунингдек, Ботир Зарипов вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида терим машиналари ёрдамида теримни ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини таъкиддади.

Бу борада мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухорода кўп қаватли турар жойларда 2024 - 2025 йилги мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда

👉Батафсил

👉Batafsil (lotin)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Назорат тартибидаги ўрганишларнинг навбатдаги манзили Жондор тумани бўлди. Маълумот учун, жорий йилда туманда пахтачиликка ихтисослаштирилган 362 та фермер хўжаликлари томонидан 11 минг 985 гектар майдонда ғўза парваришланаётган бўлиб, 44 минг 170 тонна давлатга пахта хомашёсини топшириш режа қилинган.

Ботир Зарипов "Мирзаён" ҳудудидаги "Жавлонов Агро 2020" фермер хўжалигидаги терим ишларининг бориши билан танишди. Мазкур хўжалик ҳисобида 45 гектар ер бўлиб, шундай 28 гектарида пахта етиштирилган. Давлатга 68 тонна пахта топшириш кўзланган. Ҳосил тўлиқлигича терим машинасида терилмоқда.

Вилоят раҳбари фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Ашуров билан мулоқот қилди. Шу хўжалик мисолида тумандаги бошқа фермер хўжаликларида ҳам терим ишларини жадаллаштириш, хусусан, бунда терим машиналари имкониятидан унумли фойдаланиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Вазифа ва ижро: Бухорода янги халқаро аэропорт барпо этилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM