#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани
#йўллар_обод_кўнгиллар_шод
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан Ромитан туманида ҳам аҳоли талаб ва мурожаатлари асосида йўл таъмири, асфальтлаштириш, ободонлаштириш, кўчаларни тартибга солиш ишлари жадал бормоқда.
Ҳудудда амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида тумандаги 6 та, жумладан, "Қумработ" маҳалласидаги "Чортуқ", "Саройча", "Ҳазортут" маҳалласидаги "Новфач", "Чилонғу" маҳалласидаги "Чандир", "Боғитуркон" маҳалласидаги "Урганжиён", "Навбаҳор" маҳалласидаги "Ёмғир", "Обод", "Ўтабек" маҳалласидаги "Питмон" қишлоқларининг 4,750 км ички автомобиль йўллари Ромитан туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси йўлсозлари томонидан тўлиқ асфальтлаштирилди.
Бундан ташқари, "Пойжўй" маҳалласининг "Пойжўй", "Марзия" маҳалласининг "Марзия", "Ифтихор" маҳалласининг "Работак", "Ҳофизработ" маҳалласининг "Тайлоқ" қишлоқларининг 5 кмдан ортиқ ички йўлларини шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, "Шўрча" маҳалласидан ўтувчи йўлнинг 4н-158 а/й нинг 1,47 кмдаги мавжуд кўприк ўрнига темирбетон қувур ўрнатилди. Қолаверса, ҳозирги вақтда "Истиқлол" маҳалласидаги 4к-166 а/й нинг 6,13 кмдаги кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, вилоятда 2024 йилда маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида жами 166 та объектда ишлар амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда 138,7 км ички йўллар, шундан 65,7 км қисми асфальтлаштирилган, қолган 73 км қисмида эса шағал ётқизиш ишлари бажарилган. Ромитан туманидан танлаб олинган 10 та объектда ишлар тўлиқ якунланиш арафасида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

⚡️Ромитан туманида "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди
Халқимизда муҳим саналар олдидан янги объектларни фойдаланишга топшириш яхши анъана тусига кирган. Шу муносабат билан Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллик шодиёналари арафасида ҳудудларда бир қанча ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида куни кеча Ромитан тумани "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳам ана шундай эзгу анъаналар сирасига киради.
Маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, яратилаётган шарт-шароитлар маҳалла "еттилиги"ни янада самарали фаолият олиб боришида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Шу вақтгача 2-сон умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган маҳалла ходимлари эндиликда қулай, шинам замонавий хоналарда фаолиятларини давом эттиришади. "Ифтихор таъмир" МЧЖ томонидан ҳомийлик йўли билан қурилган мазкур бино моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Тадбир иштирокчилари янги бинодаги шароитлар билан яқиндан танишишди.
“Байрам арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, сабаби барча қулайликларга эга бўлган бинода иш бошлаяпмиз,-деди "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бобур Беҳбудов. - Президентимиз томонларидан белгилаб берилган тамойил асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга, миллий қадриятларимиз асосида турли тадбирларни ташкил қилиш масъулиятини юкламоқда.
Маълумот учун, "Ибн Сино" маҳалласида 3253 нафар аҳоли, 750 та хонадон ва 812 та оила истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида 3 та умумутаълим мактаби, 1 та спорт ва 1 та мусиқа мактаби ҳамда 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бор. Шунингдек, 6 та маъмурий бинолар ҳам мавжуд.

#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани
Ҳозирда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш барча масъул раҳбарлардан тортиб, томорқа эгасининг ҳам муҳим вазифалардан бирига айланди. Мавжуд аҳоли томорқалари ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, турмуш тарзи оғир кечаётган, камбағал ва даромадсиз қолган оилаларга ўзларини тиклаб олишлари учун иссиқхона қуриб бериш, бу борада дунё давлатларининг ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаш оммалашмоқда.
Масалан, ҳозирда Хитойнинг “Jing Peng Guo Ji” масъулиятли чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳар бирининг баҳоланган нархи 9 миллион сўм миқдорида бўлган икки сотихли ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ташаббуси билан чиққан.
Хорижий корхона томонидан айни пайтда Ромитан касб-ҳунарга ўқитиш марказида тайёр ҳолда топшириш шарти билан намунавий шаклда 250 та ихчам иссиқхона қуриш ишларига жадал киришилган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун ўқув маркази жойлашган “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, иссиқхоналар қурилиши билан яқиндан танишди. Хорижий корхона раҳбари Лиу Кенгху ва хитойлик мутахассислар билан мулоқотда мазкур иссиқхоналарни қуриб бериш тартиби, уларнинг аҳолини камбағалликдан чиқаришдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Аниқроқ айтганда, бу иссиқхоналардан қандай фойдаланилади, унда қачон ва нима етиштирилса, фойда олинади, сарф-харажатлар қопланади, деган масалалар муҳокамалар марказида бўлди.
Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари масъулларга шаҳар-туманлар бўйича, секторлар кесимида барча хонадонларни, оилаларни яна бир бор ўрганиб чиқиб, манзилли рўйхат шакллантириш, бундай оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларни ўз томорқасидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида “Бухоро марказий таъминот томорқа хизмати” МЧЖ, деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, маҳаллалар уюшмаси билан ҳамкорликда зарур чораларни кўриш лозимлигини таъкидлади. Бу борада муҳим вазифалар белгиланди.
Дарҳақиқат, бугун томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини барча ер эгалари тўғри англай билиши лозим.
Томорқа иши–жисмоний фаоллик, томорқанинг обод бўлиши эса - қўшимча даромад, камбағаллик деган сўзга ўрин йўқ, деган оддий ва ўринли тушунчаларни ҳаётга тўлиқ тадбиқ эта олсак, кўзланган мақсадларга эришилади.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ромитан туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 230 дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 минг 635 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 41 минг 423 тоннага етказиш кўзда тутилган. Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 280 та отряд сафида 18 минг дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятида давом этаётган йиғим-терим жараёнларини кўздан кечирди. Кластер вакиллари жорий йилги пахта мавсумида 5 минг 856 гектар майдонга серҳосил "Бухоро-10" ва "Бухоро-6" навларини экишган. Кўзланган хирмон 24 минг 300 тоннани ташкил қилади.
Терим ишларини жадаллаштириш мақсадида Хитойнинг “Boshiran” компаниясида ишлаб чиқарилган, кунига 10-15 тоннагача пахта териш қувватига эга "Boshiran 4 МЗ-2А" русумли пахта териш машинаси иш олиб бормоқда. Мазкур юқори унумдор пахта териш машиналарини 60 схемада экилган пахта майдонлари учун мўлжалланган. Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди. Шунингдек, 1 кунда 150 нафар одамнинг ўрнини боса олиши фермерларга қулайлик яратмоқда.
Ботир Зарипов терим машинаси оператори билан мулоқот қилиб, техниканинг қуввати, уни яна ошириш учун қандай имкониятлари мавжудлиги билан қизиқди. Операторнинг маълум қилишича, шу кунларда 8 тоннагача ҳосил йиғиб олмоқда. Кунлик ҳажмни ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.
Ботир Зарипов унинг ишчанлигини эътироф этди. Оператор муносиб рағбатлантирилди.
Шунингдек, Ботир Зарипов вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида терим машиналари ёрдамида теримни ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини таъкиддади.
Бу борада мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.