BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.1K subscribers
92.6K photos
11.9K videos
23 files
42.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов пахта йиғим-терим ишлари билан танишувни Жондор туманида давом эттирди.

Жондорда бу йил 389 та фермер хўжаликлари томонидан 12 минг 177 гектар майдонда ғўза парваришланди. Кластер корхоналари билан тузилган фючерс шартномаларига мувофиқ 43 минг 106 тонна “оқ олтин” етказиб берилиши кўзда тутилган. Ҳозирда машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.

Ботир Зарипов “Мирзаён” ҳудудидаги “Аслон Маманиёз” фермер хўжалигида пахта майдонларини кўздан кечирди.
Шунингдек, вилоят раҳбари “Далмунобод” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур маҳаллада яшовчи Мурод Гадоев хонадонида бўлиб, оиланинг томорқачилик маданияти, тадбиркорлиги, ҳовлисининг саранжом-саришталигига юқори баҳо берди.

Айтиш жоизки, хонадон соҳиби Мурод Гадоев 4 сотих жойда ихчам иссиқхона ташкил этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келмоқда. Ишбилармон оиладагилар 2021 йилда тўқув цехи ҳам ташкил этишди. Оила бекаси Салима Фармонова раҳбарлигидаги тўқув цехида болалар, аёллар ва эркаклар пайпоғи тикилиб, харидорларга етказиб берилмоқда.

Ботир Зарипов туман масъуллари, секторлар раҳбарларига ушбу хонадон тажрибасини оммалаштириш, ҳудудда бораётган ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Махсус репортаж

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси (Бухоро вилояти мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM