#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани
Ғиждувон тумани “Барака” массивида барпо қилинган “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида айни кунда 468 та хонадонга мўлжалланган жами 24 та, ҳар бири 5 қаватдан иборат замонавий турар жой иншоотлари қад ростлаган. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда. Шунингдек, яна 10 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши давом этмоқда.
Бугун, 20 март куни вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов мазкур массивда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Назорат тартибидаги ўрганиш асносида масъулларга фойдаланишга топширилмаган кўп қаватли уйлардаги ишларни қисқа муддатда якунига етказиш, йўл, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини тортиш бўйича тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Шу куни вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов "Янги Ўзбекистон" массивларини ичимлик ва оқова сув тизимлари билан таъминловчи объектда ҳам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси” ҳисобидан барпо этилаётган иншоотда 16.1 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, 1 дона ичимлик сув иншооти, 1 дона оқова сув тозалаш ва оқова сув ҳайдаш иншооти қурилади.
Мазкур объектга “Ремстройкомплект Инвест Инжиниринг” МЧЖ пудратчи сифатида танланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган ишлар якуний босқичда. Жалол Арашов сув иншоотининг имкониятлари билан танишди. Ишларни қисқа муддатда сифатли тугатиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

#ҳоким_ҳудудларда
#Ғиждувон_тумани
Президентимизнинг Бухорога ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда Ғиждувоннинг ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт ва бюджетга 100 миллиард сўмлик тушум бўйича имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга аҳоли бандлигини оширадиган бундай лойиҳаларни кенг қўллаб-қувватлаш, зарур кўмакни кўрсатишга топшириқ берилди.
Масалан, Замира Сафарова раҳбарлигидаги “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси негизида ПВХ хом ашёсидан таркет поллари ишлаб чиқариш лойиҳасини олайлик. Корхона томонидан 1-босқичда 2018-2023 йилларда қиймати 1,5 млн АҚШ долларидан иборат импорт ўрнини босувчи, тошдан мармар қопламалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган ва 30 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Ускуналар Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарият қисми Франция, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Айни кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш мақсадида лойиҳанинг 2-босқичи амалга оширилмоқда. Қиймати 2 млн АҚШ долларига тенг лойиҳа тўла қувватда ишга тушса, йилига 300,0 минг кв. метр тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунда 50га яқин иш ўрни яратилади.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур корхона фаолияти билан танишди. Тадбиркор билан мулоқот қилди. Унинг янги ташаббус ва таклифларини ўрганди. Шунга кўра, корхона фаолиятини кенгайтириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Бугунги кунда республика автомобиль йўллари соҳасига халқаро молия институтларининг, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиётбанки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг маблағлари жалб этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022- 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сонли қарорига асосан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қарорга кўра, М-37 “Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши” автомобиль йўлининг 208-365 километрлари оралиғини бетонлаштириш кўзда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов тегишли масъуллар иштирокида қарор доирасида амалга ошириладиган ишларни жойига чиққан ҳолда кенг муҳокама қилди. Айни вақтга қадар қурилган йўллардаги йўл қатламлари зичлигини алоҳида ўрганди. Янгидан қурилиши режалаштирилаётган йўлда мустаҳкамлиги юқори инновацион материаллардан фойдаланиш ҳисобига йўлнинг сифатини ошириш мумкинлигига эътибор қаратди.
Автомобиль йўллари фойдаланувчиларига юқори даражада қулайлик яратиш, йўл бўйи ҳудудларини тўлиқ кўкаламзорлаштириш, обод қилиш ва меъморий-ландшафт лойиҳасини тузиш, мазкур ҳудудларда инфратузилма объектларини оқилона қуриш ҳисобига транспорт воситаларининг экологияга салбий таъсири камайтириш юзасидан таклифларини билдирди.

Ғиждувон тумани "Зарафшон" ҳудудидаги "Ферузабону" фермер хўжалиги ихтиёрида 20 гектар ер мавжуд. Камтар Тожиддинов раҳбарлигидаги хўжалик тасарруфидаги 16 гектар майдонга серҳосил “Бухоро-8” навли ғўза парваришланмоқда. Шунингдек, фермер 4 гектар ерда а ғалла ҳам етиштирди.
Вилоят ҳокими мазкур хўжаликда бораётган ғўза парвариши ишларини кўздан кечирди.
Маълумотларга кўра, туманда жорий йилда 268 та пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 9 300 гектар майдонда пахта, 5246 гектар ерда ғалла етиштирмоқда. Ҳозирда Ғиждувонда ҳам ғалла ўрим-йиғими айни қизғин паллада давом этмоқда.
Ботир Зарипов Зарафшон ҳудудидаги “Шоҳижаҳон Шермуҳаммад” фермер хўжалиги майдонларида бораётган ўрим-йиғим ишлари билан танишди. Умуман, вилоят ҳокими ҳудудларда ўрим ишлари билан танишувчи чоғида дала ишчилари, комбайн операторлари, юк машинаси ҳайдовчилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбат давомида олиб бораётган машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда. Мақсад -элимиз ризқ-рўзи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш.

Айни кунда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва бу орқали инвесторлар учун жозабадорликни ошириш бўйича қатор ишлар амалга ошириляпти.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий бўлинмалари томонидан Ғиждувон туманида ташкил этилиши режалаштирилаётган янги ҳудудга лойиҳа қиймати 74,7 млрд сўмлик 28 км узунликдаги темир йўл тармоғи тортилди.
Йирик тадбиркорлик субъектлари кенгаяётгани туфайли шахобча темир йўл қурилишини 4,3 кмга узайтиришга эҳтиёж сезилмоқда.
Ботир Зарипов лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган ҳудудда бўлиб, мутасаддилар иштирокида бажарилиши лозим бўлган ишларни кенг муҳокама қилди.
-Темирйўл азалдан иқтисодиётнинг қон томири саналган. Шунинг учун мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради,-деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, Ботир Зарипов ҳудуддаги темир-бетон ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркор ва инвесторлар билан суҳбатлашди. Мулоқотда темир йўл қурилишининг ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришдаги аҳамияти, шундан келиб чиқиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш масалалари ҳақида сўз борди.

#Еттилик_билан_учрашув
Ботир Зарипов Ғиждувон туманида мавжуд 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “еттилик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходим билан ZOOM платформаси орқали навбатдаги маротаба учрашди.
Учрашувда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклиф ва мурожаатлар ўрганилди. Хусусан, “еттилик” вакиллари ички йўллар, мактаб, боғча, оилавий поликлиникаларни таъмирлаш, йўлларни асфальтлаштириш, трансформаторларни янгилаш, аҳоли гавжум ҳудудларда светофорлар ўрнатиш каби долзарб масалалар юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди. Уларни ҳал қилиш бўйича масъуллар ва муддатлар белгиланди.
Ботир Зарипов билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлашини таъкидлади.
Мулоқот давомида вилоят раҳбари маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш, учта дафтар ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.

#ташрифдан_сўнг
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани
Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари билан учрашуви давомида Ғиждувон туманини комплекс ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.
Хусусан, саноат тармоқларида, хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида мавжуд захира ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда барқарор бандлик ва хавфсиз шароит таъминланадиган иш ўринларини ташкил этиш, жумладан, туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида микролойиҳаларни ишга тушириш орқали янги иш ўринлари яратиш, бу борада мастер-режаларни ишлаб чиқиш, яширин иқтисодиётни кескин камайтириш орқали бюджет тушумларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқларни йиғиш самарадорлигини ошириш орқали бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш, янги туристик йўналишларни ташкил этиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли яшаш жойларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа йўналишларда иш олиб бориш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланганди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган ишларни яна бир бор танқидий муҳокама қилди.
“Ғиждувон тажрибаси” асосида хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратиш, маҳаллаларда 24/7 режимда ишлайдиган хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил қилиш, саноат зоналарини кенгайтириш каби муҳим йўналишларда ҳудудларнинг ишлаб чиқилаётган мастер-режалари билан танишди.
Бу борада ўзининг таклифларини билдирди.

Ботир Зарипов туманнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар учун танланган ҳудудларни тегишли масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганди. Жумладан, Чорсу кўчасидан ўтувчи кўприк, “Сардор” маҳалласида жойлашган кўзи ожизлар жамияти биноси учун ажратиладиган ер майдони, меъморий қёфаси янгиланиши кўзда тутилган “Гулистон” маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойлар, “Ғиждувон тажрибаси” асосида “Зарангари” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, махсус саноат зонасини ташкил этиш мақсадида ажратилиши режалаштирилган ер майдони учун танланган ҳудудларни бориб кўрди.
Масъулларга ишлаб чиқилаётган мастер-режаларда аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари акс этиши кераклиги юзасидан топшириқ берди. Лойиҳаларни ҳам пухта-пишиқ бўлишини таъминлаш, лойиҳалар юқори стандартлар асосида тайёрланишини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари “Маҳалла еттилиги” ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Туманда қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачиликда агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ғиждувон туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 279 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 9 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.
Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 35 минг 540 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 240 та отряд сафида 14 минг 800 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “Армечан” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Анвар Ярашев раҳбарлигидаги "Отабек Рустам" фермер хўжалиги жорий йил 55 гектар ерга пахта эккан. 200 тонна ҳосил олишни режа қилган. Охирги вақтда 80 нафарга яқин теримчи меҳнат қиляпти. Вилоят раҳбари дала бошида теримчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Маҳалла раислари, хотин қизлар фаоллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.