BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.8K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Бухорода Наврўз сайллари қайси кунлари ўтказилади?

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан вилоятимиз ҳудудларида ташкиллаштириладиган халқ сайлларининг ўтказиш куни, жойи ва вақти билан танишинг:

📍 Когон шаҳри – 19 март, соат 10:00 дан бошлаб
“Темирйўлчилар” маданият ва истироҳат боғи

📍 Бухоро тумани – 19 март, соат 10:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Вобкент тумани – 18 март, соат 10:00 дан бошлаб
“Ёшлик” марказий ўйингоҳи

📍 Жондор тумани – 19 март, соат 10:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Когон тумани – 18 март, соат 11:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Қоракўл тумани – 17 март, соат 10:00 дан бошлаб
“Янги Ўзбекистон” массивида

📍 Олот тумани – 18 март, соат 10:00 дан бошлаб
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи

📍 Пешку тумани – 19 март, соат 13:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Ромитан тумани – 19 март, соат 10:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Шофиркон тумани – 18 март, соат 10:00 дан бошлаб
Туман марказий ўйингоҳи

📍 Қоровулбозор тумани – 18 март, соат 11:00 дан бошлаб
“Ёшлар” боғи

📍 Ғиждувон тумани – 19 март, соат 10:00 дан бошлаб
“Нурафшон” маданият ва истироҳат боғи

📍 Вилоятнинг асосий байрам сайли – 20 март, соат 10:00 дан бошлаб
Бухоро шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри ва унинг ён атрофи

Байрам тадбирларига барчани таклиф этиб қоламиз! Ажойиб кайфият ва баҳорий куй-қўшиқлар ҳамда театрлаштирилган томошалар Сизларни кутмоқда!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода «Жасорат мактаби» ўқув йиғини ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилишдан муҳим иқтибослар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Ариқ ва каналлар бетонлаштирилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Ўқувчиларга хорижий тил ва касб-ҳунар ўргатилмоқда (Бухоро)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Қайд этиш жоизки, Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида ўтган 2023 йилдан бошлаб катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар зиёратгоҳ атрофи деворлари янгиланди, мажмуа ичкарисидаги йўлаклар тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.

Маълумотларга кўра, қадимда Бухоро шаҳрининг 11 дарвозасидан бири саналган Мозори Шариф дарвозасидан тўғри йўл бўлиб, Тоқи Миёна дарвозасидан Мўътабар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига кирилган. Дарвозаи Диловар комплексида амир Дониёлбий томонидан барпо этилган мадраса, ўзи ва яқинлари учун қурилган мақбаралар бўлган. Мазкур мадрасада талабаларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, касалларга бепул озиқ-овқат, кийим-бош, даволаниш учун дори-дармонлар берилиб, керакли муолажалар кўрсатилган. Мадраса ўтган асрнинг 30- йилларида тўлиқ вайрон қилинган. Бугунги кунда мадрасанинг бизгача етиб келган пойдевори археологлар томонидан аниқланиб, сақланиб қолган эски фотосуратлар,чизмалар ва вақф ҳужжатларига асосан янгидан барпо этилмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасига олиб борадиган йўлаклар ва Даҳмаи Шоҳон деворлари ҳам таъмирланмоқда.

Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудига кирадиган миллий услубда янги дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ ҳудуди кўкаламзолаштирилмоқда. Мажмуа атрофида автомобиллар тўхташ жойлари ҳам қурилади.

Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 16 март сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашаридан репортаж;

— Вилоятимизда тадбиркорликнинг ривожланиши борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида;

— "Нодир Девонбеги" мажмуасида Ички туризм ярмаркаси ва форум ташкил этилди;

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube